1. 1-§. Талабаларнинг креативлигини ривожлантириш бўйичa бажарилган илмий-тадқиқот ишларининг таҳлили
Download 49.92 Kb.
|
1$1- bo\'lim mundarija 2 08 2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- ДЖАЛАЛОВ БАХРОМЖАН БЕГМУРЗАЕВИЧНИНГ
РАМОНОВА САДОҚАТ ҚОМИЛОВНАнинг Электротехника ва электроника асослари фанини ўқитишни ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида такомиллаштириш методикаси (олий ҳарбий билим юртлари мисолида) 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича педагогика фанлари номзоди диссертацияси тадқиқоти ишларида Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: олий ҳарбий таълим муассасаларида электротехника ва электроника асослари фанини ўқитишнинг методик хусусиятлари рационаллик ва эмоционаллик, назарий ва эмпирик билимларнинг бирлиги электротехниканинг ҳаёт ва амалиёт билан боғлиқлиги каби умумдидактик тамойилларини компьютерли чизматехник моделлаштириш жараёнларига компаравистик тарзда татбиқ этиш орқали аниқлаштирилган; электротехника ва электроника асослари фанини ахборот-коммуникация технологиялари воситасида ўқитишнинг методик тузилмаси (компонентлари, босқичлари)нинг электр занжирларни алмаштириш чизмаси, моделлаштириш, векторли диаграммалар, аналитик методларни ахборот технологияларини қўллашга имкон берувчи чизма-тасвирий моделлар (ментал карт, мантиқий граф, фрейм) билан модификациялашнинг продуктивлигини таъминлаш асосида ўрганилган; электротехника ва электроника асослари фанини ахборот-коммуникация технологиялари воситасида ўқитишнинг дидактик модели конструктив-техник масалаларни ечиш жараёнида ижодий техник фикрлашни ривожлантиришга хизмат қилувчи илмий билиш шакл ва методларининг (кузатиш, эксперимент, таққослаш, фаразларни илгари суриш, аналогия, анализ, синтез, умумлаштириш) мажмуавий қўллаш алгоритмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган; электротехника ва электроника асослари фанини ўқитишнинг методик таъминоти электрон дастурий воситаларни (Virtual bread board, NI Multisim 14, Proteus 8 Professional, ARDUINO платаси дастурлари) изланишли-тадқиқотчилик фаолият жараёнида техник интеллектни ривожлантиришга мақсадли йўналтиришга хизмат қиладиган тест-картларни адаптив тарзда ишлаб чиқиш орқали ривожлантирилган.
ДЖАЛАЛОВ БАХРОМЖАН БЕГМУРЗАЕВИЧНИНГ Бўлажак ўқитувчиларнинг инновацион компетентлигини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича педагогика фанлари номзоди диссертацияси тадқиқоти ишларида Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: педагогика таълим соҳаси талабаларининг инновацион компетентлигини шакллантириш жараѐни тузилмаси ўзаро бир-бири билан алоқадорликка эга мотивацион, рефлексив, креатив компонентларни мезонли кўрсаткичлар билан репродуктив, продуктив ва ижодий даражаларда радиант намоѐн бўлиш даврийлиги типиклигини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган; бўлажак ўқитувчиларда инновацион компетентликни шакллантиришнинг аутопедагогик хусусиятлари касбий лаѐқатлиликнинг асосини ташкил этувчи дидактик, методик, тадқиқотчиликка доир, психологик, коммуникатив, рефлексив компетенцияларни креатив таълим муҳити орқали интериоризациялашув механизмини қатъий белгилаш орқали аниқлаштирилган; рефлексив ѐндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда инновацион компетентликни шакллантириш моделининг ташкилий-жараѐнли компоненти назарий ва амалий блокни қайта алоқага киришувини таъминлайдиган таҳлилий, амалий, умумлаштирувчи босқичларда информал тарзда киритиш имконини берувчи педагогик практикум (“Ёш инноватор” тўгараги)ни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган; бўлажак ўқитувчиларнинг инновацион компетентлигини шакллантиришнинг ташкилий-педагогик шартлари контекстли таълимни амалга ошириш, ривожлантирувчи тренинглар, аралаш таълим, SMART ва STEAM технологияларини интегратив қўллаш, субъектив позицияни таркиб топтириш каби индикаторларни субъект-субъект муносабатларига асосланган ўзаро биргаликдаги ҳаракатлар тизими билан кооперативлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган. Download 49.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling