1. 1-§. Талабаларнинг креативлигини ривожлантириш бўйичa бажарилган илмий-тадқиқот ишларининг таҳлили
МАМАТОВ ДИЛМУРАД НАРМУРАТОВИЧНИНГ
Download 49.92 Kb.
|
1$1- bo\'lim mundarija 2 08 2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЖАББОРОВА ДИЛАФРУЗ ФУРҚАТОВНАНИНГ
МАМАТОВ ДИЛМУРАД НАРМУРАТОВИЧНИНГ
Электрон ахборот таълим муҳитида касбий таълим жараёнларини педагогик лойиҳалаштириш 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича педагогика фанлари номзоди диссертацияси тадқиқоти ишларида Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: Электрон ахборот таълим муҳитида бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришни таъминлашда педагогик лойиҳалаштиришнинг ихтирочилик, моделлаштириш ва эксперимент каби компонентлари имкониятлари аниқлаштирилган ва жорий этилган; электрон ахборот таълим муҳитида бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг компетентлик даражаси, уларнинг профессионал тайёргарлиги сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган педагогик лойиҳалаштириш модели ишлаб чиқилган; электрон ахборот таълим муҳитида педагогик лойиҳалаштириш асосида касбий таълим жараёнларининг замонавий ахборот-методик таъминотини амалга ошириш имкониятларини жорий этишга қаратилган дастурий таъминот ва очиқ таълим ресурслари ишлаб чиқилган; бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш механизми сифатида малакавий педагогик амалиётни ташкил этишнинг инновацион шакллари, электрон ўқув-услубий мажмуалар, электрон қўлланмалар таклиф этилган. ЖАББОРОВА ДИЛАФРУЗ ФУРҚАТОВНАНИНГ Бўлажак ўқитувчиларни касбий тайёрлашда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш жараёнини такомиллаштириш 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича педагогика фанлари номзоди диссертацияси тадқиқоти ишларида Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: Ўқитишнинг замонавий педагогик технологиялардан (ривожлантирувчи, ақлий ҳаракатли, жамоавий, адаптив, муаммоли, лойиҳалаш) фойдаланиш жараёни талабаларни касбий тайёрлашнинг мақсад ва вазифалар, мазмун функциялари, ўқитиш методлари каби технологик тамойиллари ва янги ғояли, ўзгартирувчанлик, ноанъанавийлик, ташаббускор, илғор каби хоссалари мазмунини киритиш асосида такомиллаштирилган; педагогик жараёнларга таълим инновацияларини татбиқ этиш босқичлари (муаммони аниқлаш, лойиҳалаш, режалаштириш, ўзгаришлар) педагогик технологияларнинг шахсга йўналтирилган таълимда билиш фаолиятини фаоллаштириш хусусиятлари (таълим олувчи мақомини ўзгартириш, таълим тарбияга рағбат уйғотиш) таъсирини аниқлаштириш асосида белгиланган; бўлажак ўқитувчиларнинг касбий фаолиятга тайёрлашда ўқитишнинг модул-кредит технологиясига асосланган ўқув жараёни (ахборот тарғиботи, фарқни бартараф этиш, танлаш, индивидуаллик, мустақиллашув) педагогик функциялар (ташкил этиш, бошқариш, лойиҳалаш, методик таъминлаш, технологик) таркибини таснифлаш асосида такомиллаштирилган; бўлажак ўқитувчиларни касбий тайёрлашнинг илмий-услубий таъминоти замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш жараёни тузилмасини (касбий ва инновацион фаолият, баҳолаш) ишлаб чиқиш, ўқув машғулотларини моделлаштириш, касбий фаолиятни ривожлантириш методикасини қўллаш (мақсадлар дарахти, “ассисмент”, ўйинли, интерфаол) асосида такомиллаштирилган. Download 49.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling