1-2-ma’ruza: кириш. Радиоавтоматика системалари тўҒрисида умумий маълумотлар


Автоматик бошқариш системаларининг классификацияси


Download 53.79 Kb.
bet2/2
Sana30.04.2023
Hajmi53.79 Kb.
#1413986
1   2
Bog'liq
1-2-МАЪРУЗА

1.3. Автоматик бошқариш системаларининг классификацияси


Радиоавтоматика тизимлари турли белгилар бўйича ҳам классификацияланади:


Қуриш принципи бўйича:

  • ЧАР – частотани автоматик ростлаш тизими

  • ФЧАР – фаза частотасини автоматик ростлаш

  • КАР – кучайтиришни (сигнал кучайтириш) автоматик ростлаш тизими Кириш сигнали тури бўйича:

  • Стабиллаш тизими, кириш сигнали димий (ўзгармас) бўлганда (частота ва кучланишни автоматик стабиллаш тизими).

  • Дастурий (программалаштирилган) бошқариш тизими, кириш сигнали аниқ қийматган эга бўлган. (РЛС – радиорелс станцияларини автоматик бошқариш тизими режимида ва бошқалар)

  • Кузатиш тизими, бунда сигнал тасодифий қийматга эга бўлади.

Бошқариш қурилмасининг фойдаланиш турига қараб: очиқ тизим ва ёпиқ тизимга бўлинади.





а) кириш таъсири бўйича
б) берилган дастур бўйича
в) тўлиқ очиқ турдаги бошқариш тизими

4 - расм. Очиқ автоматик бошқариш тизими функционал схемаси.


Ёпиқ бошқариш тизимида тескари алоқа бўлади. Ёпиқ бошқариш тизимида хар қандай ташқи таъсир ва халакитлар бартараф этилади. 5-расмда ёпиқ бошқариш тизими функционал схемаси келтирилган.





БО – бошқариш объекти
БК – бошқариш қурилмаси
ТА – тескари алоқа
5-расм. Ёпиқ автоматик бошқариш тизими функционал схемаси.

Асосан ёпиқ автоматик бошқариш тизими, тескари алоқа схемаси бўйича йиғилган бўлади. 5-расм


Тенгламалар тури боғлиқлиги бўйича, тизимдаги жараёнларни ёзилиши, ва тенглама ифодасида акс этиши бўйича, узлуксиз, ва дискрет, чизиқли ва ночизиқли, турғун ва турғун бўлмаган РА –радиоавтоматика турларига (тизимига) бўлинади.
Айнан бир жисм бир нечта белгилар бўйича характерланади. Масалан кучланишни автоматик ростлаш тизими (КАР – АРУ), бунга турғун бўлмаган ночизиқли тизим дейилади.
Замонавий радиотехник қурилмаларда ва тизимларда асосий гуруҳни рақамли тизимлар ташкил этади, унинг таркибига компьютерлар, микропроцессорлар ва микроконтроллерлар киради.
Радиоавтоматика рақамли тизимлари математик ифодаланиш бўйича дискретли, ночизиқли дейилади. Радиоавтоматика тизимларини ишлаш сифатини ошириш учун, бошқариш сигналидан ташқари, бошқариш алгоритми ҳам ишлаб чиқилади.
Бошқариш алгоритми тизимни параметрларини ўзгартириб, ишлаш сифатини ошириб беради. Бундай радиоавтоматика тизимига адаптив тизим дейилади.

Nazorat savollari





  1. РА асосий вазифаси?

  2. Автоматик ростлаш деб нимага айтилади?

  3. Автоматик бошқариш деб нимага айтилади?

  4. Бошқаришнинг асосий принциплари?

  5. Бошқариш тизими классификацияси?




Download 53.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling