МАЪРУЗА 7.
ЭГРИ ЧИЗИҚЛИ СИРТГА ТАЪСИР ЭТАЁТГАН СУЮҚЛИКНИ ГИДРОСТАТИК БОСИМ КУЧИ.
Берилган АBC эгри чизиқли сирт чизмага перпедикуляр ва унинг эни b масофага тенг бўлсин.
C нуқтадан эни бўйича вертикал CC’ текислик ўтказилиб, ва (хй) координата ўқлари кўрсатилган бўлсин. Суюқлик эгри сиртга таъсир этаётган умумий кучини аниқлашда олдин уни ташкил этувчи кучлар Pх ва Pй ни топиб оламиз. Бунинг учун ДЕ вертикал текислик ўтказамиз. Бу текислик иккинчи томондан АBC эгри сиртни проекцияси ҳам бўлади. ДЕ ва АBC орасида суюқлик ҳажми ажралиб қолади. Бу ажралган АBCЕД орасидаги ҳажмга қуйидаги кучлар таъсир этади:
1) Канал тагидан суюқликга РД куч таъсир этади.
РД = СДЕCC’ б , (2.35)
2) Эгри сирт томонидан суюқликга реакция Р кучи таъсир этади. Бу кучнинг ташкил этувчиларини Рх ва Рй деб белгилаймиз.
3) Чап томондан ДЕ текиcликга Pх=Pҳ куч таъсир этади.
4) Суюқлик ҳажмининг оғирлик кучи
G = САБCЕД b (2.36)
Суюқлик мувозанат ҳолатда бўлиши учун, унга таъсир этаётган кучларнинг Х ва Y ўқларига олинган проекциялари йиғиндиси нолга тенг бўлиши керак, яъни
Pх + Рх = 0, Pх = - Рх . (2.37)
G + Py - РД = 0, Py=РД – G, Рй = -Pй , (2.38)
га тенг бўлгани учун
Py = -( РД – G) бўлади. (2.39)
Py = -[ СДЕCC’ - САБCЕД] b ёки Py = -[ САБCC’ b] .
Бундан қуйидагича хулоса чиқариш мумкин:
1. Қидираётган P кучнинг ташкил этувчи Pх кучи суюқлик босим кучининг вертикал текисликка таъсир этганига тенг. Бу текислик эса эгри сиртнииг вертикал текисликка олинган проекцияси.
2. P кучнинг ташкил этувчи Py кучи манфий ишораси билан олинган ҳаёлий суюқлик ҳажмнинг WАБCCъ оғирлигига тенг.
Ташкил этувчи Pх ва Py кучлар маълум бўлгандан кейин умумий P куч қуйидаги ифодадан топилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |