1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад
ҲОВЛИ ЭМАС, ҚЎШНИ ОЛЯПСИЗЛАР
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
ҲОВЛИ ЭМАС, ҚЎШНИ ОЛЯПСИЗЛАР
Абдуллоҳ қўшничилик ҳаққини жуда яхши биларди. Унинг насроний, яҳудий қўшнилари ҳам бор эди. Уларни ҳайит байрам- ларида таом, совға-салом билан хурсанд қиларди. Улар уни яхши кўрар, ҳол-аҳвол сўраб турарди. Бир куни яҳудий қўшниси ҳов- лисини сотмоқчи бўлиб эълон берди. Сувли жой, боғи ҳам бор. Табиийки харидорлар кўп бўлди. Бир куни савдога гувоҳлик учун мен билан Содиқни чақирди. Бордик. Харидорга нархни айтди. – Икки минг динор, – ҳайратини яширолмай қолди харидор. – Ахир ҳовли минг динор туради нари борса. Намунча нархи осмон? – Тўғри, – деди у кулиб. – Аммо сизлар ҳовли эмас қўшни оляпсизлар. Мен Абдуллоҳ ибн Муборак билан қўшниман. Шундай қўшни шарафига нархни яна минг динор кўтардим. Истасанг сотиб ол, истамасанг ўзинг биласан. Харидор узоқ ўйланмади. Айтилган нархни беришга рози бўлди. Ҳозирча ярмини қолганини уч кундан сўнг беришини айтди. Яҳудий рози бўлди. Биз унинг сотувчилик қобилиятига қойил қолдик. Кимнинг ҳаёлига келибти дейсиз шундай усул билан бойлик орттириш. Тағинам у савдогар эмас, агар тижо- ратчи бўлсайди, Абдуллоҳнинг қўшничилигини айтиб ҳар қандай молини икки баравар қимматига сотармиди?! Хуллас, ўша куни биз муҳим тажриба ўргандик, аммо одамларни қийнаб, бундай тажрибаларни оммалаштириш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмадик. Афсуски, ушбу воқеани эшитган одамлар ҳовлисини, уловини, боғини пул- лашда ўша одамнинг усулини қўллай бошлади. Энди олимлар, моҳир таржимонлар, катта тожирлар, энг зўр ҳунармандлар, одам гавжум жойлар, уйлар, боғлар, уловлар нархи кўтарилиб кетди. Бу аҳвол бизнинг ишларни қайта кўриб чиқиш, нархларни яхшилаб назорат қилиш, қимматчи чайқовчиларга мол сотмаслик каби чораларни қўллашимизга сабаб бўлди. 72 АБДУЛЛОҲНИНГ САФАРДАГИ ҲАМРОҲЛИГИ Бир куни Абдуллоҳ Тусдан Хоразмга қайтаётганида унга соқчи бошимиз ҳамроҳ бўлди. Уларга оқ йўл тилаб жўнатдик. Икки ойдан сўнг улар билан қайта кўришдик. Шунда соқчибоши менга бўлган воқеаларни айтиб берди. – Устоз билан етти кун тўхтовсиз йўл юрдик. Мендан кўра жисмонан чиниққанроқ ва кучлироқ экан. Чарчаган бўлсамда, айтолмадим. Саккизинчи куни бир водийдан ўта бошладик. Шунда мендан сўради: – Сен бошлиқ бўласанми ёки мен бўлайми? – Мен ходимингизман. Сиз бошлиқ бўла қолинг, – дедим ҳурмат юзасидан. – Унда айтганимга сўзсиз итоат этасан, деди. Кейин йўлга тушдик. Пешин намозини ўртача ўқишдек вақт юрдик. Тунашга жой ҳозирлаб бошлаганимизда бирдан ёмғир ёға бошлади. Устоз бир кийимни олиб тонг отгунча мени ёмғирдан пана қилиб чиқди. Ўша кеча ухлолмадим. Бундан кўра ўлганим яхшийди, деб ўйлаб чиқдим. Ёмғир тиниб, йўлга чиқаётганимизда шундай деди. – Ўғлим, сафарга чиққанингда яхши ҳамсафар бўлгин. Токи ҳамроҳинг сендан азият чекмасин. Мен ҳеч нима деёлмадим. Ўзимни жуда ноқулай сездим. Мана ортга қайтаётганимизда ўзим бошлиқ бўлдим ва хизматларини бекаму кўст адо этишга уриндим. Бу ҳақда бутун карвондагиларга, дўстларимга айтиб бераман. Мен диққат ва ҳайрат билан эшитдим. Айниқса, Абу Абдураҳмон- нинг сафардаги ҳамроҳлиги ҳақидаги гаплар мени йиғлатди. Ўйласам, ғўрлигим ёки одобсизлигимдан Абдуллоҳнинг кўп эътибор ва ғамхўрликларини ҳатто сезмай қолган эканман. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling