1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад
Илм қалбга мустаҳкам ўрнашиши учун, тижорат баракали
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Илм қалбга мустаҳкам ўрнашиши учун, тижорат баракали
бўлиши учун ҳаром ишлардан, гуноҳлардан, шубҳалардан, ғир- ромликдан тийилиб, роҳати дил билан ҳаракат қилиш керак. Куфада ҳам катта бозор бор экан. Бўш вақтларимизда бозорга чиқа бошладик. Мисрда йиққан пулларимизга форсдан, шомдан келадиган карвонлардан мол олиб сотишни йўлга қўйдик. Бир куни бир аёл келди. Устозда иши бор экан. У ҳурмат билан гап бошлади. – Ассалому алайкум ҳазрат. Ўғлимни олиб кетмоқчиман. – Нега? – Оилада боқувчим йўқ, у эса ишлаш ўрнига бомдоддан шомгача илм билан машғул. – Ишлаш учунми? – Ҳа, ўзим ишлолмайман. 18 – Бир ойда рўзғор учун қанча сарфлайсиз? – 50 дирҳам. – Илтимос, ўғлингизни олиб кетманг. Унинг зеҳни ўткир, китоб ёзиш, илм тарқатиш қобиляти бор. Сизга ойига 100 дирҳам бериб тураман. Яна бирор хизмат бўлса, тортинманг. – Сиздан Аллоҳ рози бўлсин. Умрим охиригача дуо қилиб ўта- ман. Шу воқедан кейин биз билдирмасдан савдо қиладиган бўлдик, лекин бунинг иложи йўқ эди. Ахийри Абдуллоҳ устозга айтишга қарор қилди. Хазрат унинг гапларини табассум билан тинглаб, сўз бошлади. – Сен айтаётган гапларни бир ойдан буён кутиб юргандим. Тушунаман, мендан ҳайиқиб турибсан. Савдони тўхтатиб қўяди деган хавотирдасан. Кўнглинг хотиржам бўлсин. Илк кўришга- нимдаёқ, етти иқлимга донғи тараладиган тижоратчи бўлишингни сезгандим. Тўхтама, аммо илмдан қолма. – Худо хоҳласа илмдан ортган вақтимдагина тижорат қиламан, аммо кунимни қандай режалаштиришга ҳайронман. – Кунингни мендек режалаштир, аммо ухлашни тарк этма. Сенга бир саволим бор. Қўйлар нима учун кўпайиб кетишини биласанми? – Билмайман устоз. – Қўйлар туни билан ухлаб саҳар вақти уйғоқ бўлади. Мараб эгасини уйғотади. Улар қуёшни уйғотади. Сен ҳам қуёшни уйғо- тишдан тўхтама, чунки саҳар вақтида барака бор. Энди кунингни режалашингга келсак, ҳозир баъзи қилишинг керак ишларни айтаман. Аввало бомдодни ўқиганингдан сўнг кунлик зикрларингни қил, Қуръон ўқи ва ҳадис ёдла. Кейин тижорат қил. Пешин намо- зини ўқиганингдан кейин дарсларимни тингла. Асрдан сўнг яна тижоратинга қара, улуғларни зиёрат қил. Шом ўқигач, масжиддан чиқиб уйингга бор ва тафаккур қил. Хуфтондан олдин бугун- ги кунингни ҳисоб-китоб қил. Савобинг кўпроқми, гуноҳингми аниқла. Дангасалик қилган ўринларингни белгилаб қўй. Фиқҳ- ни, ҳадис шарҳлашни, тафсирни ўрган ва иложи бўлса, китоб ёз. 19 Ундан сўнг эртанги кунингни режалаб ол. Режалаштиришга кет- ган вақтинг кунингни тежаб беради. Хуфтонни ўқигач, ўрганган билимларингни бир такрорла. Таҳоратли ҳолда ухла. Беш вақт Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling