1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад


ЯНГИ ХОДИМ ЎЗ РИЗҚИ БИЛАН


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/51
Sana08.11.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1756441
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   51
ЯНГИ ХОДИМ ЎЗ РИЗҚИ БИЛАН
Устоз имоми Аъзам хазратларининг бир гапи бор: ‘‘Уйлансанг 
хотининг, фарзандларинг ўз ризқи билан келганидек, янги 
ходимга ҳам Аллоҳ ажратган ризқ бор. Шунинг учун ишлаётган 
ходимларингнинг иш ҳақида адолатли бўл ва даромадинг камай-
са уларнинг маошларини камайтирмагин. Шунда асл баракани 
кўрасан”. Мен доим устознинг ҳақ бўлиб чиққанига гувоҳ бўла-
ман. Бу сафар ҳам ҳисобчининг қадами қутлуғ бўлиб, ризқи ор-
тиғи билан келди. Ишлар тезда шундай тартибга тушдики, ҳатто 
даромадимиз уч баравар ошди. Илгари ҳисоб-китоб чўзилиб, мол со-
тилиши бир неча кун кечикарди. Содиқ келгач, анча вақтимиз тежалди. 
Натижада Абдуллоҳ илм билан кўпроқ шуғуллана бошлади. 
Бу орада “Тарих китоби” асари битди. Бир неча йиллик сафарлар 
таъсирида ёзилган бу китоб буюклар, жойлар, миллатлар ҳақида-
ги мўжазгина қўлланма бўлди. Ҳа, майли мақсаддан чалғимайлик. 
Ўрни келганда бошқа китобда унинг асарлари ҳақида батафсил 
тўхталиш ниятим бор. Хуллас, Содиқнинг баракасидан ишлар жа-
дал ривож- ланди. Даромадлар ҳам ортиб боряпти. У бозорларга 
мол етказиб бериш, пулларни йиғиб олиш, буюртмалар қабул қи-
лиш, зарур моллар рўйхатини тузиш, бозорни ўрганиш ишларини 


35
ҳам тезда ўз қўлига олди. Энди илмга вақтимиз янада кўпайди. Ўз 
навбатида ҳисобчининг маоши ҳам икки баробарга ошди. Ундан 
яна бир яхши одатни ўргандим.
Бир куни хонасига бир иш билан кирсам, пулларини тақсимлаб 
ўтирган экан. Мен ундан: 
– Қарзинг борми? – деб сўрадим. 
– Йўқ, – деди у қисқагина.
– Унда нега пулларингни алоҳида тақсимлаяпсан?
– Отам ўргатган. Тақсимларимни сизга ҳозир тушунтираман. 
Ойлик топган даромадимнинг ўндан бирини ота-онам учун, 
ўндан бирини эҳсон қиламан, ўндан бирини ўзимнинг келажак-
даги эҳтиёжларимга ажратаман. Қолган қисмини заруратга қараб 
сарфлайман.
– Ҳаммасини тушундим, аммо ўзинга икки марта пул ажратга-
нингни менга тушунтир.
– Биринчи ажратган бир қисм бу келажагим учун. Эртага қан-
дай кунлар бўлишини билмайман. Шунинг учун доимо ўзимга 
маош ажратиб бораман. Ўтган йилги ўз пулимга ўнта китоб сотиб 
олдим. Жуда ноёб китоблар, лекин қиммат экан. Бу йилги пулимга 
қўй сотиб олмоқчиман. Тақсимотдан ортган пулларимни ўз 
эҳтиёжимга ишлатаман. Агар ортиб қолса синглимга юбораман. 
– Сен бу одатингни бошқа ходимларга ўргатишинг керак экан. 
Шунда кўпчилик ҳали маош олмай туриб, ишлатиб қўйишдан 
сақланган бўларди.
– Ўргатаман Худо хоҳласа.
– Яша. Ҳа, айтганча, Шомдан келган моллар савдосидан туш-
ган пуллар ҳисобини берсанг. Хўжайин сўраётганди (мен ишчи-
лар олдида Абдуллоҳни хўжайин дейман). Китоб ёзаётганларга 
эҳсон қилмоқчи. 
– Хўп бўлади. Сиз хўжайиннинг олдига етгунингизча, ортин-
гиздан ҳисоб-китобларни етказаман. 
У ҳақиқатдан аниқ ишлайди. Ўзи ваъда бергандек, тезда даф-
тарни олиб келди. Абдуллоҳ даромадни кўргач, харажатларни 
ҳисобладида, бира тўла минг динор пулни эҳсон учун ажратди. 


36
Бу пул кичикроқ савдогарнинг ўн йиллик даромади эди. Шошиб 
қолдим, лекин бир сўз деёлмадим. Агар Абдулоҳ бировга пул бер-
моқчи бўлса, фикридан қайтариб бўлмасди. Қайтаришга уринган 
одамга шундай муомала қилардики, унга тоабад дарс бўларди. 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling