Жиҳоз ва материаллар: расмлар, АКТ материаллари; пул муляжлари; стулчалар, қурилиш материаллари.
Фаолиятнинг бориши:
1. Мавзу юзасидан АКТ материаллари ҳамда расмлар.
2. Зарур анжомларни тўплаш.
3. «Марҳамат, ўтиринг!”Ҳикоясини саҳналаштириш
4. Ролларни тақсимлаш. Сюжетни ривожлантириш.
Қўшимча: болаларбилан жамоат транспортида ўзини тутиш тартибини муҳокама қилиш.
Нимага эътибор қаратилади: сюжетни ривожлантириш, болалар ўйинни мустақил такрорлаши.
Тил ва нутқ маркази
Ривожлантирувчи ўйин:«Овозли зинача».
Мақсад: жарангли ва жарангсиз товушларни фарқлаш. Товушларни гуруҳлай олиш, бўғинларни галма-гал талаффуз қилиш.
Жиҳоз ва материаллар: зиначалар тасвирланганрасмлар; жарангли ва жарангсиз ундошли бўғинлар; таркибида жарангли ва жарангсиз ундоши мавжуд предметлар ифодаланган суратлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Суратларни кўздан кечириш.
2. Суратлар ифодаланган предметлар номини айтинг.
3. Бўғинларни ўқиш асносида зиналардан кўтариламиз.
4. Копток билан дидактик ўйин: «Тескарисини айт».
келди-кетди.
сузиб келди-сузиб кетди.
думалаб келди – думалаб кетди.
учди-қўнди.
катта-кичик.
ўғиренгил.
тез-секин.
янги-эски.
узоқ-яқин.
баланд-паст.
5.Картиналарни кўра туриб, бола товуш қаерда эканлигини аниқлайди. ( сўзнинг бошида, ўртасида, охирида).
Қўшимча: болаларнинг ўзларига бўғин тузиш таклиф қилинади.
Нимага эътибор қаратилади: боланинг нутқ ва сўзларни тўғри талаффуз қилиши.
Тил ва нутқ маркази
Турли транспортларда саёҳат.
Мақсад: ҳар хил транспорт турларини ва уларнинг аҳамиятини билиш; жамоат транспортида ўзини тутиш қоидаларини билиш.
Жиҳоз ва материаллар: ўйинчоқлар, йўл белгилари, дидактик расмлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Ташкилий момент: «Танишиш ва саломлашиш».
2. Дидактик ўйин: «Саёҳат».
3. Топишмоқларни топиш.
3. Дидактик ўйин: «Изоҳига қараб топ».
4. Дидактик ўйин: «Йўл ҳаракати қоидаси».
Do'stlaringiz bilan baham: |