Тажриба № 2. «Қум сочиш». Кафтни қум зарралари билан тўлдириш ва уни оқ қоғозга сочишни таклиф қилиш? Қум осон сочилаяптими?
Тажриба №3. «Сув қаерга йўқолди?». Қум солинган стаканга сув соламиз, қумга тегиб кўрамиз, у қандай бўлиб қолди? Сув қаерга йўқолди?.
Тажриба №4. «Нам ҳолатдаги қум исталган, керакли шаклга кира олади, қуруқ қум эса шаклга кирмайди».Шаклга қуруқ қумни сочамиз, шакллар ҳосил бўлдими?
Тажриба № 5. «Нам қумда қўл бармоқларининг изи қолади». Қуруқ қумда қўл кафтларини изини қолдиришни таклиф этиш. Қўл излари кўринаяптими? Қумни аралаштиришни, нам қумда қўл кафтини изини қолдиришни таклиф этиш. Энди кўринаяптими?
Қўшимча: лой хусусиятлари билан солиштириб кўриш.
Эътиборга молик жиҳати: БҲХга риоя этиш ва гигиена қоидаларига риоя қилиш.
Сюжетли-ролли ўйинлар ва драммалаштириш маркази
Сюжетли-ролли ўйинлар «Театрга борамиз».
Мақсад: жамоат жойларида ўзини тутиш қоидаларини ўргатиш, (автобусда, театрда) актёрлик маҳоратини ўргатиш (шеърни ҳаракатлар билан ифодали ёдлаш).
Керакли жиҳоз ва материаллар: таеатр ширмаси, кўзгу, театр кассаси, «Пул» ва «Чипта» (аввалдан болалар билан ҳамкорликда тайёрланган театр дастури).
Фаолиятни бориши:
1.Болалар билан театр ҳақида суҳбат.
2. Ролларни тақсимлаш.
3. Сюжетни ривожлантириш.
4.Театрни кўриш.
5.Театрни муҳокама қилиш ва рағбатлантириш.
Эътиборга молик жиҳати:болаларнинг дунёқарашнини кенгайтириш, тенгдошлари ва катталар билан мулоқатга киришиш.
Тил ва нутқ маркази
Асарни ҳикоя қилиш. С. Гафурова: «Йиғлоқи».
Мақсад: болалар асарни мустақил ҳикоя қиладилар.
Керакли жиҳоз ва материаллар: мавзуга оида суратлар.
Фаолиятни бориши:
1.Ҳикоя ни ўқиб бериш С. Гафурова: «Йиғлоқи».
Do'stlaringiz bilan baham: |