1-Амалий машғулот (4 соат) Мавзу: Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни таҳлил қилиш


Механик шовқин – айрим деталлар ва умуман ускуналарнинг тебранишлари, зарбалари оқибатида пайдо бўлади. Аэродинамик


Download 1.46 Mb.
bet30/66
Sana09.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1347156
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   66
Bog'liq
Amaliyot [xfx]

Механик шовқин – айрим деталлар ва умуман ускуналарнинг тебранишлари, зарбалари оқибатида пайдо бўлади.
Аэродинамик шовқин манбаи газлардир.
Гидродинамик шовқин эса – сув ва бошқа суюқликларнинг ҳаракати оқибатида келиб чиқади.
Электромагнит шовқин - ўзгарувчан магнит кучларининг электромеханик қурилмаларга таъсири натижасида юзага келади.
Аэродинамик шовқинлар. Ҳозирги замон техника тараққиёти даврида ҳаво ва суюқликларни бир жойдан иккинчи жойга юбориш ишлари кенг қўлланилмоқда. Бундай ишлар бажариш даврида ҳаво босимни ҳосил қилиш ва ўларни ўзатиш шовқин даражаси кучайиши билан боради. Масалан, вентиляторлар, компрессорлар, газ трубиналари, ҳаво ва буғнинг босимини ошиб кетмаслигини таъминловчи сақлаш қурилмалари, ички ёнув двигателлар аэродинамик шовқин чиқариш манбалари ҳисобланади.
Демак, аэродинамик шовқинларга айланувчи парраклар таъсирида ҳосил бўлган ҳаводаги босим ҳар хил йўналишлар бўйлаб ҳавонинг кескин ошувчи ҳаракат йўналишларини вужудга келтиради. Бу ҳаракатланаётган оқимда ҳар хил қаршиликлар туфайли айланма ҳаракат ҳодисалари вужудга келадики, бунда ҳаракатланаётган оқим системасида бир вақтнинг ўзида ҳам сиқилувчи, ҳам сийракланувчи қатламлар вужудга келади, бундай ҳодисалар навбатма-навбат такрорланиши, вақти –вақти билан ҳосил бўлиши ҳам мумкин.
Бундай ҳарактлар, атроф-муҳитга овоз тўлқинлари сифатида тарқалади. Бундай товуш айланувчи товуш деб юритилади. Айланувчи товушнинг частотаси қуйидаги формула бўйича аниқланади.

f=Sh(V/Д)


бу ерда: Sh – струхал сони, тажриба йўли билан аниқланади; V – оқимнинг тезлиги, м/с; Д- шарсимон ва цилиндирсимон оқим йўналтирувчилар учун уларнинг диаметрлари. Айланувчи товуш частотаси таъсиридаги шовқин бирор-бир мураккаб формадаги тўсиқни айланиб ўтганда текис спектр ҳосил қилади. Унинг босими қуйидагича аниқланади.


бунда: K – тўсиқ формаси ва оқим режимига боғлиқ бўлган коэффициент; С - қаршилик коэффициенти.
Вентеляторларнинг тарқатаётган шовқин даражаси қувватини аниқлаганда меъёрий хужжатлар асосида иш тутилади. Бунда вентелятор ҳосил қилаётган тўлиқ босим Н (кгс/м ) ва унинг қувватига қараб (Q m /с) шовқин даражаси танлаб олинади.
Бу даража ҳар хил вентиляторлар учун дБ ни ташкил қилади.

Бошқа шовқин чиқарувчи аэродинамик системаларда шовқиннинг характери ва чиқаётган манбаига қараб, шунингдек частоталарини ҳисобга олган ҳолда умумий махражга келтирилган йиғинди-шовқин даражаси аниқланади. Масалан, энг катта шовқин ҳосил қилувчи компрессорларда шовқин даражаси умумий йиғинди сифатида 135-145 дБ ни ташкил қилади. Бунда сўриш системасида чиқаётган шовқин – юқори частотадаги дискрет тўлқинлардир.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling