1-Амалий машғулот Бетоннинг физик ва механик хоссалари


Download 308.75 Kb.
bet2/3
Sana07.05.2023
Hajmi308.75 Kb.
#1439713
1   2   3
Bog'liq
1-Amaliy mashg`ulot

Бетоннинг синфи ва маркалари.
Бетон ва темирбетон конструкцияларни лойихалашда ишлатилиш сохаси ва жойига караб сифат курсаткичи сифатида бетоннинг синфлари ва маркалари урнатилган.
Бетон мустаҳкамлик буйича куйидаги синифларга булинади: марказий сикилиш буйича –В ва марказий чузилиш буйича-Вt.
Бетонлар физик хусусиятларига кура куйидаги маркаларга булинади: совукбардошлик буйича – F. сув утказмаслик буйича –W. зичлик буйича –D
Бетоннинг сикилишдаги мустаҳкамлик буйича синфлари куйидача урнатилган: В7,5, В10, В12,5, В15, В20, В25, В30, В35, В40, В45, В50, В55, В60
Бетоннинг чузилиш даги мустаҳкамлик буйича синифлари куйидача урнатилган: Вt0,8, Вt1,2, Вt1,6, Вt2, Вt2,4, Вt2,8, Вt3,2.
Бетоннинг сикилишдаги мустаҳкамлик буйича синифлари кирралари 15х15х15см булган бетон кубларни 28 сутка 20+2С хароратда ва мухитнинг нисбий намлиги 80-90% булган шароитда саклаб ва синаш натижаларига кура урнатилади.
Бетоннинг синфи конструкциянинг белгиланиши ва уни ишлатилиш шароитларига караб техник –иктисодий мулохазаларга кура танланади.
Бетоннинг совукбардошлик буйича маркаси сувга туйинган бетон кубнинг навбатма- навбат музлаш ва эриш циклларининг микдори билан урнатилади.
Огир бетонлар учун куйидаги маркалар урнатилган: F50, F75, F100, F150, F200, F300, F400, F500.
Бетоннинг сув утказмаслик буйича маркаси сувнинг шундай босимига тугри келадики, бу босимда сувнинг бетон намуналар оркали сизиб утиши кузатилмайди. Бетонлар учун сув утказмаслик буйича куйидаги маркалар урнатилган: W2, W4, W6, W8, W10, W12.
Бетоннинг зичлик буйича маркаси бетоннинг куритилган холдаги уртача зичлигига мос келади ва кг/м3 да улчанади. Енгил бетонлар учун D800 - D1800, енгиллаштирилган бетонлар учун D1900 - D2200, огир бетонлар учун бетонлар учун D2300 - D2500 урнатилган.
Бетон синфи билан маркаси ўртасидаги боғланиш: B = 0,1∙M(1-1,64vR )
бу ерда В - бетоннинг синфи (МПа); М - бетоннинг маркаси (кгс/см2); vR - бетон мустаҳкамлигининг ўзгарувчанлик коэффициенти.
М100, М200, М300 маркали (мос равишда В7,5 , В15, В22,5 синфли) бетонлар учун
vR = 0,135 ва ундан паст бўлса, ушбу бетон тегишли марка мустаҳкамлигига эга.


Мисол:
Бетоннинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги бўйича синфи аниқлансин. Бетон қоришмасидан ўлчами 150150150 мм бўлган 10 дона куб тайёрланган. Бетон кублар нормал шароитда 28 сутка сақлангандан кейин пресс остида сиқилишга синалган. Синов натижалари 1 жадвалда келтирилган.

Download 308.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling