1-амалий машғулот мавзу: Ахборот хавфсизлигида ҳимоялаш усуллари
Download 29.21 Kb.
|
1-amaliy Ахборот хавфсизлигида ҳимоялаш усуллари
Ўринларини алмаштириш шифрлаш усули бўйича бошланғич матн белгиларининг матннинг маълум бир қисми доирасида махсус қоидалар ёрдамида ўринлари алмаштирилади.
Алмаштириш шифрлаш усули бўйича бошланғич матн белгилари фойдаланилаётган ёки бошқа бир алифбо белгиларига алмаштирилади. Гаммалаштириш усули бўйича бошланғич матн белгилари шифрлаш гаммаси белгилари, яъни тасодифий белгилар кетма-кетлиги билан бирлаштирилади. Тахлилий ўзгартириш усули бўйича бошланғич матн белгилари аналитик формулалар ёрдамида ўзгартирилади, масалан, векторни матрицага кўпайтириш ёрдамида. Бу ерда вектор матндаги белгилар кетма-кетлиги бўлса, матрица эса калит сифатида хизмат қилади. Ўринларни алмаштириш усуллари Ушбу усул энг оддий ва энг қадимий усулдир. Ўринларни алмаштириш усулларига мисол сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: шифрловчи жадвал; сеҳрли квадрат. Шифрловчи жадвал усулида калит сифатида қуйидагилар қўлланилади: жадвал ўлчовлари; сўз ёки сўзлар кетма-кетлиги; жадвал таркиби хусусиятлари. Мисол. Қуйидаги матн берилган бўлсин: T0=АХБОРОТ_ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ_РИВОЖЛАНТИРИШ Ушбу ахборот устун бўйича кетма – кет жадвалга киритилади:
Натижада, 5х8 ўлчовли жадвал ташкил қилинади. Энди шифрланган матн қаторлар бўйича аниқланади, яъни ўзимиз учун 4 тадан белгиларни ажратиб ёзамиз. T1=АОЕО А_ЖИ ХТХГ РРЛР Б_НИ ИИАИ ОТОЯ НВНШ РЕЛЛ ИОТ* Бу ерда калит сифатида жадвал ўлчовлари хизмат қилади. Сеҳрли квадрат деб, катакчаларига 1 дан бошлаб сонлар ёзилган, ундаги ҳар бир устун, сатр ва диагонал бўйича сонлар йиғиндиси битга сонга тенг бўлган квадрат шаклидаги жадвалга айтилади. Сеҳрли квадратга сонлар тартиби бўйича белгилар киритилади ва бу белгилар сатрлар бўйича ўқилганда матн ҳосил бўлади. Мисол. 4х4 ўлчовли сеҳрли квадратни оламиз, бу ерда сонларнинг 880 та ҳар хил комбинацияси мавжуд. Қуйидагича иш юритамиз:
Бошланғич матн сифатида қуйидаги матнни оламиз: ДАСТУРИЙ ТИЛЛАР ва жадвалга жойлаштирамиз:
Шифрланган матн жадвал элементларини сатрлар бўйича ўқиш натижасида ташкил топади: ТАРД _ИРЛ УИТЙ *АСЛ Алмаштириш усуллари Алмаштириш усуллари сифатида қуйидаги усулларни келтириш мумкин: - Цезар усули; - Аффин тизимидаги Цезар усули; - Таянч сўзли Цезар усули ва бошқалар. Цезар усулида алмаштирувчи харфлар k ва силжиш билан аниқланади. Юлий Цезар бевосита k = 3 бўлганда ушбу усулдан фойдаланган. k = 3 бўлганда ва алифбодаги ҳарфлар m = 26 та бўлганда қуйидаги жалвал ҳосил қилинади:
Мисол. Матн сифатида KOMPYUTER сўзини оладиган бўлсак, Цезар усули натижасида қуйидаги шифрланган ёзув ҳосил бўлади: NRPSBXWHU. Цезар усулининг камчилиги бу бир хил ҳарфларнинг ўз навбатида, бир хил ҳарфларга алмашишидир. Ҳозирги вақтда компьютер тармоқларида тижорат ахборотлари билан алмашишда учта асосий алгоритмлар, яъни DES, CLIPPER ва PGP алгоритмлари қўлланилмоқда. DES ва CLIPPER алгоритмлари интеграл схемаларда амалга оширилади. DES алгоритмининг криптобардошлилигини қуйидаги мисол орқали хам баҳолаш мумкин: 10 млн. АҚШ доллари харажат қилинганда DES шифрлаш очиш учун 21 минут, 100 млн АҚШ доллари харажат қилинганда эса 2 минут сарфланади. CLIPPER тизими SKIPJACK шифрлаш алгоритмини ўз ичига олади ва бу алгоритм DES алгоритмидан 16 млн марта кучлироқдир. PGP алгоритми эса 1991 йилда Филипп Циммерман (АҚШ) томонидан ёзилган ва электрон почта орқали кузатиладиган хабарларни шифрлаш учун ишлатиладиган PGP дастурлар пакети ёрдамида амалга оширилади. FGP дастурий воситалари Интернет тармоғида электрон почта орқали ахборот жўнатувчи фойдаланувчилар томонидан шифрлаш мақсадида кенг фойдаланилмоқда. PGP (Pretty Good Privacy) криптография дастурининг алгоритми калитли, очиқ ва ёпиқ бўлади. Очиқ калит қуйидагича кўринишни олиши мумкин:
Ушбуочиқкалитбевосита Web саҳифалардаёкиэлектронпочтаорқалиочиқчасигаюборилишимумкин. Очиқкалитданфойдаланганжўнатилганшифрлиахборотниахборотюборилганманзилэгасиданбошқашахсўқийолмайди. PGP орқалишифрланганахборотларниочишучун, суперкомпьютерларишлатилгандабирасрҳамкамликқилишимумкин. Буларданташқари, ахборотларнитасвирлардаватовушлардаяширишдастурлариҳаммавжуд. Масалан, S-toots дастуриахборотларни BMP, GIF, WAV кенгайтмалифайллардасақлашучунқўлланилади. Кундаликжараёндафойдаланувчиларофисдастурлариваархиваторларниқўллабкелишади. Архиваторлар, масалан PkZip дастуридамаълумотларнипарольёрдамидашифрлашмумкин. Ушбуфайлларниочгандаиккита, яънилуғатливатўғридан-тўғриусулданфойдаланишади. Луғатлиусулдабевоситамахсусфайлдансўзларпарольўрнигақўйибтекширилади, тўғридан-тўғриусулдаэсабевоситабелгиларкомбинацияситузилиб, парольўрнигақўйибтекширилади. Офисдастурлари (Word, Excel, Access) орқалиҳимоялашумумантаклифэтилмайди. Буборадамавжуддастурлap интернетдатўсиқсизтарқатилади. Ишнибажаришучун топшириқлар Ҳимоялаш воситалари ҳақида тушунча Сеҳрли квадрат тушунчаси ва шифрлаш усули Цезар шифрлаш усули ҳақида тушунча Маълумотларни рухсатсиз чиқиб кетиши тушунчаси Симметрик шифрлаш усуллари ҳақида тушунча Ахборот хавфсизлиги тушунчаси PGP алгоритми ҳақида тушунча Аффин тизимидаги Цезар усули НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ Криптография ҳақида асосий тушунчалар; Ахборотларни криптографияли ҳимоялаш тамойиллари; Симметрияли криптотизим асослари; Ўринларни алмаштириш усуллари; ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Ўзбекистон Республикасининг: «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Қонуни. Т., 1997. 2. Ўзбекистан Республикаси қонуни. «Ахборотлаштириш тўғрисида»// «Халқ сўзи», 11 февраль 2004 й. 3. С.К. Ғаниев, М.М. Каримов, К.А. Ташев Ахборот хавфсизлиги. “ALOQACHI” – 2008.-381 бет. 4. В. Ф. Шаньгин Комплексная защита информации в корпоративных системах. Москва ИД “ФОРУМ” – ИНФРА-М 2010.-591 с. ҚЎШИМЧА АДАБИЁТЛАРПартыка Т.Л., Попов И.И. Информационная безопасность. Учебное пособие. — М.: Форум, 2010. — 432 с. В. П. Мельников, С. А. Клейменов, А. М. Петраков Информационная безопасность и защита информации. Москва Издательский центр “Академия” -2009-331 с. ИНТЕРНЕТ РЕСУРСЛАРИ Зиёнет ахборот-талим портали. www.ziyonet.uz Основы информационной безопасности. www.intuit.ru. Протоколы безопасного сетевого взаимодействия. www.cityforum.ru. Стандарты информационной безопасности. www.osp.ru. Download 29.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling