1-Амалий машғулот Мавзу: matlab тизимининг имкониятлари
-расм. Синусоиданинг графигини қуришга мисол
Download 1.85 Mb.
|
614-17 Jo'rayev A (1-amaliyot)
5-расм. Синусоиданинг графигини қуришга мисол>> x=-pi:pi/2:pi; >> plot(sin(x)) >> Қурилган график 3.4-расмда келтирилган. График plot командаси ёрдамида қурилганда функциянинг x вектор ёрдамида берилган нуқталардаги ўзаро синиқ чизиқлар билан бирлаштирилади. Бундай нуқталар сони кўп бўлса (масалан, 100 та) график кўзга силлиқ бўлиб кўринади, агар кам бўлса (масалан 10 та) график худди синиқ чизиқлардан иборатдек бўлиб кўринади. Графикларни MATLAB график ойналар деб аталувчи алоҳида ойналарда қуради. Бу ойна MATLABнинг командалар ойнасидан фарқ қилади. График ойнанинг бош менюсидаги Tools (Асбоблар) пункти ёрдамида асбоблар панелини очиш ва графикларнинг параметрларини осонлик билан бошқариш мумкин. Ягона ойнада бир неча функциянинг графигини қуриш Бир йўла учта функция: sin(x), cos(х) и sin(x)/х ларнинг графикларини қуришга ҳаракат қилиб кўрайлик. Бу функцияларни аргументи яққол кўрсатилмайдиган y(x) кўринишидаги ўзгарувчилар билан белгилаш мумкин: »y1=sin(x); y2=cos(x); y3=sin(x)/x; Бундай имконият ушбу ўзгарувчиларнинг x ўзгарувчи каби вектор бўлганлиги сабабли ўринли. Энди plot командасининг шаклларининг биридан фойдаланишимиз мумкин: plot(a1,f1,a2,f2,a3,f3,...). бу ерда al, а2, аЗ,…, — функция аргументларининг векторлари (юқоридаги ҳолда уларнинг ҳаммаси – х) , f1, f2, f3,... —графиклари ягона ойнада қурилаётган функциялар қийматларининг векторлари. Кўрсатилган функцияларнинг графикларини қуриш учун plot командасини қуйидагича ёзамиз: » plot(x,y1,x,y2,x.y3) MATLAB керакли графикларни қуришини кутиш мумкин. Лекин ҳеч қандай график қурилмайди. Бунинг сабаби sin(x)/x ифодани ҳисоблашда. Агар х массив бўлса матрицавий бўлиш / операторини қўллаш мумкин эмас. Графикларни олиш учун sin(x) нинг х га нисбатини массивларни элементлараро бўлиш оператори ./ ёрдамида ҳисоблаш керак: >> x=-pi:pi/2:pi; >> y1=sin(x); y2=cos(x); y3=sin(x)./x; Warning: Divide by zero. (Type "warning off MATLAB:divideByZero" to suppress this warning.) >> plot(x,y1,x,y2,x,y3) MATLAB x=0 да 0га бўлиш юз берганлиги тўғрисида огоҳлантириш берганлигига эътибор беринг. Гап шундаки, plot, sin(x)/x=0/0 ноаниқликни бартараф этиш мумкинлиги ва у бирга тенглигини билмайди. Бундай камчилик ҳамма сонли ҳисоблаш тизимлари учун характерли. Ҳосил қилинган графиклар 3.5-расмда келтирилган. Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling