1 Ҳамон эътиқодим – ҳақиқат, ҳақдир, Сўзлайман, юзимни тутиб Каъбага, Емира олмайди ўткинчи тақдир, Осуда ўтади руҳим абадга


Download 77 Kb.
bet1/4
Sana21.04.2023
Hajmi77 Kb.
#1372392
  1   2   3   4
Bog'liq
сценарий ZULFIYA]


1 бошловчи: 1
Ҳамон эътиқодим – ҳақиқат, ҳақдир,
Сўзлайман, юзимни тутиб Каъбага,
Емира олмайди ўткинчи тақдир,
Осуда ўтади руҳим абадга.


2
Ассалому алайкум хурматли устозлар, азиз дустлар, адабиёт ва шеърият шайдолари! Мана шундай ажойиб онларда сизлар билан Муҳтарам Президентимизнинг 2014 йил 31 октябрдаги Зулфияхоним таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш ҳақидаги қарорига биноан, узбек шеърияти маликаси, Узбекситон халк, шоираси Зулфияхонимнинг 100 йиллигини нишонлаш арафасида турибмиз. Мазкур карор муносабати билан жойларда ўтказилаётган тадбирлар, хотира кечаларида биз устознинг ибратли ҳаёти, шахсига бир карра соғинчли нигоҳ ташлаймиз, унута бошлаганларимизни эслаймиз. “Халқ меҳрида ёрман эл шуҳратига”, дея ижод қилган, яшаган улуғ инсон қалбига яқинроқ борамиз.

2 Бошловчи 4


Зулфияхонимнинг хаётга муносабати бардоши, орзу-умидлари, рухиятидаги олам мавжлари, шеърларидаги ана шу сщзларда акс этган.
Майли аста, майли оз-озлаб,
Буйингизга буйимни чоглаб.
Дилингизга дилимни созлаб
Бир муносиб суз булгим келар.
(Мукаддас аёл мусикаси садосида)
5
Аёлини асраган, улуғлаган халқ — буюк халқ. Аёллари бахтли элнинг эса фарзандлари баркамол, келажаги нурафшондир. Зотан, Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, аёл бахтли бўлса, оила соғлом бўлади, оила соғлом экан – жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан, мамлакат барқарордир. Биз ардокламокчи булган аёл, буюк она, вафо ва садокат тимсоли Шоира Зулфия Исроиловадир.
Қайғудан бахт топган аёл қудрати,
Чақмоқнинг тошидек, гуллардай нозик.
Вафо, садоқатнинг ёруғ тимсоли,
Муҳаббат чўққисида қад кўтарар тик.
Шеърият оловли юракдур асли...
Шеъриятни енгмас на ўлим, на вақт,
Шеърият карвонин аёл сарбони.
Ғам палласидан топдингизми бахт,
Демак, у тирикдир ҳамон яшайди.
6
Зулфия оила аъзолари шеърхонликни, мусикани севарди. Онаси шоиртабиат, окила,зехнли аёл эди. Зулфияхоним онаси хакида шундай дейди. Агар истеъдодим бор булган булса, унинг чашмаси онам, агар адабиёт ахлига бир кафт дон янлиг шеърий хосил тутган булсам унинг уругини калбимга аввал онам сочганлар. Уйим деганда куз олдимга онамнинг мулойим, дониш нигохлари, чопкиллаб окаётган арик, шовуллаб куйлаётган тераклар келади.


Онам, менинг мушфик, мехрибон онам,
Кузимда илохий эзгу суръатинг.
Яна хаёт тулик, булутдай куркам,
Кайта жон багишлар метин кудратинг.

7. Зулфияхоним шеърларида тонг тимсоли, буюк бахт, буюк эрк, ва ёруг дунё тимсолидай жаранглаб туради. Иккинчи жахон уруши жахонга хавф солганда эл бошига айриликлар, хижронлар тушганда Злуфияхонимнинг овози тигниб колмади, балки янги жаранг, уктамлик зиналарига кутарила олди. Унинг ижоди ёридан жудо ёш келин, углидан жудо онаизор дилининг огир изтироблари галабага умидвор ва ишончи бор она тимсолининг ифодаси булди. Куйида сизга хавола этмокчи булган мисраларда анашу манзаралар тасвирланади.


(Углим сира булмайди уруш, Хадича)


8. Зулфияхонимнинг ижодий камолотида турмуш уртоги Х.Олимжоннинг таъсири шубхасиз катта булди. Хаётда хам ижодда хам хамфикр хаммаслак Хамид Олимжоннинг бевакт вафоти шоира рухиятига каттик таъсир килади. Шоирсиз кечган бахорлар Зулфия учун жуда огир утди.

Download 77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling