1. Атоқли навоийшунос Иброҳим Ҳаққул ўзининг «Навоийга қайтиш» номли китобини чоп этишдан кўзлаган мақсади нима эди?


Download 33.24 Kb.
bet1/2
Sana09.03.2023
Hajmi33.24 Kb.
#1254924
  1   2
Bog'liq
савол-жавоб

1. Атоқли навоийшунос Иброҳим Ҳаққул ўзининг «Навоийга қайтиш» номли китобини чоп этишдан кўзлаган мақсади нима эди?


– И.Ҳаққул “Навоийга қайтиш” умумий сарлавҳаси остида иккита китоб чоп эттирган. Унинг биринчисида навоийшунослик фанининг Навоий ижоди моҳиятига янада яқинлашаётганини, ҳақиқат нуқтаи назаридан асл ўзанига қайтаётганини англатишни мақсад қилган. Иккинчи китобда мутафаккир ҳаёти, асарларининг ёзилиш тарихи билан боғлиқ янги факт ва таҳлиллар, улуғ шоир ижодини тадқиқ этиш йўлидаги методологик ёндашувлар акс этган мақолалар, ғазал, рубоий, қитъалар талқини ва навоийхонлик суҳбатлари ўрин олган. Улардаги барча тадқиқот-мақолаларда Навоий ижодининг ҳанузгача англаб улгурилмаган ёки англаниши лозим бўлган жиҳатларига эътибор қаратилган.


2.Мустақиллик йилларда Алишер Навоий меросининг кам ўрганилган қирралари қайси адабиётшунос олимлар томонидан кенг текширилиб, бу соҳада анчагина илмий ва илмий-оммабоп асарлар яратилди?
Н.Комилов, И.Ҳаққулов, Р.Воҳидов, С.Олимов, С.Ғаниева, М.Муҳиддинов, Ш.Сирожиддинов, Д.Салоҳий ва бошқалар.


3. Ҳозирги кунда ўзбек навоийшунослигида асосий тамойил сифатида нимани кўрсатиш мумкин?
Алишер Навоийнинг шоир, носир ва олим сифатидаги ижодий маҳорати, поэтик оламининг кўлами ва моҳиятини кашф этиш, уларни кенг китобхонларга тушунарли тарзда шарҳ ва талқин қилиш ҳамда истиқлол маънавиятини шакллантиришдаги аҳамиятини белгилашни асосий тамойил сифатида кўрсатиш мумкин.

4. Алишер Навоий асарларини талқин қилишга киришган ҳар бир тадқиқотчидан нималар талаб қилинади?


Ҳазрат Навоий асарларини талқин қилишга киришган ҳар бир тадқиқотчи, аввало, Навоий яшаган даврдаги илм-фан, адабиёт, тасаввуф ва ижтимоий-сиёсий муҳитдан яхшигина хабардор бўлиши, талқин жараёнида ҳар бир сўзга, унинг маъно қирраларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши керак.

5. Хожа Баҳовуддин Нақшбанд таълимотининг қандай қоидалари бор?


– Хожа Баҳовуддин Нақшбанд таълимотининг асосида бош қоида –“Дил бо ёр, даст бо кор”, яъни ҳар бир кишининг дили ёр (Яратувчи) билан, қўли эса иш билан банд бўлмоғи кераклиги саналади. Шунингдек, яна бир қатор қоидалар бор бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
1. Хилват дар анжуман, яъни анжуман ичра хилватда бўлмоқ.
2. Сайр дар ватан, яъни ватан ичра саёҳат қилмоқ.
3. Назар дар қадам, яъни ҳар қадамда назарни тутмоқ.
4. Ҳуш дар дам, яъни ҳар нафас ҳушёр турмоқ.

6. Навоийшунос олимлар “Садди Искандарий” достонидаги қуйидаги байтни қандай шарҳлашган?



Download 33.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling