12
чунки аудиторлик ташкилоти текшириладиган хўжалик
тизимини назорат
қилади. Бундан мижоз-корхона маъмурияти аудиторлик ташкилотининг
хулоса тузишдан воз кечиш эҳтимоли олдиндан аниқланиб қўйилишига рози
бўлиши лозим деган хулоса келиб чиқиши мумкин. Умуман олганда, бундай
эҳтимоллик жуда
кам учрайди, аммо қонунчиликда белгилаб қўйилган.
Аудиторлик хулосаси тузишдан воз кечиш айрим махсус ҳолларда юзага
келади. Булар: аудитор мустақиллигини йўқотиши, баланс тузилган санадан
кейиги содир бўлган жиддий ҳодисалар ёки вазиятнинг ноаниқлиги, хўжалик
юритувчи субъект томонидан, ёки айрим мураккаб вазиятлар туфайли аудит
ўтказиш соҳасининг чеклаб қўйилиши.
Аудиторнинг хулоса тузишдан воз кечиши ёзма равишда, №70-АФМС да
кўрсатилган шакл бўйича расмийлаштирилиб, унинг мазмуни жуда ҳам пухта
асосланган бўлиши лозим.
Аудиторлик текшируви ҳажмининг чекланганлиги- бу хўжалик
юритувчи субъект вакиллари ёки
учинчи шахсларнинг, бошлаб қўйилган
аудиторлик текширувини, аудитор аудиторлик хулосаси тайёрлаш учун
етарли деб ҳисоблайдиган ҳажмда ўтказишга тўсқинлик қилишга қаратилган
очиқдан-очиқ кўрсатадиган ҳатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлигидир.
Аудиторлик хулосаси тузишдан воз кечиш ариза кўринишида бўлиб,
«
Аудиторлик ташкилотининг аудиторлик хулосаси тузишдан воз кечиш
Do'stlaringiz bilan baham: