1. Beton va temirbeton texnologiyasi faniga kirish
Download 71.46 Kb.
|
Темирбетоннинг моҳияти
Тош ва ёғоч ибтидоий одамнинг дастлабки қурилиш материали ҳисобланган. Кейинчалик инсон хом ғишт, пишик ғишт ва бетон тайёрлашни ўрганди. Бетон сиқилишга яхши, чўзилишга суст қаршилик кўрсатадиган сунъий материалдир. Бетоннинг чўзилишгз бўлган мустаҳкамлиги сиқилишга нисбатан 10—15 маротаба кам. Шунинг учун ҳам уни анизотроп материал дейилади. Анизотроп материаллар — турли хил йўналиш бўйича хос салари ҳар хил бўлган материаллардир. Бетоннинг анизотроплиги бетон ва темирбетон конструкцияларни ҳисоблашда жиддий қийинчиликларни туғдиради. Бетон чузилишга суст қаршилик кўрсатганлиги сабабли арматура сиз балка кўп юк кўтара олмайди. Агар балканинг чўзилиш зонасига арматура жойланса, балканинг юк кўтариш қобилияти (тахминан 20 маротаба) ортади (1 .1 -раем, а). Сиқилишга ишлайдиган темирбетон элементлари ҳам пўлат стерженлар билан арматураланади. Пўлат сиқилишга ҳам, чўзилишга ҳам яхши қаршилик кўрсатганлиги туфайли сиқилувчи элементнинг юк кўтариш қобилиятини анча оширади (1.1-расм, б). Пўлат арматура жойлашган бетон темирбетон деб аталади. Темирбетондан ишланган қурилиш конструкцияси темирбетон конструкцияси деб ритилади. Қуйидаги сабаблар бетон билан пўлат арматуранинг биргаликда ишлашига шароит яратади: 1. Бетон қотиш жараёнида пўлат арматурага маҳкам ёпишади (тишланади). 2. Зич бетон пўлат арматурани занглашдан ва ёнғиндан асрайди. 3. Пўлат билан оғир бетоннинг температура таъсирида чизиқли кенгайиш коэффициентлари бир-бирига жуда яқин (бетон учун а 4,= (1 1 ,5 )-1 0 -5; арматура учун эса а = 1 ,2 - 1 0 - 5). Ана шу учта муҳим хосса туфайли темирбетон конструкцияларини яратиш имкониятига эга бўлинди. Аммо темирбетоннинг афзаллиги ва нуқсонлари ҳам бор. Темирбетоннинг қуйидаги афзалликлари унинг қурилишда кенг тарқалиши учун имкон яратди: ўта мустаҳкамлиги; кўпга чидамлилиги; оловбардошлиги; зилзила бардош лиги; маҳаллий материаллардан фойдаланиш имконияти; конструкцияга исталган шакл бериш имконияти. Қуйидагилар темирбетоннинг нуқсонларига киради: вазнининг оғирлиги; иссиқлик ва товушни осон ўтказиши; мустаҳкамлаш ва тузатишнинг қийинлиги; ёрилиши мумкинлиги; бетон ётқизилгач, арматура ҳолатини тек-шириш қийинлиги ва ҳоказо. Бетонда ёриқ пайдо бўлишининг олдини олиш учун уни чўзилган арматура ёрдамида сиқилади. Бундай конструкциялар олдиндан зўриқтирилган темирбетон конструкциялари деб аталади. Download 71.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling