1. Бир хужайрали ҳайвонлар кенжа оламига умумий тавсиф


Download 83.98 Kb.
bet1/24
Sana23.12.2022
Hajmi83.98 Kb.
#1047841
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Протозоология ( Protozoa) фанига кириш.


МАВЗУ: Протозоология ( Protozoa) фанига кириш.

Режа:
1.Бир хужайрали ҳайвонлар кенжа оламига умумий тавсиф.


2.Бир хужайрали ҳайвонларнинг тарқалиши.


1.Бир хужайрали ҳайвонлар кенжа оламига умумий тавсиф.
Бир хужайрали ҳайвонлар кенжа оламига мансуб бўлган ҳайвонларнинг танаси ягона хужайрадан, ёки ўзаро ўхшаш бўлган хужайралар тўпламидан иборат.
Бир хужайралиларнинг кўпчилиги микроскоп остидагина кўринадиган даражада майда бўлади. Уларнинг ўртача катталиги 50-100 мк дир. Аммо бундан майда- яъний 2-3 мк.гача катталика эга бўлганлари ҳам йўқ эмас. Бу ҳайвонларнинг жуда озчилиги 1-2 мм ва ундан ортиқроқ катталика эга бўлади.
Бизга маълумки бир хужайрали ҳайвонлар олами микроскоп ихтиро этилгандан кейин кашф этишга муваффақ бўлган. Микроскопни дастлабки ясаган олимлардан бири Голландия олими Антони Ван-Левангук (1632-1723) бўлади. Левангукнинг ўзи “Микроскоплар” ясади. Бу микроскоплар аслини олганда , катта қилиб кўрсатадиган “Лупа” лар эди. Аммо улар ҳам 100 ва ҳатто 200 марта катта қилиб кўрсата олар эди. Левангук XVII – асирнинг етмишинчи йилларида бир томчи сувда оддий кўз билан кўриб бўлмайдиган майда организмлар борлигини аниқлади. Левангук бу организмларни Animalcula (анималкула) яъни “ Кичкина” хайвонлар деб атади. Бу ҳайвонлардан кўпчилиги пичан ивитилган сувда ёки бошқа ивитмаларда (Infusum- инфузум ) пайдо бўлиши тез орада аниқлангандан кейин, бу ҳайвонларни “Инфузориялар” яъни ивитма ҳайвонлари деб атай бошладилар Кейинчалик бориб, фақат киприкли бир хужайрали ҳайвонларгина бу ном билан аталадиган бўлди. Бир хужайрали ҳайвонлар тўғрисида анча кейин,XIX –асир ўрталаридагина,яъни хужайра ўрганилгандан ва микроскоп такомиллаштирилгандан кейингина маълум даражада тўғри тасаввур ҳосил қилинди.
Бир хужайралиларга кўп жихатдан ўхшаш бўлсада, улардан физиологик жиҳатдан фарқ қилади. Чунки бир хужайралилар мустақил хаёт кечирадиган организмлар бўлиб,улар:модда алмашиниш, харакатланиш, таъсирланиш, кўпайиш ва тирик организмлар учун хос бўлган бошқа барча хусусиятларга эгадирлар. Бундай вазифаларни хужайрадаги махсус “ аъзога ўхшаш ” яъни органоидлар (органеллалар) бажаради.Бир хужайралиларнинг органоидлари хужайранинг бир қисми бўлиши билан кўп хужайралиларнинг органоидларидан фарқ қилади.
Бир хужайралилар:хивчинлар,сохта оёқлар,киприкчалар ёрдамида харакатланади;тана юзаси орқали нафас олади, айримлари озиқланади. Бир хужайралиларнинг кислородга бўлган эхтиёжлари бир хил эмас. Масалан: Сув тубида балчиқда ва паразитлик холда яшайдиган вакиллари кислородни кам талаб қилади.
Бир хужайрали хайвонлар икки хил усулда кўпайишлари мумкин. Жинсиз ва жинсий.
Биринчи усулда (жинсиз) – она организмининг тенг иккига булиниш йўли билан,айримлари эса куртакланиш орқали хам кўпайишлари мумкин.
Иккинчи усулда (жинсий) –жинсий гаметалар хосил қилиш йўли билан амалга ошади.
Булар орасида споралилар типи вакилларининг хаёт цикли анча мураккаб бўлиб, жинсиз, жинсий ва спорогония жараёнлари алмашиниб туради. Жинсиз кўпайиши юқорида келтирилган сингари хужайраларнинг кўп маротаба бўлиниши (шизогония) йўли билан боради.
Инфузорияларда эса жинсиз кўпайишидан ташқари конюгация усули хам учрайди. Бу инфузорияларнинг кўп марта жинсиз кўпайишидан сунг содир булади. Бундан ташкари айрим инфузорияларда – ядро аппаратини янгиланиши (конюгация сингари) “ Автогамия” усулида боради.Автогамия жараёнида макронуклеус ва микронуклеусларда, узгариш худди конюгациядагидек боради. Лекин автогамияда бу ўзгаришлар фақат битта инфузориянинг ўзида боради. Бу эса ўз-ўзини уруғлантириш жараёнини эслатади.

Download 83.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling