1-боб. Асосий қоидалар 1-модда. Ушбу Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Меҳнат нормаларини ишлаб чиқиш, жорий этиш, алмаштириш ва қайта кўриб чиқиш


Download 459.67 Kb.
bet120/232
Sana08.09.2023
Hajmi459.67 Kb.
#1674494
TuriКодекс
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   232
Bog'liq
Мехнат кодекси янги тахрирда

274-модда. Меҳнат нормаларини ишлаб чиқиш, жорий этиш, алмаштириш ва қайта кўриб чиқиш
Меҳнат нормаларини ишлаб чиқиш иш берувчи томонидан меҳнатнинг аниқ ташкилий-технологик шароитларида ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариши учун меҳнат сарфларини таҳлил этиш асосида амалга оширилади.
Меҳнат нормаларини ишлаб чиқишда қуйидагилар таъминланиши керак:
меҳнат нормаларининг сифати, уларни зарур меҳнат сарфларига мақбул равишда яқинлаштириш;
ўхшаш ташкилий-техник шароитларда бажариладиган айни бир иш учун бир хил меҳнат нормаларини белгилаш;
фан ва техника ютуқлари асосида меҳнат нормаларининг илғорлиги;
меҳнат нормаларини белгилаш мумкин бўлган ва мақсадга мувофиқ ҳисобланадиган иш турларини меҳнатни нормалаштириш билан қамраб олиш;
меҳнат нормаларининг техник (илмий) жиҳатдан асосланганлиги.
Меҳнат нормаларини жорий этиш, алмаштириш ва қайта кўриб чиқиш жамоа шартномасида белгиланади, жамоа шартномаси бўлмаганда эса иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Меҳнат нормаларининг жорий этилиши, алмаштирилиши ва қайта кўриб чиқилиши тўғрисида ходим улар жорий этиладиган, алмаштириладиган, қайта кўриб чиқиладиган кундан камида икки ой олдин огоҳлантирилган бўлиши керак.
Меҳнат нормалари иш ўринларининг рационализация қилинишига, меҳнат унумдорлигининг ўсишини таъминловчи янги техника, технологияларнинг жорий этилишига ва ташкилий-техник тадбирлар ўтказилишига қараб алмаштирилиши ва қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Айрим ходимлар ёки уларнинг жамоавий тузилмалари (бригадалари) томонидан ўз ташаббуси билан меҳнатнинг янги йўллари ва усуллари қўлланилиши ҳамда иш ўринларини такомиллаштириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқаришнинг (хизматлар кўрсатишнинг) юқори даражасига эришиш илгари белгиланган меҳнат нормаларини қайта кўриб чиқиш учун асос бўла олмайди.
Намунавий меҳнат нормаларини алмаштириш ва қайта кўриб чиқиш уларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
275-модда. Меҳнат нормаларининг амал қилиш муддати
Меҳнат нормалари доимий бўлиши мумкин, бунда улар номуайян муддатга белгиланади ва ушбу Кодекснинг 274-моддасига мувофиқ алмаштирилгунига ва қайта кўриб чиқилгунига қадар амал қилади, меҳнат нормалари вақтинчалик ҳам бўлиши мумкин, бунда улар маҳсулот ишлаб чиқаришни, техника, технологияларни ўзлаштириш даври учун ёки ишлаб чиқаришни ва меҳнатни ташкил этиш даври учун уч ойгача бўлган муддатга белгиланади. Мазкур муддат тугаганидан кейин вақтинчалик нормалар доимий нормалар билан алмаштирилиши лозим.
Айрим ҳолларда вақтинчалик нормаларнинг амал қилиш муддати иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда узайтирилиши мумкин.
Технология ўзгартирилганда, бахтсиз ҳодисалар ва авариялар юзага келиши хавфи билан боғлиқ ишларни бажаришда, шунингдек бир марталик хусусиятга эга бошқа шунга ўхшаш ишларни бажаришда меҳнат нормалари ҳар бир аниқ ҳолатда тегишли ишларни бажариш даври учун белгиланади.

Download 459.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   232




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling