1-bob ilmiy-metodologik adabiyotlarning tahlili


Боксчининг асосий ҳолатлари техникаси


Download 30.81 Kb.
bet2/3
Sana24.04.2023
Hajmi30.81 Kb.
#1395908
1   2   3
Bog'liq
ищчштп

Боксчининг асосий ҳолатлари техникаси
Боксчининг асосий ҳолатлари техникасига муштни жанговар ҳолати, жанговар тик туриш, силжиб юришлар ва жанговар масофалар киради. Муштнинг жанговар ҳолати.
Бокс қоидларига асосан фақат паралон билан тўлдирилган махсус бокс қўлқопида қисилган мушт билан зарба беришга рухсат этилади. Зарба пайтида панжа анчагина юклама олади, шунинг учун уни панжаларни мушт қилиб тўғри қисиш керак. Панжаларни мушт қилиб тўғри қисиш учун бармоқларни эгиб кафтга қисиш лозим, катта бармоқ кўрсаткич бармоқнинг ўрта суягига босилади.
Жанговар тик туриш.
Жанговар тик туриш энг қулай дастлабки ҳолат бўлиб, бунда боксчи жанг вақтида кўзда тутилган ҳаракатларни бажаради.
Боксда барча ҳаракатларни эгаллаб олиш жанговар тик туришни тўғри эгаллаб олишга кўп даражада боғлиқдир. Жанговар тик туриш жанг жараёнида жанг фаоллиги, масофа, ҳимоя, ҳужум ва қарши ҳужумдаги вазиятга қараб ўзгариб туриши мумкин. Тик туришнинг уч тури ажратилади: чап томонлама (буни одатда ўнақай боксчилар қўллайдилар, кейинчалик биз фақат боксда кўпроқ тарқалган чап томонлама жанговар тик туришни кўриб чиқамиз); ўнг томонлама(буни кўпроқ чапақай боксчилар қўллайдилар); юзма-юз (ўқув) ҳолат.
Юзма-юз (ўқув) ҳолатидан бошланиши керак.
Бажарилиш техникаси: Оёқлар елка кенглиги бўйлаб
бир чизиқда керилган, товонлар ёнма-ён жойлашган. Қўллар тирсакдан эркин букилган, бош пастга туширилган, қорин ичга тортилган. Тана оғирлиги иккала оёққа баравар тақсимланган. Бу ҳолат кўпроқ ўқув аҳамятига эга бўлиб, бу ҳолатда боксчи асосий ҳаракатларни эгаллаб олади. Жангда у
яқинлашган пайтда, айниқса рақибни таъқиб қилиш учун қўлланилади.
Чап томонлама жанговар тик туриш (асосий).
Бажарилиш техникаси: Чап томонлама жанговар тик туришда чап оёқ олдинда туради. Ўнг оёқ бир қадам орқада ва ярим қадам ўнгда туради. Оёқ кафтлари ёнма-ён, оёқлар тиззадан бир оз букилган, тана оғирлиги иккала оёққа баравар тақсимланади. Лекин ўнг оёққа бир оз кўпроқ туширилади. Тана орқага бир оз эгилган, чап қўл тирсакдан букилиб, гавда олдинга чиқарилади, бунда тирсак туширилиб, чап мушт тахминан елка бўғими сатҳида бўлади. Ўнг қўл тирсакдан букилиб, кўкрак олдинда жойлашади. Тирсак туширилган, ўнг мушт иякдан ўнг томонда туриб ичкарига бурилган бўлади.
Жойлашишлар
Барча асосий ҳаракатлар - жойлашишлар, зарбалар ва ҳаракатлар тана оғирлигини бир оёқдан иккинчисига ўтказиш билан бирга олиб борилади. Агар координация тана оғирлиги кўчириш ташкил этмаса, унда бирорта ҳам ҳаракат амалий натижа бермайди. Шунинг учун асосий техникани ўрганишдан олдин силжиб юришларни эгаллаб олиш керак.

Download 30.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling