1. боб. ЙЎЛ Ҳаракатини ташкил етишнинг асосий йўналишлари


ҲАРАКАТНИ ТАШКИЛ ЕТИШ БЎЙИCҲА


Download 129.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana17.06.2023
Hajmi129.04 Kb.
#1538945
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 БОБ (2)

1.4. ҲАРАКАТНИ ТАШКИЛ ЕТИШ БЎЙИCҲА
МЕъЙОРИЙ ҲУЖЖАТЛАР 
Таянч сўзлар ва иборалар: қонун; меъёрий ҳужжатлар; йўл; йўл 
ҳаракати; ҳаракат қатнашчиси; йўл-транспорт ҳодисаси; давлат 
намунаси; ШНҚ; МҚН; конвенсия. 
 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган инсон ва 
фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, еркинликлари ва бурчлари йўлларда 
ҳаракатни амалга ошириш, хавфсизликни таъминлаш жараёнида вужудга 
келадиган барча ижтимоий муносабатларни тартибга солиш учун асос бўлиб 


10 
хизмат қилади. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш йўналишдаги меъёрий 
ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси [19] талабларига 
мувофиқ равишда ишлаб чиқилган.
Ҳозирги кунда йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги Ўзбекистон 
республикаси қонуни (1999 йил 19 август Ўзбекистон Республикаси Олий 
мажлисининг ХВ сессиясида кабул килинган), ҳаракат хавфсизлигини 
ҳуқуқий мезонини таъминловчи асосий меъёрий ҳужжат бўлиб хизмат 
қилади. Бу қонун йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида юзага келувчи 
муносабатларни тартибга солиш ҳамда фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-
мулкини муҳофаза етишни таъминлашга, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний 
манфаатлари, шунингдек, атроф-муҳитни ҳимоя етишга қаратилган. Қонун 
қуйидаги 24 моддадан ташкил топган: Қонунинг мақсади; асосий 
тушунчалар; қонун ҳужжатлари; давлат бошқаруви; (Вазирлар Маҳкамаси, 
Хокимиятлар, автомобил ва дарё транспорти агентлиги, йўл хўжалиги, ички 
ишлар вазирлиги) соҳа ваколатлари; транспорт воситалари егаларининг 
мажбуриятлари; йўлларга доир талаблар; транспорт воситаларига доир 
талаблар; транспорт воситаларидан фойдаланувчиларга талаблар; йўл 
ҳаракати хавфсизлигини тиббий жиҳатдан таъминлаш; ташкил етиш; йўл 
ҳаракати қатнашчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари; транспорт 
воситаларини бошқариш ҳуқуқи; ҳайдовчиларни тайёрлашга доир талаблар; 
бошқариш ҳуқуқининг бекор қилиниши; қонун бузганлик учун жавобгарлик.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонунда қуйидаги асосий 
тушунчалар қабул қилинган:
Йўл – транспорт воситалари қатнови учун кўрилган ёки 
мослаштирилган ва худди шу мақсадда фойдаланишга йер минтақаси ёҳуд 
сунъий иншоот юзаси; 
Йўл ҳаракати – одамлар ва юкларни транспорт воситалари ёрдамида 
ёки бундай воситаларсиз йўллар доирасида ҳаракатланиши жараёнида юзага 
келувчи муносабатлар мажмуи; 

Download 129.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling