122
Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш
ўқитувчининг биргаликдаги иши ҳисобланади, чунки бу машғулотлар диалог
режимида, масалан, тренинг, баҳс-мунозара, иш ва дидактик ўйинлари,
тақдимот, кейс тузиш, шахсий ёки гуруҳ лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва шу
каби шаклларда олиб борилади.
Ҳар бир ЎРТМИ учун муайян масалаларни аниқлаштиришга, уларни
кенгайтиришга, у ёки бу вазиятларни таҳлил қилиш кўникмаларини ҳосил
қилишга, масала ишлашга ёрдам берадиган материаллар тайёрлаб қўйилиши
зарур (кейслар, ролли ўйинлар, тестлар, кроссвордлар ва ҳ.к.).
ЎРТМИ нинг анъанавий турлари – ҳисоб-чизма ишлари, курс иши, курс
лойиҳаси, ўқув кейсларидир. Бу ишлар мукаммал услубий таъминотга эга
бўлиши ва касбий фаолият ҳамда ҳаётий вазиятлар билан боғланган бўлиши
зарур.
ЎРТМИ қуйидаги вазифаларни бажаради:
Маслаҳат вазифаси:
• ҳар бир фан бўйича талабаларнинг мустақил ишларига ёрдам бериш;
• талабага дастурий материални ўзлаштириб олиши учун иш усулларини
танлашга ёрдам бериш;
• талаба учун мураккаб бўлган мавзунинг баёнини қайта эшитиш, ўқув
материалини мустаҳкамлаш учун амалий топшириқларни бажариш
имкониятини яратиш;
• ўқув материалини чуқур ўзлаштиришга ёрдам бериш;
• илмий соҳада талабанинг мустақил ишига ёрдам бериш.
ЎРТМИ нинг назорат вазифаси оралиқ ва якуний назорат мобайнида
талабаларни ўқишга қизиқтириш мақсадида амалга оширилади. ЎРТМИ ни
бажариш давомида талаба назорат ишларини бажариш учун топшириқлар
олади, тьютор билан маслаҳатлашади ва баҳо олади (жорий назоратда).
Таълим жараёнини ташкил қилишнинг муҳим масалаларидан бири
талабаларнинг ўзлаштиришини доим мониторинг қилишдир.
ЎРТМИ режаси қуйидаги тузилишга эга бўлади:
• топшириқ мавзуси;
• мақсади;
• ўтказилиш тартиби;
• топшириқ ва саволлар;
• услубий тавсиялар, тарқатма материаллар;
• адабиётлар.
8-бўлим. Назорат-ўлчов воситалари. Буларга мавзулар бўйича назорат
саволлари, тестлар, ўргатувчи тестлар, синов ва имтиҳон саволлари, кириш
саволлари, комплекс имтиҳон саволлари киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |