1 бош илмий-методик марказ 2


  БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ


Download 2.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/131
Sana26.10.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1723979
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   131
Bog'liq
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш

35 
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ 
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда 
қарорлари бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ёки идоралар билан 
келишилган ҳолда қабул қилиниши мумкин. 
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қўшма 
қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши мумкин. 
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг таркибий 
бўлинмалари ҳамда ҳудудий органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 
қабул қилишга ҳақли эмас. 
Вазирлик, давлат қўмитаси ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул 
қилиш ҳуқуқи берилган идора қайта ташкил этилган тақдирда, ҳуқуқий 
ворисга ўз ваколати доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш 
ҳуқуқи билан бирга илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга 
ўзгартириш, қўшимчалар киритиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб 
туриш ва тугатиш ваколатлари ҳам ўтади. 
Вазирлик, давлат қўмитаси ёки идора тугатилган ёхуд у тегишли 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқини ҳуқуқий ворисига 
бермасдан қайта ташкил этилган тақдирда, илгари қабул қилинган 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш, қўшимчалар киритиш, 
уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш ваколатлари юқори 
турувчи ёки бошқа ваколатли органга ўтади. 
Вазирликнинг, 
давлат 
қўмитасининг 
ёки 
идоранинг 
номи 
ўзгартирилган тақдирда, унинг илгариги номи кўрсатилган норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзгартирилган номга оид қисмига ўзгартириш ёки 
қўшимча киритилиши лозим. Бундай ўзгартиришлар ёхуд қўшимчалар 
киритилгунига қадар илгариги ном кўрсатилган норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг амал қилиши номи ўзгартирилган вазирликка, давлат 
қўмитасига ёки идорага тўлиқ ҳажмда татбиқ этилади. 
Вазирлик, давлат қўмитаси ёки идора мақомининг ўзгартирилиши улар 
томонидан илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амал 
қилишининг тугатилишига олиб келмайди. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан уларнинг таркибий қисми 
ҳисобланадиган низомлар, регламентлар, қоидалар, йўриқномалар, 
концепциялар, доктриналар, дастурлар ва бошқа ҳужжатлар тасдиқланиши 
мумкин. 
Низомлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлари, уларнинг 
таркибий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш, мақомини, асосий 
вазифаларини, 
функцияларини, 
ҳуқуқ 
ва 
мажбуриятларини, 



Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling