1 бош илмий-методик марказ 2


  БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ


Download 2.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/131
Sana26.10.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1723979
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   131
Bog'liq
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш

39 
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ 

халқаро ҳамкорликни, шу жумладан профессор-ўқитувчилар, илмий 
изланувчилар, докторантлар, бакалавриат ва магистратура талабаларининг 
юқори импакт-факторга эга нуфузли халқаро илмий журналларда мақолалар 
чоп этишини йўлга қўйиш ва ҳ.к. 
Концепция босқичма-босқич амалга оширилади – тегишли даврга 
мўлжалланган мақсадли параметрлар ва асосий йўналишлардан келиб чиқиб, 
ҳар йили алоҳида “Йўл харитаси” тасдиқланади. 
ОЎМТВ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳамда Ўзбекистон олий 
таълим муассасалари ректорлари кенгаши негизида Республика олий таълим 
кенгаши ташкил этилди. Бу ташкилий, таҳлилий ва маслаҳат вазифаларига эга 
ННТдир. Унинг фаолияти натижалари, ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар 
соҳа вазирлигининг ҳайъат мажлисида йилига камида икки марта кўриб 
чиқилади ва улар юзасидан қарорлар қабул қилинади. Шунингдек, Кенгаш 
ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар юзасидан ҳар чоракда Президент 
Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боради. 
Давлат ОТМ раҳбарлари томонидан хорижий мамлакатга хизмат 
сафарига чиқишнинг янги тартиби жорий этилмоқда. Бўйсунуви бўйича 
вазирлик ва идорани хабардор қилиш, ОТМ сайтида асосий маълумотларни 
(мамлакат номи, ташриф мақсади ва режаси), сафар натижалари юзасидан 
эса – ОТМ кенгашига амалга оширилган ишлар ва харажатлар тўғрисида 
тақдим этилган ҳисоботни жойлаштириш лозим. Бу ДХХ, Миллий гвардия, 
Адлия вазирлиги, ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва ДБҚ тизимидаги ОТМларга 
тегишли эмас. 
1.3. Давлат таълим стандартлар, ўқув режалар, фан дастурлари ва 
бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар. 
«Таълим тўғрисида»
ги Ўзбекистон Республикаси қонунини бажариш 
юзасидан ва олий маълумотли юқори малакали кадрлар тайёрлаш, таълимнинг 
узлуксизлиги ва давомийлигини таъминлаш, жаҳон таълим тизимига 
қўшилиш, шунингдек олий таълимнинг ўқув-методик ва норматив-ҳуқуқий 
базасини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси Давлат таълим 
стандартларини тасдиқлайди. 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига олий 
таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар билан келишган 
ҳолда: 
таълим соҳаларининг давлат таълим стандартларини, бакалавриат таълим 
йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари учун малака талаблари
ўқув режалари ва фанлар дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, улар 
асосида дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг янги авлодини яратиш; 



Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling