17.
|
Давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенциялари ва алоҳида хизматларини холис ва адолатли баҳолаш, давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини тизимли равишда ошириш ва рағбатлантиришни таъминловчи Миллий «Карьера модели» электрон платформасини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.
|
Бунда:
давлат хизматига номзодларни танлашда фуқароларнинг касбий салоҳияти асосида компетенцияни ривожлантириш учун тенг ҳуқуқли бўлишини таъминлаш;
номзодни танлаш, саралаш ва лавозимда кўтариш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали инсон омилини кескин камайтириш;
хизматчилар касбий компетенциясини холис баҳолаш, унинг «меритократия» тамойили асосида карьеравий ўсишини мониторинг қилиш тизимини жорий этиш;
жамоада аноним тарзда ўтказиладиган «360 даражали сўровнома» каби компетенция ва ахлоқий фазилатларни аниқлашнинг замонавий усулларини жорий этиш;
давлат хизматчиларининг малакасини узлуксиз ошириш мақсадида таълим муассасалари ва давлат органлари фаолиятини платформада интеграциялаш назарда тутилади.
|
2023 йил декабрь
|
-
|
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
|