20.
|
Сендай ҳадли дастури асосида 2030 йилгача табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича хусусан, истиқболда экстремал об-ҳаво ҳодисалари — эрта баҳорда тоғ кўллари тошиши, сув тошқини, сел, кўчки, шунингдек, ёзги вегетация даврида қурғоқчилик, ўрмон ёнғини, чанг-туз бўронларининг олдини олиш.
|
1. Тошқинга қарши Ҳукумат комиссияси аъзолари билан биргаликда мавсумдан олдин хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар хавфи мавжуд ҳудудларни жойига чиққан ҳолда ўрганиб бориш, ўрганиш натижалари юзасидан табиий офатлардан аҳолини ва ҳудудларни ҳимоя қилиш бўйича муҳандислик-муҳофаза ва профилактик тадбирларни ўтказиш.
2. Тошқин сувлари ва сел оқимларидан аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича дарё ва сойларнинг ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини ташкил этиш.
3. Ваколатли давлат органлари ходимларининг табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича билим, кўникма ва уларнинг салоҳиятини ошириш мақсадида тизимли равишда ўқув курслари, семинар ва тренингларни ташкил этиш.
|
2023 йилдан бошлаб
|
Республика бюджети ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан
|
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
|