1. Давлат ва жамият қурилиши / Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари. Омбудсман


Download 28.3 Kb.
Sana29.12.2022
Hajmi28.3 Kb.
#1071638
Bog'liq
ПФ-5434 05.05.2018




[ОКОЗ:

1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.05.00.00 Аҳоли / 19.05.09.00 Инсон ҳуқуқларини халқаро ҳимоя қилиш (қийнашни тақиқлаш. Дискриминация. Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш. Аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш)]

[ТСЗ:

1.Давлат ва жамият қурилиши / Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари . Омбудсман. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган бозор иқтисодиётини ривожлантириш, халқнинг тинч ва фаровон ҳаёти учун шарт-шароитлар яратиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашига йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.01.00.00 Суверенитет. Конституция / 01.01.01.00 Суверенитет]

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва унинг асосида қилинган қонунлар жамият ва давлат фаолиятининг барча соҳаларини ислоҳ қилиш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратди.
[ОКОЗ:

1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг қўшилган дастлабки халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлардан бири бўлган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида назарда тутилган асосий тамойиллар ўзининг ифодасини топган.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича 70 та асосий ҳужжатга қўшилди, БМТ томонидан ушбу соҳада қилинган 10 та асосий халқаро шартнома иштирокчисига айланди.
Ўзбекистон Республикасида миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига халқаро стандартларни тизимли ва босқичма-босқич имплементация қилишнинг ўз модели, инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши мониторинги миллий тизими шакллантирилган.
[ОКОЗ:

1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасида мамлакатнинг халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъекти сифатидаги ўрни ва ролини янада мустаҳкамлаш, ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин олиш, Ўзбекистон атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва яқин қўшничилик муҳитини яратиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Давлат, жамият ва фуқароларнинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг тамойиллари ва қадриятларига эътиборини кучайтириш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий ва бошқа чоралар тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, қонунчиликка ва давлат органларининг амалий фаолиятига инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида халқаро стандартларни имплементация қилиш механизмлари ва тартиби самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қилинганининг 70 йиллигига бағишланган Тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган Тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича Комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) 2-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Комиссиянинг асосий вазифалари этиб куйидагилар белгилансин:
Дастурда кўзда тутилган тадбирларни амалга оширишга масъул бўлган ижрочиларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Дастурда кўзда тутилган тадбирлар ижросини ташкил қилишга ва уларнинг ўз вақтида ижро этилиши мониторингини амалга оширишга ҳар тарафлама кўмаклашиш;
[ОКОЗ:

1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.01.00 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ). БМТ тизимига кирувчи ташкилотлар: (Жаҳон метеорология ташкилоти (ВМО), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ), Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ВОИС), Жаҳон почта иттифоқи (ВПС), Халқаро ривожланиш ассоциацияси (МАР), Халқаро молия корпорацияси (МФК), Халқаро тараққиёт ва ривожланиш банки (МБРР), Инвестиция кафолатлари бўйича кўп томонлама агентлик (МАИГ), Халқаро валюта жамғармаси (МВФ), Халқаро денгиз ташкилоти (ИМО), Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО), Халқаро меҳнат ташкилоти (МОТ), Халқаро электр алоқа иттифоқи (МСЭ), Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (МФСР), ЮНЕСКО, Халқаро ривожланиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНИДО), БМТ нинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО))]

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қилинганининг 70 йиллигига бағишланган халқаро тадбирларда Ўзбекистон вакилларининг фаол иштирок этиши бўйича халқаро ташкилотлар, энг аввало, БМТ муассасалари билан яқин ҳамкорлик қилишини таъминлаш;
[ОКОЗ:

1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирларни, мамлакатимизда мақсади ва шартлари инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўлган демократик, ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда 2018 йил 10 декабрда мамлакатимиздаги барча мактаб, лицей, коллеж, олий таълим муассасаларида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қилинганининг 70 йиллигига бағишланган умуммиллий дарс ўтказсин.
4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирлик ва идоралари маслаҳати кўмагида Дастур амалга оширилишининг боришини кенг ёритиш бўйича мавзули эшиттиришлар, кўрсатувлар ва материаллар эълон қилинишини ташкил этиш тавсия қилинсин.
5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 5 май,
ПФ-5434-сон


(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2018 й., 06/20/5434/0987-сон)

Download 28.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling