1. Давлат ва жамият қурилиши / Суверенитет. Конституция]
ОКОЗ: 1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.02.00 Ўзбекистон Республикасининг Олий суди. Ваколати. Таркиби] 110-модда
Download 0.78 Mb.
|
LexUz 20596
ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.02.00 Ўзбекистон Республикасининг Олий суди. Ваколати. Таркиби] 110-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади. У томонидан қабул қилинган ҳужжатлар қатъий ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида бажарилиши мажбурийдир. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, вилоятлар, шаҳарлар, туманлараро, туман судлари ва ҳарбий судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга. (110-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелдаги 470-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 3-4-сон, 27-модда) [ОКОЗ: 1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.03.00 Ўзбекистон Республикасининг Олий хўжалик суди. Ваколати. Таркиби; 2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.06.00 Қорақалпоғистон Республикасининг хўжалик суди; 3.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.12.00 Вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари] 111-модда. Мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ўртасидаги, шунингдек тадбиркорлар ўртасидаги, иқтисодиёт соҳасида ва уни бошқариш жараёнида вужудга келадиган хўжалик низоларини ҳал этиш Олий хўжалик суди ва хўжалик судлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади. Олдинги таҳрирга қаранг. [ОКОЗ: 1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.13.00 Судьяларнинг мақоми. Судьяларнинг сайланиш ва тайинланиш тартиби. Ваколатларни тугатиш. Судьяларнинг моддий ва ижтимоий таъминоти] 112-модда. Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. LexUZ шарҳи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 236-моддасига қаранг. Судьяларнинг дахлсизлиги қонун билан кафолатланади. LexUZ шарҳи Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 67—70-моддаларига қаранг. Судьялар сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмас. Судьялар сиёсий партияларнинг аъзоси бўлиши, сиёсий ҳаракатларда иштирок этиши, шунингдек илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин эмас. Судья ваколат муддати тугагунга қадар судьялик вазифасидан қонунда кўрсатилган асослар бўлгандагина озод этилиши мумкин. LexUZ шарҳи Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 71—74-моддаларига қаранг. (112-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелдаги 470-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 3-4-сон, 27-модда) [ОКОЗ: 1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.01.00.00 Давлат, жамият ва шахс хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги умумий қоидалар; 2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.16.00 Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш; 3.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.01.00 Умумий масалалар; 4.17.00.00.00 Одил судлов / 17.06.00.00 Хўжалик процессуал қонунчилиги / 17.06.01.00 Умумий қоидалар] [ТСЗ: 1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Фуқаролик ва хўжалик суд иш юритуви; 2.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Маъмурий жавобгарлик; 3.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Жиноят-процессуал қонунчилик] Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling