1. Экологик аҳвол ва вазият тўғрисида тушунча
Download 49.5 Kb.
|
1 2
Bog'liqfalsafa ozod (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Экологик аҳвол ва вазият тўғрисида тушунча.
- 2. Экологик вазиятларни таркиб топиши.
- 3. Экологик вазиятларнинг тарқалиши.
Ўзбекистонда таркиб топган экологик вазиятлар ва экологик хавфсизликни таъминлаш Режа: 1. Экологик аҳвол ва вазият тўғрисида тушунча. 2. Экологик вазиятларни таркиб топиши. 3. Экологик вазиятларнинг тарқалиши. 4. Экологик хавфсизликни таъминлаш чоралари. 1. Экологик аҳвол ва вазият тўғрисида тушунча. Экологик аҳвол умумий тушунча бўлиб, худуд учун нисбатан барқарор хусусиятларга эга. Шунинг учун у ўзоқ муддат давоммда деярли ўзгармаслиги, яъни бирдек давом этиши мумкин. Лекин экологик аҳвол баъзан оғирлашуви ҳам мумкин. Бу ҳол ишлаб чиқаришга боғлиқ, уни атроф муҳитга таъсири тезлашса аҳвол оғирлашади ва аксинча, экологик аҳволни турли даражада содир бўлиши ҳудудга ҳар хил вазиятларни шакллантиради. Экологик вазият экологик аҳволни маълум бир вақтдаги ҳолати, бинобарин, у барқарор бўлиб, маълум маконда маълум вақт мобайнида бир вазиятдан иккинчи вазиятга тез орада ўзгариши мумкин. Демак, экологик вазият маконда маълум бир вақт мобайнида содир бўлади за аҳволни аниқ, ва равшан акс этдиради. 2. Экологик вазиятларни таркиб топиши. Республика ҳудудида ишлаб чиқаришни кенг миқёсда тараққий қилиши экологик вазиятни кескинлаштирмокда. Бу кескинлашув одатда атроф-муҳитни ифлосланиши, тупроқ ва Ўсимлик қопламларини бузилиши, камбағаллашуви ва бошқа кўринишларда ифодаланади. Ўзбекистонда экологик вазиятлар жойларда табиий рееурслардан фойдаланиш даражаси, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, атроф муҳитни ифлосланишини олдини олиш тадбирларини қўлланилиши кўлами турли миқёсларда шаклланмоқда. Экологик вазият мажмуаси, айрим гуруҳда ва маълум бир омил ( ёки табиий компонент) билан боғлиқ, ҳолда таркиб топиши мумкин. 3. Экологик вазиятларнинг тарқалиши. Мажмуали эковазият деярли барча табиий компонентларни Ўзгариши оқибатида содир бўлади. Масалан, Орол бўйидаги экологик вазиятни хақиқатдан мажмуали деб ҳисоблаш жоиз, чунки у ҳудудда барча табиий компонентлар чўллашиш жараёнида тубдан ўзгариб, гидроморф вазият эндиликда ксероморф, гидрогаломорф ва автоморф вазият билан билан алмашмоқда. Табиий компонентларнинг айрим гуруҳлари билан боғлиқ бўлган экологик вазият, кўпинча тупроқ , ўсимлик. ёки атмосфера ҳавоси билан сувнинг деградацияси билан боғлиқ бўлади. Масалан, Сурхандарё вилоятидаги Сариосиё, Ўзун туманларидаги зкологик вазият қўшни Тожикистондаги Турсунзода шаҳрида жойлашган алюминий корхонаси чиқиндилари эвазига таркиб топтан. Ўзбекистонда аксарият катта ҳудудда экологик вазият ресурсларининг ифлосланиши туфайли хатарлидир. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ва бошқа сабаблар билан боғлиқ, вазиятлар кейинги ўринларни эгаллайди. Ўзбекистонда қуйидаги, яъни қанаатланарли, ўртача, қескин, танг ва ҳалокатли экологик вазиятлар мавжуд. Каноатланарли экологик вазиятлар; тизма тоғларнинг сув айирғич чизиғи, баланд ва ўртача баландликдаги тоғларнинг ёнбағирлари: Ўртача экологик вазият ўртача баландликдаги тоғлар ва Устюрт платосининг айрим ҳудудларига ўсимлик қопламининг бузилиш белгилари кўзатилади. Кескин экологик вазиятларга; маъданлар қазиб олинаётган худудлар, паст тоғ ён бағирлари киради. Танг экологик вазият; Қуйи Амударёда Хоразм вилояти, Қорақалпоғистоннинг катта қисми киради. Фалокатли экологик вазиятга; Орол бўйи, Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ тумани ва бутун орол денгизининг акваторияси киради. Саноат турли даражадаги экологик вазиятларни шаклланишига шароит яратади. Шу боисдан, улар атрофида ҳалқасимон тарзда бир неча экологик вазият минтақалари таркиб топади. Download 49.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling