1-Економетрик моделлаштириш Режа: Иқтисодиётда моделлаштириш асослари


Економетрик усулларнинг хусусиятлари


Download 1.28 Mb.
bet2/6
Sana16.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1489639
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-Економетрик моделлаштириш

2. Економетрик усулларнинг хусусиятлари

  • Економетрик усуллар олий статистика деб номланувчи жуфт ва кўп ўлчовли регрессия, жуфт, хусусий ва кўп ўлчовли корреляция, трендларни ажратиш ва бошқа даврий қаторлар компоненталари, статистик баҳолаш усуллари асосида юзага келган ва ривожланган. Р.Фишер шундай деб ёзган: “Статистик усуллар ижтимоий фанларда муҳим елемент ҳисобланади ва айнан шу усуллар ёрдамида ижтимоий билимлар фан даражасигача кўтарилиши мумкин”.
  • Биринчидан – економетрика ўзига хос бўлган усуллар тизими сифатида иқтисодий ўзгарувчилар ва улар орасидаги боғланишларнинг хусусиятларини тасвирлаган холда ўзининг масалаларини аниқлаштириш билан ривожлана бошлади.

Економетрик тадқиқотлар қуйидаги масалаларни ўз ичига олади:

  • Економетрик тадқиқотлар қуйидаги масалаларни ўз ичига олади:
  • - иқтисодий ўзгарувчилар орасидаги боғланишларни сифат жиҳатдан таҳлил қилиш, яъни боғланган ( ) ва боғлиқ бўлмаган ( ) ўзгарувчиларни ажратиш;
  • - маълумотларни танлаш;
  • - ва ўзгарувчилар орасидаги боғланиш шаклини аниқлаш;
  • - модел параметрларини аниқлаш;
  • - соҳта ўзгарувчиларни киритиш;
  • - автокорреляцияни аниқлаш;
  • - трендларни, даврий ва тасодифий компоненталарни аниқлаш;
  • - боғланиш шаклини аниқлаш ва бирпайтли тенгламалар тизимини тузиш;
  • - идентификация шартларини текшириш;
  • - бирпайтли тенгламалар тизимининг параметрларини баҳолаш;
  • - даврий қаторлар тизими асосида моделлаштириш: стационарлик ва коинтеграция муаммолари;
  • - интеграция муаммолари ва параметрларни баҳолаш.
  • Економетрик модел ўзаро боғланган ўзгарувчиларнинг назарий жиҳатлари ва улар орасидаги боғланиш хусусиятларига асосланади.

Економетрик тадқиқотлар босқичларига қуйидагиларни киритиш мумкин.

  • Економетрик тадқиқотлар босқичларига қуйидагиларни киритиш мумкин.
  • муаммонинг қўйилиши;
  • маълумотлар йиғиш, уларни сифатини таҳлил қилиш;
  • модел хусусиятини аниқлаш;
  • параметрларни баҳолаш;
  • ечимларни тушиниш, муҳокама қилиш ва амалга жорий етиш.
  • Бу босқичлар барча тадқиқотлар учун хос бўлиб, қандай маълумотлардан фойдаланишидан қатъий назар ва замонга боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга оширилади.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling