1. Электр токининг инсон организмига таъсири. Электр токидан жароҳатланишнинг асосий сабаблари ва
Электр токидан жароҳатланишнинг асосий сабаблари
Download 0.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Hujjat
Электр токидан жароҳатланишнинг асосий сабаблари
ва уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар Электр токи таъсиридан жароҳатланишнинг асосий сабаблари: - кучланиш остида бўлган электр тармоқлари ёки электр ўтказгичларга тегиб кетиш ёки хавф туғдирувчи масофага яқинлашиш; - электр қурилмалари асбоб-ускуналарининг устки металл корпуслари ва қопқоқларида электр ўтказгичларнинг муҳофаза қобиқларини шикастланиши натижасида электр кучланиши ҳосил бўлиши; - электр токини ўчириб ремонт ишларини бажараётган вақтда, тасодифан электр токини улаб юбориш; - ер юзасига узилиб тушган электр ўтказгичи ер юзаси бўйлаб электр токини тарқатаётган зонага билмай кириб қолиш натижасида кучланишлар таъсирига тушиб қолиш. Электр токидан жароҳатланишни олдини олишга қаратилган асосий чора-тадбирлар: 1. Кучланиш остида бўлган ўтказгичларни қўл етмайдиган қилиб бажариш; 2. Электр тармоқлари ўтказгичларини айрим жойлаштириш; 3. Электр қурилмалари корпусида электр токининг ҳосил бўлишига қарши чора-тадбирларни белгилаш: а) кам кучланишга эга бўлган электр манбаларидан фойдаланиш; б) икки қаватли муҳофаза қобиқлари билан таъминлаш; в) потенциалларини тенглаштириш; г) ерга улаб муҳофазалаш; д) нол симига улаб муҳофазалаш; е) муҳофаза ўчириш қурилмаларидан фойдаланиш; 4. Махсус электр муҳофазалаш системаларидан фойдаланиш; 5. Электр қурилмаларини хавфсиз ишлатишни ташкилий чора- тадбирларини қўллаш. Кучланиш остида бўлган электр ўтказгичларини қўл етмайдиган қилиб бажаришда ток ўтказгичларини муҳофаза қобиқлари билан таъминлаш, уларни бўй етмайдиган баландликларга ўрнатиш, шунингдек, ўтказгичларни тўсиқ воситалари билан таъминлаш киради. Электр тармоқларини айрим жойлаштиришда - электр тармоқларини ўзаро трансформатор ёрдамида тармоқларга бўлиб юбориш тушунилади. Бунинг натижасида ажратилган тармоқлар катта муҳофаза изоляцияси қаршилигига эга бўлади, шунинг билан ўтказгичларининг ерга нисбатан сиғими кичкина бўлганлигидан 300 мА гача ортади. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling