1. Entomologiya fànining rivîjlànish tàrixi
Нафас олиш тизими ҳашаротнинг
Download 36.33 Kb.
|
Wippi o\'simlik (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8..Қон айланиш тизими ўзига хос
7..Нафас олиш тизими ҳашаротнинг тана тўқималарини кислород билан бевосита таъминлашга хизмат қилади. У жуда шохланган ва бутун танадан ўтадиган беҳад кўп ҳаво найча- лари – трахеялардан иборатдир (9-расм, 4-га қаранг). Трахея- лар кўкрак ва қорин сегментларининг ёнлари бўйлаб жуфт- жуфт бўлиб жойлашган нафас тешикларидан бошланади. Тра- хеяларнинг бошланғич қисми йўғон бўлиб, кейин ингичкала- ша боради, яъни кўплаб трахеяларга – трахея капиллярларига шохлаб кетади. Бундан ташқари, ҳашаротларнинг бир қатор турларида (масалан, чигирткаларда) айрим йўғон трахеялар жуда кенгайиб ҳаво халтачаларини ҳосил қилади. Трахеянинг бошланадиган қисмида, яъни нафас тешиги ёнида (ҳашарот- ларнинг деярли ҳамма турларида) ҳар хил тузилган берки- тувчи аппарат бўлади, у битта ёки иккита хитинли ёйлардан ҳамда бир-бирига туташувчи мускуллардан иборатдир. Ноқу- лай шароитда ҳашарот ўз мушакларини қисқартириб ёйларни қисади, натижада ҳавонинг трахеяга кириши ва қайтиб чиқиши тўхтайди. Омбор бинолари ва зарарланган маҳсулот- ларни дорилашда ана шу ҳолат ҳисобга олинади, чунки ҳаша- ротларнинг ҳаммаси ҳам заҳарли газлардан бир хил тезликда заҳарланавермайди.
8..Қон айланиш тизими ўзига хос ҳолатда бўлиб, умурт- қали ҳайвонларникидан жиддий равишда фарқ қилади. У ёпиқ эмас, қон тана бўшлиғини ва аъзолар оралиғини тўлдиради, уларни ювиб туради. Қоннинг бир қисмигина махсус қон айланиш аъзоси – орқа найчада айланади. Орқа найча кейингибўлим – юрак ва олдинги бўлим аортага бўлинади. Орқа найча пульсланадиган (кенгайиб-торайиб турадиган) бир қатор камералардан, олдинги бўлим эса оддий найчага ўхшаш аортадан иборатдир. Ҳашарот организмидаги қон юрак камераларининг кенгайиб-қисқариши ва диафрагманинг ишлаши туфайли айланиб туради. Пульсация натижасида қон орқа найча бўйича орқа томондан олдинга қараб ҳаракатланади. Камера кенгайганда (диастола) қон остия орқали унга киради, қис- қарганда (систола) эса, рўй берган қон босими туфайли олдинги клапанлар очилиб, кейингилари бекилади ва қон олдинга ҳайдалади. Қоннинг айланиши орқа найча орқали олдинга қараб, тана бўшлиғида эса орқага қараб рўй беради. Download 36.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling