1. Ерга ишлов беришнинг мақсади ва ундаги технологик жараёнлар
Айланувчи (ротацион) мотига
Download 19.76 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мола бостириш-молалаш
- Назорат учун саволлар
Айланувчи (ротацион) мотига экин экилгандан кейин ҳосил бўлган қатқалоқни бузиш ва тупроқ юзасини юмшатиш учун мўлжалланган. Айланувчи мотигада ҳар бир дискининг 16 тадан узун ўткир тиши бўлиб, 15-16 диск битта ўққа бирлаштирилган. Тишлар 1м2 жойга 3-10 см чуқурликда 150 тагача санчилиши мумкин. Бунда қатқалоқ яхши бузилади, ўсимликларга зарар етмайди ва ҳосилдорлик ортади.
Мола бостириш-молалаш. Ерни экишга тайёрлаш ҳамда экинларни парвариш қилиш учун ҳар хил молалардан фойдаланилади. Молалаш, айниқса, баҳорда ҳайдалган ерларни «ўтиртириш» ва уруғларнинг ўсиши учун қулай шароит, яьни майин тупроқли юза қатлам ҳосил қилиш учун зарур. Молаларнинг зичлаш таьсири уларнинг оғирлигига ва тупроқ намлигига, ҳаракат тезлигига боғлиқ. Бир марта мола бостирилганда тупроқ 7,5 см гача зичлашиши мумкин. Мола қанча секин ҳаракатланса тупроқ шунча кўп зичлашади. Ерни молалашнинг натижаси тупроқнинг намлигига боғлиқ. Агар тупроқ қуруқ бўлса, ерни молалашнинг ижобий таъсири бўлмайди, аксинча бўлса, яъни тупроқ намроқ ҳолда молаланса, у ҳолда ҳам зичлашиб қолиб, салбий оқибатлар келиб чиқади. Кейинчалик ер юзаси қуриб қаттиқлашади, ҳаво алмашинувига ва ёғин сочин сувларининг қўйи қатламларга ўтишига тўсқинлик қилади.Сернам ерларга мола бостириш бошқа ишларга қараганда жуда хавфли ҳисобланади, чунки унинг салбий таьсирини зудлик билан бартараф этиш қийин. хулоса: Тупроқ унумдорлигини оширишга ва экинлардан доимо барқарор ҳосил етиштиришга қаратилган барча агротехник тадбирлар орасида ерни ишлаш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ерни ишлашда ер қатлами ағдарилади, аралаштирилади, бегона ўтларнинг ўқ илдизи қирқилади, тупроқ зичланиб текисланади, эгат ва жўяк олинади. Ерни сифатли ҳайдашда ҳайдаш усулини ҳам аҳамияти катта бўлиб, ер айланма (шаклли) ва тахта (загон) ларга бўлиб ҳайдалади. Лекин, хозирги пайтда фақат ерларга ишлов беришни загон усули қўлланилади. Шунингдек, деҳқончиликда ерни юза юмшатиш, дискалаш, культивациялаш, бороналаш, мола бостириш, мотигалаш, эгат олиш каби агротехника тадбирлари ҳам кўплаб қўлланилади. Назорат учун саволлар: 1. Ерга ишлов беришнинг мақсади нимага қаратилган? 2. Ерга ишлов бершда қандай технологик жараёнлар қўлланилади? 3. Ерга асосий ишлов бериш қандай қуроллар ёрдамида ўтказилади? 4.Ерга асосий ишлов бериш қайси муддатларда ва чуқурликда ўтказилади? 5.Ерни ҳайдаш сифатига баҳо беришда қайси кўрсаткичлар ҳисобга олинади? 6.ерни ҳайдаш усуллари қандай? 7. Тупроққа юза ишлов бериш усулларини тушинтириб беринг? 8.Тупроққа юза ишлов бериш техникаси нималардан иборат? Download 19.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling