1. Фанни ўрганишдан мақсад. Магнийнинг тавсифи. Магний қотишмалари


Download 78 Kb.
bet6/6
Sana23.03.2023
Hajmi78 Kb.
#1288000
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Магний ва унинг қотишмалари. Титан ва унинг қотишмалари. Қийин эрувчи металлар

Вольфрам

Компакт вольфрамни штабик кўринишида порошокни зичлаб, сўнгра печда пишириш йўли билан олинади. Печда водород оқими ёрдамида пиширилади ёки электрон ёйли вакуум печида эритиб олинади. Пиширилган вольфрамни деформациялаб пруток, лист ва лента куринишида ишлаб чиқарилади.


Лист кўринишдаги вольфрамнинг структураси йирик донали бўлиб, пиширилгандан ёмонроқ бўлади. У механик ишлов беришга ва босим остида ишлов беришга хам мойил бўлади.
Вольфрам тозалиги 99,95 % гача олинади. Техникавий вольфрам 20 С да хам мўрт бўлади. Пластик холатига ўтиш температураси унинг тезлигига, ишлов беришга ва текшириш шароитига боғлиқдир. Пластик деформациялаш фақат қиздирилган холатида амалга оширилади. Металлнинг оксидланишини олдини олиш учун, деформация остида қиздириш вакуум ёки нейтрал газлар мухитида амалга оширилади. Слиткаларни босим остида ишлашда қиздириб пресслаб сўнгра болғалаш, юмалатиб, 1650-2300 С температурада катта тезликда сиқиб чиқариш йўллари билан амалга оширилади.
Вольфрамга механик ишлов бериш учун хам уни 400-500 С га қиздирилади. Вольфрам листларини қумтошлар ёки анодли кескичда қирқиш мумкин юқори температурада вольфрамнинг мустахкамлиги бошқа металларидан юқоридир. Ренийда легирлангандан бошқа хамма легирланган вольфрам метталларининг пластиклиги кам бўлади. Температура ортиши билан вольфрам қотишмаларининг мустахкамлиги камаяди.
Машинасозлик саноатида вольфрамдан қаттиқ қотишмаллар олишда, легирланган пўлат олишда, химия саноати ва авиацяда эса, 2500-2700 С температурада ишловчи махсулот тайёрлашда қўлланилади.
Download 78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling