6.
|
Хабарномани юбориш учун талаб қилинадиган маълумотлар:
|
Юридик шахслар учун:
а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР;
б) почта ҳамда электрон почта манзили;
в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда);
г) юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари:
паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами;
ЖШШИР;
д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди);
е) геодезия фаолияти турлари танланганда:
геодезик ўлчов воситаларининг номи, маркаси, ишлаб чиқарилган рақами ва метрологик текширувдан (давлат қиёсловидан) ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификат рақами ва санаси;
танланган геодезия фаолият турига қўйилган талабдан келиб чиқиб, балансида бўлган геодезия фаолияти учун фойдаланадиган ўлчов воситалари, асбоб-ускуналар, учувчисиз учиш қурилмаси ва бошқалар юридик шахснинг балансига тегишли эканлигини тасдиқловчи инветарь рўйхат;
5-фаолият тури танланганда учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланишга махсус рухсатноманинг электрон нусхаси юкланади;
ё) картография фаолият турлари танланганда:
11 — 13, 15, 16 — 19 — фаолият турлари танланганда электрон рақамли хариталарни тузиш учун мўлжалланган лицензион дастурий таъминотнинг лицензия рақами ва олинган санаси, катта форматли сканер (камида А1 форматидаги) ва плоттернинг (формати А1 дан кам бўлмаган) номи, маркаси, ишлаб чиқарилган рақами кўрсатилади;
17 ва 19 — фаолият турлари танланганда электрон рақамли хариталарни тузиш учун мўлжалланган лицензион дастурий таъминотнинг лицензия рақами ва олинган санаси, тўрт рангли офсет босиб чиқариш машинаси (формати А1 дан кам бўлмаган), фотосурат ускуналари (формати А1 дан кам бўлмаган) ёки термал офсет плиталарини чиқариш учун ускуналар (формати А1 дан кам бўлмаган), катта форматли сканер (камида А1 форматидаги) ва плоттернинг (формати А1 дан кам бўлмаган) номи, маркаси, ишлаб чиқарилган рақами кўрсатилади;
ж) геодезия ва картография мутахассислиги бўлган ходимнинг:
паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами;
ЖШШИР;
диплом рақами ва санаси;
з) 1 — 6 ва 10 — 18 фаолият турларида тоифаланган материаллар (маълумотлар) билан ишлаш учун махсус бўлимини мавжудлиги тўғрисида маълумот.
|