1. Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар
Download 317.54 Kb.
|
1060 29.12.2018
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри (кейинги ўринларда Реестр деб аталади)
вақтинчалик иморат — қурилиш даврида вақтинчалик фойдаланиш учун бунёд этилган ва лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилмаган иморат;
кўчмас мулк объектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш — юридик ва жисмоний шахсларнинг, жумладан битимлар асосида юзага келадиган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларининг вужудга келиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланишини (юкланишини), бекор бўлишини тан оладиган ҳамда тасдиқлайдиган ҳуқуқий ҳужжат; Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) — кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар тўғрисида, шунингдек, ҳуқуқ эгалари ҳақидаги маълумотлардан иборат ягона ахборот маълумотлар базаси; гаров хати — кўчмас мулк объекти гаровга қўйилганлиги тўғрисида юридик ёки жисмоний шахсга банк томонидан бериладиган қарз гувоҳномаси; бино — функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, ёпиқ ҳажмни ташкил этувчи таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими; ер участкаси — ер юзасининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда бошқа хусусиятларга эга бўлган қисми; ипотека — мулкни гаров кредиторига эгалик қилиш учун топширмасдан, мажбуриятни таъминлаш шарти билан кўчмас мулк объектини (ер участкасини, бино ва иншоотни) ёки унга бўлган ҳуқуқни гаровга қўйиш; Олдинги таҳрирга қаранг. кадастр йиғмажилди — объектнинг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган кадастр суратига олиш, техник хатловдан ўтказиш ва паспортлаштириш, махсус текшириш ва тадқиқотларнинг, сифат ва қиймат жиҳатдан баҳолашнинг ҳужжатлари, материаллари ва маълумотлари электрон жамланмаси; (5-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. кадастр рақами — ер участкаси, бино, иншоот ва кўп йиллик дов-дарахтларнинг ўзига хос, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида такрорланмайдиган алоҳида рақами ҳисобланади ва ушбу рақам кўчмас мулкни шакллантиришда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ берилади ва рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқнинг ягона объекти сифатида мавжуд бўлиши даврида сақлаб қолинади; (5-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. кадастр паспорти — ҳуқуқ эгасига бериладиган ҳамда кўчмас мулк объекти ва объектнинг кадастр рақами ҳақида умумий маълумотларни ўз ичига олган пластик шаклда ёки қоғоз шаклда бериладиган электрон ҳужжат; (5-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. кўп йиллик дов-дарахтлар — боғлар, токзорлар, тутзорлар ва бошқа ўрмон дарахтлари; (5-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. кўчмас мулк объектлари — ер участкалари, бинолар ва иншоотлар (шу жумладан ер ости иншоотлари) ва кўп йиллик дов-дарахтлар; (5-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. қурилиши тугалланмаган объектлар — қурилиши белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ бошланган, лекин белгиланган кунида тугалланмаган ёки қурилиши тугалланган, аммо қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланиш учун рухсатномаси асосида фойдаланишга қабул қилинмаган бино ва иншоотлар; (5-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон) Download 317.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling