V. Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар
23.
|
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун электрон онлайн-аукцион орқали беришда мазкур ер участкалари бўйича инвестиция мажбуриятларини белгилашнинг тартиби ва мезонларини ишлаб чиқиш.
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
|
2021 йил 1 июль
|
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А. Воитов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (С. Холхўжаев), Кадастр агентлиги (Ф. Умаров), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
|
24.
|
Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш, ободонлаштириш ва коммунал соҳада хизматларни ривожлантириш мақсадида хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда мазкур соҳадаги қонунчилик базасини илғор хорижий тажриба ва замонавий талаблар асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
|
2021 йил 1 июль
|
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Ш. Хидоятов), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
|
VI. Таълим соҳасидаги хизматлар
|
25.
|
Масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш учун мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида биноларнинг мавжуд бўлиши ҳақидаги талабни бекор қилиш юзасидан тегишли ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш.
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
|
2021 йил 1 июль
|
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Ташкенбаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
|
26.
|
Профессионал таълим муассасаларида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим хизматларини ташкил этиш.
|
Чора-тадбирлар дастури
|
2021 йил 1 июль
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
27.
|
Олий таълим муассасалари ҳудудида хорижий тиллар ва касбга ўргатиш бўйича хусусий сектор иштирокида ўқув курсларини ташкил этиш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2021 йил 1 июль
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)
|
28.
|
Академик лицейларда хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида пуллик гуруҳлар ташкил этиш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2021 йил 1 август
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)
|
29.
|
Давлат таълим муассасаларининг бўш турган хоналарида хусусий секторни жалб қилган ҳолда, репетиторлик хизматлари ва тўгараклар ташкил этиш, қўшимча таълим-тарбия хизматларини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш чораларини ишлаб чиқиш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2021 йил 1 июль
|
Халқ таълим вазирлиги (Ш. Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
30.
|
QS, TНE, ARWU ranking рейтингларига кирувчи Ўзбекистонга кириб келиши мумкин бўлган хорижий олий таълим муассасаларининг рўйхатини шакллантириш, уларни республикага жалб этиш ва фаолиятларини йўлга қўйишни амалга ошириш бўйича дастур ишлаб чиқиш.
|
Чора-тадбирлар дастури
|
2021 йил 1 июль
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)
|
31.
|
Таълим хизматлари экспортини ривожлантириш, бунда:
олий таълим муассасаларининг экспорт салоҳиятини ўрганиш, экспортёр олий таълим муассасалари реестрини шакллантириш;
масофавий таълим жараёнида хорижда яшаётган фуқаролар учун таълим хизматларини кўрсатиш (экспорт қилиш) имкониятларини яратиш;
хорижий мамлакатлар билан таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш.
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
|
2021 йил 1 август
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов)
|
32.
|
Республика олий таълим муассасаларида ёшлар (абитуриентлар) учун (олий таълим муассасаларига кириш учун) пуллик ўқув курсларини йўлга қўйиш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2021 йил 1 июль
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов)
|
|