1. Ижтимоий-маданий масалалар / Ёшларга доир сиёсат тўғрисида қонун ҳужжатлари]
Download 74.91 Kb.
|
336 04.05.2018
[ОКОЗ: 1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.09.00 Ёшлар, болалар, аёллар ташкилотлари, фахрийлар ва ногиронлар уюшмалари] [ТСЗ: 1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ёшларга доир сиёсат тўғрисида қонун ҳужжатлари] Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига ўқишга қабул қилиш тўғрисида (қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4768-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: (муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига тингловчиларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. (1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон — 2021 йил 2 сентябрдан кучга киради) 2. Белгилаб қўйилсинки: Институтга истиқболли кадрларни қайта тайёрлаш курси бўйича бир ўқув йилига мўлжалланган қабул квотаси 120 нафар (биринчи ярим йилликда 60 нафар тингловчилар қабул қилинади) ва ўқув жараёни тўрт ой этиб белгиланади ҳамда малака ошириш курсларининг қабул квотаси буюртма асосида ташкил этилиб, унинг ўқув жараёни муддати бир ойгачани ташкил қилади; Олдинги таҳрирга қаранг. қабул квоталарига мувофиқ тингловчиларни қайта тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги буюртмаси асосида ташкил этиладиган малака ошириш ўқув курслари билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади; (2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Институтда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, жамоат ташкилотларининг буюртмаси, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўлов-контракт асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курслари ташкил этилади. (2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон) 3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Институтнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув режалари ҳамда дастурларини шакллантиришда амалий ёрдам берилишини таъминласин. 4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар. Олдинги таҳрирга қаранг. 5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти зиммасига юклансин. (5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон) Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ Тошкент ш., 2018 йил 4 май, 336-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 майдаги 336-сон қарорига 1-ИЛОВА Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига тингловчиларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида НИЗОМ (1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон) 1-боб. Умумий қоидалар Олдинги таҳрирга қаранг. 1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига (кейинги ўринларда Институт деб аталади) ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди. (1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон) 2. Институтга тингловчиларни ўқишга қабул қилиш қайта тайёрлаш (тўрт ойлик) ва малака ошириш (бир ойгача) шаклида амалга оширилади. 3. Институтга тингловчиларни қайта тайёрлаш бўйича қабул қилишнинг ҳар йилги квотаси 120 нафар (биринчи ярим йилликда 60 нафар тингловчилар қабул қилинади) этиб белгиланади. Олдинги таҳрирга қаранг. 4. Институтнинг малака ошириш ўқув курсларига тингловчиларни қабул қилишнинг ҳар йилги квотаси Институт билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан белгиланади. (4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон) 5. Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув курслари битирувчилари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари тизимларидаги раҳбар кадрлар захирасига киритилади ҳамда Институт ва Агентлик томонидан уларнинг лавозими ошиши мониторинги юритилади. (5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон) Малака ошириш ўқув курслари битирувчилари иш фаолиятидан келиб чиққан ҳолда юқори лавозимларга тавсия этилиши мумкин. 2-боб. Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув курсларига қабул қилиш 6. Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув курсларига 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, олий маълумотли ва олий таълим муассасасини тугатгандан кейин камида 2 йил иш стажига эга бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари раҳбар ходимлари ва мутахассислари тест синови ва суҳбат орқали очиқ танлов асосида қабул қилинади. 7. Тингловчиларни Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув курсларига қабул қилиш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схема бўйича амалга оширилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Тўлов-контракт асосида қайта тайёрлаш қабул квотаси умумий бир ўқув йилига мўлжалланган қабул квотасидан ташқари белгиланади ҳамда бу кўрсаткич бир ўқув йилига мўлжалланган қабул квотаси умумий сонининг 50 фоизидан ошмайди. (7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон) 8. Тингловчиларнинг Институтдаги ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш даврида эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади. 9. Қайта тайёрлаш ўқув курсларига очиқ танловдан муваффақиятли ўтган номзодлар қабул қилинади. Тингловчиларни қабул қилиш Институт директорининг буйруғи билан амалга оширилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 10. Тингловчиларни қайта тайёрлаш ўқув курслари билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. (10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон) 11. Қайта тайёрлаш ўқув курсларига қабул қилишни ташкил этиш учун Қабул комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) тузилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Комиссия аъзоларининг сони, таркиби ва унинг иш регламенти Агентлик директори томонидан тасдиқланади. (11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон) 12. Комиссия тингловчиларни тест синови ва суҳбат ўтказиш йўли билан қайта тайёрлаш ўқув курсларига қабул қилишни ташкил этади. 13. Номзодлар Комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар: давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотларининг биринчи раҳбарлари имзоси билан тавсиянома; Институт директори номига ёзилган ариза; сўровнома, маълумотнома-объективга (яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда); олий маълумоти тўғрисидаги ҳужжат ва иловасининг нусхаси, топширишда ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади; меҳнат дафтарчасининг нусхаси; 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома; 3,5 х 4,5 ўлчамли 6 та рангли фотосурат; паспорт нусхаси, топширишда ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади. Ҳужжатларга номзоднинг иш фаолияти давомидаги муайян ютуқларини (мукофотлари, ихтиро патентлари ва бошқа эришилган ютуқларини) акс эттирувчи ҳужжатлар нусхалари илова қилиниши мумкин. Олдинги таҳрирга қаранг. Институтга ўқишга тавсия этишда номзодларнинг ўзига ва уларнинг ҳужжатларига нисбатан қўйилган талабларга қатъий риоя этиш, ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилиги бўйича масъулият тавсия этаётган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жамоат ташкилотлари раҳбарлари зиммасига юкланади. (13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 сентябрдаги 759-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2019 й., 09/19/759/3730-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 14. Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув курсларига номзодлар ҳужжатларини қабул қилиш бўйича эълон Институт ва Агентликнинг веб-сайтларида ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. (14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон) 15. Комиссия номзодларнинг ҳужжатларини ҳужжатларни қабул қилиш эълон қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида қабул қилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 16. Комиссия томонидан ҳужжатлар қабул қилиш тугагандан сўнг, беш иш куни мобайнида Низомнинг 12-бандига мувофиқ номзодлар ҳужжатларини ўрганади, кириш синовларига рухсат берилган номзодлар рўйхатини шакллантиради ҳамда Институт ва Агентликнинг веб-сайтларида эълон қилади. (16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон) 17. Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув курсларига кириш синовлари тест ва суҳбат шаклида ўтказилади. Кириш синовлари номзодларнинг танловига кўра икки тилда — давлат тилида ёки рус тилида ўтказилади. 18. Тест синови Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб аталади) томонидан ўтказилади. Институт Давлат тест маркази билан келишган ҳолда кириш синовларига рухсат берилган кундан бошлаб, йигирма кун мобайнида тест синовларини ўтказиш учун шартнома тузади, тест синовлари ўтказиладиган кунни белгилайди ҳамда тест синовларини ўтказади. 19. Тест синови саволлари Ўзбекистон тарихи, иқтисодиёт назарияси ва ҳуқуқшунослик фанларидан Давлат тест маркази томонидан белгиланган талаблар асосида Институт томонидан тузилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Ҳар бир фан бўйича 20 тадан савол тузилади. Бунда, ҳар бир саволнинг тўғри жавоби учун Ўзбекистон тарихи фанидан — 1,5 балл, иқтисодиёт назарияси фанидан — 1,6 балл ва ҳуқуқшунослик фанидан — 1,5 балл этиб белгиланади; (19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 сентябрдаги 759-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2019 й., 09/19/759/3730-сон) Тест синови учун 90 дақиқа вақт ажратилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Тест синови натижалари бўйича 49,5 (55 фоиз) балл ва ундан юқори балл олган номзодлар суҳбатдан ўтишга тавсия этилади. (19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 сентябрдаги 759-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2019 й., 09/19/759/3730-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Тест синовидан ўтганлар сони квота бўйича ажратилган тингловчилар сонига тенг ёки ундан кам бўлганда суҳбат ўтказилмайди. (19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 сентябрдаги 759-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2019 й., 09/19/759/3730-сон) 20. Тест синови натижалари тест ўтказилган кундан сўнг уч кун мобайнида эълон қилинади. 21. Номзодлар билан суҳбат Комиссия томонидан тест натижалари эълон қилинган кундан сўнг уч иш куни мобайнида ўтказилади. 22. Суҳбат номзодларнинг бошқарув қобилияти, ижтимоий ва маънавий-ахлоқий даражаси, психологик барқарорлиги, ташкилотчилиги, етакчилиги, ватанпарварлик хусусиятларини ва жамоа билан ишлаш кўникмаларини аниқлашга қаратилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 23. Суҳбат икки қисмдан иборат бўлади. Биринчи қисмда номзоднинг вазиятлар таҳлили, муаммонинг қўйилиши, муаммонинг ечими, ҳаётийлиги, ижро механизми ва назорати, иккинчи қисмда ватанпарварлиги, етакчилиги, раҳбарлик касбий маҳорати, тизимли фикрлаши, креативлиги ва инновациялар билан самарали ишлаши баҳоланади. (23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 сентябрдаги 759-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2019 й., 09/19/759/3730-сон) Суҳбат жараёни ҳар бир номзод учун суҳбат варақаси билан баҳоланиб, комиссия аъзолари томонидан тасдиқланади. Олдинги таҳрирга қаранг. Суҳбатда энг юқори балл — 100 балл этиб белгиланади. (23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 сентябрдаги 759-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2019 й., 09/19/759/3730-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (23-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 сентябрдаги 759-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2019 й., 09/19/759/3730-сон) Ҳар бир номзод учун суҳбатга 15 дақиқагача вақт ажратилади. Суҳбат жараёни видеотасвирга олинади. Олдинги таҳрирга қаранг. 24. Суҳбат ўтказилган кундан сўнг уч иш куни мобайнида тест синовлари ва суҳбат натижаси (балл) умумлаштирилиб, ҳар бир номзоднинг умумий баллари тегишли баҳолаш варақларида қайд этилади ҳамда Институт ва Агентликнинг веб-сайтида эълон қилинади. (24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон) 25. Тест синовлари ва суҳбат натижалари бўйича энг юқори балл олган 60 нафар номзодлар уч иш куни мобайнида Комиссия қарори асосида Институт директорининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади. Қабул натижаларига кўра номзодлар тўплаган баллар тенг бўлган тақдирда, суҳбат натижаларига кўра юқори балл тўплаган номзод имтиёзга эга бўлади. Агар суҳбат натижасига кўра бир хил баллга эга бўлган номзодлар бўлса, уларнинг қўлга киритган ютуқлари эътиборга олинади. 26. Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув курсларига кириш тест синовлари ва суҳбат натижалари юзасидан номзодларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун Институт директорининг буйруғига асосан Апелляция комиссияси ташкил этилади. 27. Апелляция комиссиясига тест синови ҳамда суҳбат натижалари эълон қилинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида Апелляция комиссияси раиси номига номзодлар томонидан шикоят берилиши мумкин. Апелляция комиссияси тақдим этилган шикоятларни улар келиб тушган кундан бошлаб уч кун муддатда кўриб чиқади. 3-боб. Институтнинг малака ошириш ўқув курсларига қабул қилиш Олдинги таҳрирга қаранг. 28. Институтда Агентлик буюртмаси асосида қуйидаги малака ошириш ўқув курслари ташкил этилади: (28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотларининг ёш истиқболли кадрлари малакасини ошириш; Олдинги таҳрирга қаранг. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари малакасини ошириш. (28-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 29. Малака ошириш ўқув курсларига тингловчиларни қабул қилиш Институт ва Агентлик томонидан белгиланган квота доирасида амалга оширилади. (29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Ҳар йил бошида Агентлик ва Институтнинг малака ошириш ўқув курсларига белгиланган квотага мувофиқ тингловчилар контингентини аниқлайди ҳамда Институт томонидан йилнинг ҳар чораги якунига қадар тингловчиларнинг ўқиш йўналишлари ва эгаллаб турган лавозимига кўра режа — жадвал тасдиқланади. (29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Ташкил этиладиган малака ошириш ўқув курслари билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. (29-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон) 30. Тингловчиларни Институтнинг малака ошириш ўқув курсларига қабул қилиш ушбу Низомнинг 2-иловасидаги схема бўйича амалга оширилади. 31. Ўқув курсларини тугатган тингловчиларга белгиланган тартибда тегишли сертификат берилади. 32. Номзодлар Институтнинг малака ошириш ўқув курсларига қабул қилиниши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар: иш жойидан тавсиянома; Институт директори номига ёзилган ариза; сўровнома, маълумотнома-объективга (яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда); маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси, ҳужжатларни топширишда ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади; 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома; 3,5 х 4,5 ўлчамли 4 та рангли фотосурат; паспорт нусхаси, топширишда ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади. 33. Институтнинг малака ошириш ўқув курсларига тингловчиларни қабул қилиш директорнинг буйруғи билан амалга оширилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 4-боб. Институтнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курсларига тўлов-контракт асосида қабул қилиш (4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон) 34. Институтнинг малака ошириш ўқув курслари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотларининг буюртмасига биноан тўлов-контракт шартномаси асосида ташкил этилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Тўлов-контракт асосида қайта тайёрлаш бўйича қабул ушбу низомнинг 2-бобида белгиланган Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув курсларига қабул қоидалари асосида амалга оширилади. Комиссия томонидан тест ва суҳбат натижаларининг умумий балини инобатга олган холда тўлов-контракт квоталари доирасида номзодларни тингловчиликка тавсия этиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин Институт билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контрактлар расмийлаштирилади. (34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон) 35. Шартнома шартлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, тўловларни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ белгиланади. 36. Институт ва номзод (ташкилот) ўртасида тўлов-контракт асосида ўқиш юзасидан тегишли шартнома тузилади. 37. Тингловчиларни Институтнинг малака ошириш ўқув курсларига қабул қилиш ушбу Низомнинг 3-иловасидаги схема бўйича амалга оширилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 38. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курслари билан боғлиқ харажатлар Институт ва номзод (ташкилот) билан келишилган ҳолда белгиланади ва номзод (ташкилот) томонидан қопланади. (38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 39. Институтнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курсларига тингловчиларни қабул қилиш тегишли тўлов-контракт шартномасида назарда тутилган маблағни белгиланган муддатда тўлагандан сўнг, директорнинг буйруғи билан амалга оширилади. Ўқув курсларини тугатган тингловчиларга белгиланган тартибда тегишли диплом ва сертификат берилади. (39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон) 5-боб. Якунловчи қоидалар 40. Мазкур Низомда белгиланган масалалар юзасидан низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади. 41. Тингловчи Институтнинг ўқув курсидан қуйидаги ҳолатларда четлаштирилиши мумкин: ўз хоҳишига биноан; саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида); ўқув интизомини ва Институтнинг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун; ўқиши давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан (малака ошириш ўқув курслари учун 18 соат) ортиқ қолдирганлиги учун; дарсларни ўзлаштира олмаганлиги учун; суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан; вафот этганлиги сабабли. 42. Институт фаолиятини мувофиқлаштириб бориш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига тингловчиларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув курсларига қабул қилиш СХЕМАСИ Олдинги таҳрирга қаранг. (1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига тингловчиларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА Институтнинг малака ошириш ўқув курсларига қабул қилиш СХЕМАСИ Олдинги таҳрирга қаранг. (2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига тингловчиларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА Институтнинг малака ошириш ўқув курсларига тўлов-контракт асосида қабул қилиш СХЕМАСИ Олдинги таҳрирга қаранг. (2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарорига асосан 2021 йил 2 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 09/18/336/1161-сон, 12.09.2019 й., 09/19/759/3730-сон; 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522) Download 74.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling