IV. Тиббий-ижтимоий муассасалар ходимларининг малака ва касб маҳоратини ошириш, уларни моддий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш
31.
|
Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимларида ишловчи ижтимоий ходимларнинг олий маълумот олишлари учун Ўзбекистон миллий университети ва ҳудудлардаги олий таълим муассасаларида қўшимча қабул квоталарини ажратиш чорасини кўриш.
|
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб
|
70
|
Республика бюджети маблағлари
|
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги
|
Б. Мусаев,
Б. Онорбоев
|
32.
|
Тиббий-ижтимоий муассасаларда ишловчи врач ва ўрта тиббиёт ходимларининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари ва тиббиёт марказларида ажратилган бюджет маблағлари доирасида бепул малака оширишини таъминлаш.
|
Режага асосан
|
600
|
Маҳаллий бюджет маблағлари
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги
|
Б. Мусаев,
Б. Онорбоев
|
33.
|
Тиббий-ижтимоий муассасалар ходимларини Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича идоралараро келишувни тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш.
|
2021 йил 1 июнь,
Режа-жадвал асосида
|
1 400
|
Маҳаллий бюджет маблағлари
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги
|
Б. Мусаев,
Б. Онорбоев
|
34.
|
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизими ходимларининг лавозим маошини оширилиши муносабати билан уларнинг харажатлар сметасини қайта тасдиқлаш ва молиялаштириш.
|
2021 йил 1 май
|
-
|
-
|
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,
Молия вазирлиги
|
Б. Мусаев,
Б. Онорбоев
|
35.
|
Тиббий-ижтимоий муассасалари фаолиятининг муаммоли масалалари юзасидан мақсадли мавзули илмий изланишларнинг рўйхатини тузиш, уларни амалга ошириш юзасидан масъулларни белгилаш ҳамда ушбу соҳада изланишларни ривожлантирувчи янги дастур ва услубларни ишлаб чиқиш.
|
2021 — 2024 йиллар
|
-
|
Ижрочилар маблағлари
|
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,
Фанлар академияси,
Инновацион ривожланиш вазирлиги
|
Б. Мусаев,
Б. Онорбоев
|
36.
|
Тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни ривожлантириш ва такомиллаштириш муаммолари бўйича йиллик илмий-амалий конференциялар, семинарлар, маҳорат дарсларини ўтказиш.
|
2021 — 2024 йиллар
|
Ҳисоб-китобларга мувофиқ
|
Ижрочилар маблағлари
|
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Фанлар академияси
|
Б. Мусаев,
Б. Онорбоев
|
37.
|
Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази негизида ногиронликнинг олдини олиш, ногиронликка олиб келувчи асосий касалликлар юзасидан ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш, уларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича мақсадли илмий изланишлар олиб бориш.
|
2021 — 2024 йиллар
|
Ҳисоб-китобларга мувофиқ
|
Ижрочилар маблағлари
|
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлигига
|
Б. Мусаев,
Б. Онорбоев
|
38.
|
Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш йўналишида барча «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига амалий-услубий ёрдам кўрсатувчи ташкилот сифатида соҳа ходимларининг амалиёт ўташини ташкил этиш.
|
2021 йил 1 июль
|
Ҳисоб-китобларга мувофиқ
|
Ижрочилар маблағлари
|
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлигига
|
Б. Мусаев,
Б. Онорбоев
|
|