1. Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]


Download 0.93 Mb.
bet5/27
Sana18.12.2022
Hajmi0.93 Mb.
#1032113
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
237 10.08.2015

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

Давлат бошқарув органлари

Қуйидагиларни:
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакллари ва турлари тўғрисидаги ахборотни Давлат хизматлари, шакллари ва бланкаларининг ягона реестрига киритадилар;
ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган ва ижтимоий ёрдам оладиган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги ахборотни Ижтимоий хизматлар кўрсатиладиган ва ижтимоий ёрдам оладиган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона регистрга киритадилар.

Доимий равишда

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ижтимоий хизматлар кўрсатадиган ташкилотлар билан биргаликда аҳолини кўрсатиладиган ижтимоий хизматларнинг шакллари, турлари, ҳажмлари тўғрисида хабардор қиладилар.

Доимий равишда



Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда ёлғиз яшайдиган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлайдилар, натижалари бўйича Амалга оширилган ишлар тўғрисида далолатнома тузилади.

Доимий равишда, чоракдан кейинги ойнинг 10-кунигача



Жисмоний ёки юридик шахслар, шу жумладан кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар

Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва ижтимоий ёрдам беришнинг зарурлиги тўғрисида Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига мурожаат қилади.

Заруриятга кўра



Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари

Шошилинч равишда хизматлар кўрсатиш ва ёрдам бериш зарур бўлган тақдирда кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг уйига боришни ташкил қилади, уйда парвариш қилиш ҳамда соғломлаштириш тадбирлари бўйича ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамни шошилинч равишда амалга оширади.

Кекса ёки ногиронлиги бўлган шахс аниқланган вақтдан бошлаб сутка мобайнида



Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари

Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс аниқланган тақдирда унинг уйига боришни, уни ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш шартлари тўғрисида хабардор қилишни ташкил этади.

Тушишига кўра, кўпи билан 5 иш кунида



Кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар

Ёлғиз яшайдиганлар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахсий рўйхатига киритиш тўғрисида ариза берадилар.

Муҳтожлигига кўра



Фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиялари

Яшаш ҳолатини баҳолашни амалга оширадилар, баҳолаш натижалари бўйича хулосани ва тасдиқлайдиган ҳужжатларни Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларига тақдим этадилар.

Тушишига кўра, кўпи билан 10 иш кунида



Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари

Туман (шаҳар) ҳокимлигига илтимосномани, баҳолаш натижалари бўйича хулосани ҳамда кекса ва ногиронлиги бўлган шахсни ёлғиз яшайдиганлар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг Шахсий рўйхатига киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.

Баҳолаш тугаллангандан кейин уч иш куни мобайнида



Туман (шаҳар) ҳокимликлари

Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсни ёлғиз яшайдиганлар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахсий рўйхатига киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Беш иш куни мобайнида



Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари

Туман (шаҳар) ҳокимининг қарор қабул қилингандан кейин тегишли ахборотни автоматлаштирилган ахборот тизимига ҳамда Ижтимоий хизматлар кўрсатиладиган ва ижтимоий ёрдам оладиган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона регистрга киритадилар.

Ҳокимнинг қарори қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида



Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари

Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва уйда парвариш қилиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил қилади.

Ҳокимнинг қарори қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида



Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари ва Фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиялари

Ёлғиз яшайдиганлар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахсий рўйхатига киритилган кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг эҳтиёжлари асосида ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурларини ишлаб чиқади.

Кекса ва ногиронлиги бўлган шахс шахсий рўйхатга киритилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида



Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари ва Фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиялари

Ижтимоий хизматларни якка тартибдаги да?тури амалга оширилиши мониторингини ва уни баҳолашни, зарурият бўлганда, қайта кўриб чиқишни амалга оширади.

Мониторинг — доимий равишда.
баҳолаш — ҳар чоракда камида бир марта



Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари ва Фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиялари

Ижтимоий хизматларни якка тартибдаги дастурини тугаллайдилар, туман (шаҳар) ҳокимлигига хат ҳамда Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсни ёлғиз яшайдиганлар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахсий рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни киритади.

Шахсий рўйхатидан чиқариш учун асос аниқлангандан кейин уч кун мобайнида



Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари

Кекса ва ногиронлиги бўлган шахсни Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсни ёлғиз яшайдиганлар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахсий рўйхатидан чиқариш ёхуд чиқармаслик тўғрисида тегишли қарор қабул қилади.

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари томонидан ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин беш иш куни мобайнида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек якка тартибдаги ижтимоий хизматлар дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА


Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling