1. Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]


Download 0.83 Mb.
bet1/4
Sana17.10.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1705807
  1   2   3   4
Bog'liq
355 04.07.2022




[ОКОЗ:

1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.16.00 Амалиёт. Стажировка;

2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5054-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5054-сон қарори 9-бандига мувофиқ Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда — Институт) этиб қайта номланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Куйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
давлат мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия инструкторлари, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим муассасаларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари бўйича раҳбар ва педагог кадрлари, олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, спорт мактабларининг раҳбар кадрлари, инструктор-методистлари, махсус фан ўқитувчилари, тренерлари, спорт психологлари, махсус хизмат ходимлари ҳамда спорт ташкилотларининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислари (кейинги ўринларда — жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар)ни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
давлат таълим стандартлари ҳамда касбга доир билим ва кўникмаларга қўйилган талаблар асосида меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, касбий маълумотга эга бўлмаган спорт таълим муассасалари ходимлари учун қўшимча ихтисослик бўйича пулли асосда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш;
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни касбий, маънавий-ахлоқий савиясини ошириш, спорт таълим тизимини илмий-методик таъминлаш, илғор педагогик технологияларни жорий этиш;
ўқув-машғулот жараёнига, хусусан, спорт таълим муассасалари амалиётига замонавий инновацион педагогик технологияларни, ўқитишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
спорт таълим муассасалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, ўз филиаллари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда илмий-методик ишларни ташкил этиш;
халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш орқали жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мамлакатимиз ютуқларини халқаро даражада кенг ёритиш, хорижий спорт таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш.
3. Белгилаб қўйилсинки:
Институт жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга ихтисослашган давлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади;
Институтнинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари (кейинги ўринларда — филиаллар) унинг юридик шахс бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади;
Институт ва филиаллар ходимларига олий таълим муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади;
таълим хизматларини кўрсатишдан тушган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Институт ва филиаллар профессор-ўқитувчилари ва ходимлари лавозим маошларига ягона тариф сеткаси (базавий лавозим маоши) бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра 200 фоизгача устама ҳақ тўлаш амалга оширилади;
Институт ва филиаллар фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия ташкилотларининг грантлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
4. Қуйидагилар:
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти филиалларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Қуйидагиларни назарда тутувчи Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича умумий талабларни белгилаш ҳамда баҳолаш мезонларини тасдиқлаш;
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар малакасини оширишни бевосита (тўғридан-тўғри), муқобил, мустақил, илмий-тадқиқот муассасаларида ва хорижда тажриба орттириш шакллари бўйича амалга ошириш ҳамда малака ошириш шаклларининг умумий давомийлигини камида 4 ҳафта (144 соат) этиб белгилаш, малака оширишнинг бевосита (тўғридан-тўғри) шакли учун аудитория машғулотлари ва мустақил ишларнинг ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгилаш;
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлашни педагогик ва касбий ҳамда махсус ўқув курсларда ўқитиш шакллари бўйича амалга ошириш ҳамда қайта тайёрлаш давомийлиги ва ўқув юкламаси ҳажмини педагогик ва касбий қайта тайёрлашни — камида 4 ой (576 соат), махсус ўқув курсларини — 3 ой (432 соат), 6 ой (864 соат), 10 ой (1440 соат) этиб белгилаш;
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш, малака ошириш ва махсус ўқув курслари тингловчиларини курс якуни юзасидан таълим дастурларини ўзлаштириш даражасини аниқлаш ва баҳолаш тартиби.
6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим муассасалари ва олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар ҳар йили 15 ноябрга қадар таълим ташкилотларида фаолият юритаётган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг эгаллаб турган лавозимига кўра малака ошириш курсларидан ўтиши бўйича белгиланган даврийликни инобатга олган ҳолда, кейинги календарь йилда малака ошириш курсларига ўқишга юбориладиган тингловчилар контингентини шакллантириб, Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигига тақдим этиб борсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги:
бир ой муддатда Институтнинг уставини ишлаб чиқиб, тасдиқласин ва уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Институт ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ишларини белгилаш қоидаларини, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талабларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Институт ва унинг филиаллари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўрсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Спортни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йилда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мавжуд муаммоларнинг илмий ечимини таъминлашга қаратилган амалий ва инновацион лойиҳаларни танловлар асосида шакллантириб, белгиланган тартибда молиялаштиришни ташкил этсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларини шакллантиришда Институт ва унинг филиаллари фаолияти ҳамда уларга юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ харажатларни «Таълим» соҳасига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилишини назарда тутсин.
Институтга 3 та, шу жумладан 2 та шахсан бириктирилган ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги Институтнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ишларини ўрнатилган тартибда соҳага ажратилган лимитлар доирасида инвестиция дастурларини шакллантиришда инобатга олиш ва таклифларни белгиланган тартибда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига киритишни таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 4 июль,
355-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 355-сон қарорига
1-ИЛОВА
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг
ТУЗИЛМАСИ

Ректор

Илмий кенгаш

Ўқув ишлари бўйича проректор

Илмий ишлар ва халқаро алоқалар бўйича проректор

Молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича проректор

Малака ошириш ўқув жараёнини ташкил этиш бўлими
4

Илмий ишлар ва илмий педагог кадрлар билан ишлаш бўлими
4

Молия-режа ва иқтисодиёт бўлими
3

Хўжалик бўлими*
1

Қайта тайёрлаш ўқув жараёнини ташкил этиш бўлими
2

Ўқув жараёнини методик таъминлаш бўлими
2

Таълим сифатини назорат қилиш ва мониторинг бўлими
2

Ахборот-коммуникация технологиялари ва масофадан ўқитишни ташкил этиш бўлими
3

Халқаро алоқалар бўлими
2

Кадрлар бўлими
2

Ахборот-ресурс маркази
2

Кафедралар*

Бош юрисконсульт
1

Матбуот котиби
1

Девонхона ва архив
2

Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари

Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) — 35 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони — 19 нафар.
* Хўжалик бўлимининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари ҳамда кафедраларнинг ўқув-ёрдамчи ходимлари сони қонунчилик ҳужжатларида олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 355-сон қарорига
2-ИЛОВА
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти филиалларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Директор

Илмий-методик кенгаш

Ўқув, илмий ва халқаро алоқалар бўйича директор ўринбосари

Таълим сифатини назорат қилиш ва мониторинг бўлими
2

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув жараёнини ташкил этиш бўлими
3

Бош юрисконсульт
1

Кадрлар бўлими
1

Ахборот-коммуникация технологиялари ва масофадан ўқитишни ташкил этиш бўлими
2

Бухгалтерия
2

Ахборот-ресурс маркази
1

Хўжалик бўлими*
1

Кафедралар*

Девонхона ва архив
1

Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) — 16 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони — 11 нафар.
Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари ходимларининг умумий чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) — 48 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони — 30 нафар.
* Хўжалик бўлимининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари ҳамда кафедраларнинг ўқув-ёрдамчи ходимлари сони қонунчилик ҳужжатларида олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 355-сон қарорига
3-ИЛОВА
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом давлат мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим муассасалари, олий таълим муассасалари, олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, спорт мактаблари ҳамда спорт ташкилотларининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар — давлат мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия инструкторлари, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим муассасаларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари бўйича раҳбар ва педагог кадрлари, олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, спорт мактабларининг раҳбар кадрлари, инструктор-методистлари, махсус фан ўқитувчилари, тренерлари, спорт психологлари, махсус хизмат ходимлари ҳамда спорт ташкилотларининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар (кейинги ўринларда — жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар);
педагогик қайта тайёрлаш — олий ва ўрта махсус маълумотга эга педагог бўлмаган мутахассисларнинг базавий касбий маълумотини таълимнинг тегишли тури малака талаблари билан белгиланадиган ўқув-тарбия жараёнининг талаб этиладиган сифатини таъминловчи даражада педагогик фаолиятни юритиш учун зарур ва етарли бўлган тайёргарликка мувофиқлаштириш мақсадида мутахассисларни қайта тайёрлаш;
касбий қайта тайёрлаш — олий ва ўрта махсус педагогик маълумотга эга мутахассислар томонидан таълимнинг тегишли тури малака талаблари билан белгиланадиган, ўқитишнинг талаб этиладиган сифатини таъминлайдиган даражада жисмоний тарбия фани бўйича педагогик фаолиятни юритиш учун зарур ҳажмда янги касбий билимлар, малака ва кўникмаларни ўқитиш;
махсус ўқув курслари — спорт фаолиятини якунлаган спортчиларнинг тренерлик фаолияти билан шуғулланишлари, педагогик фаолиятни юритиш, зарур ва етарли ҳажмда янги билим, малака ва кўникмаларни ўргатиш;
бевосита (тўғридан-тўғри) малака ошириш — таълим дастурлари ва меҳнат бозорининг таклифлари асосида, таълимнинг тегишли тури ўқув-тарбия жараёнининг мониторинги натижалари ва мутахассислар тайёрлаш сифатини ҳисобга олган ҳолда давлат таълим талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган модуллар бўйича мақсадли касбий таълим дастурларини ўзлаштириш;
мустақил малака ошириш — таълим даражаси ва сифатига қўйиладиган давлат таълим талабларига мувофиқ янги билимлар, малака, кўникма ва компетенцияларни жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислари томонидан мустақил ўзлаштириш, ўзини-ўзи касбий маҳоратини ривожлантириш шакли;
масофавий қайта тайёрлаш ва малака ошириш — онлайн (масофадан туриб ўқитиш методлари қўлланиладиган ва ўз билимларини мустақил ошириши учун видеомаърузалар, маслаҳатлар, назорат турларини масофадан туриб реал вақт режимида ўтказиш) ва оффлайн (масофавий таълим платформасидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш ҳамда ўз билимларини мустақил ошириш) шаклида масофадан ўқитиш орқали амалга ошириладиган таълим тури;
муқобил малака ошириш — мустақил малака ошириш шаклларидан фойдаланиб, жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг касбий фаолияти бўйича эришган индивидуал натижалари тасдиғини амалдаги бевосита малака ошириш шаклларига тенглаштирилган шакли;
илмий-тадқиқот муассасаларида тажриба орттириш — Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, марказлар, лабораториялар ва бошқа муассасаларда мутахассисларни фаннинг замонавий ютуқлари, тегишли мутахассисликлар бўйича ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, илмий тадқиқот услубларини ўрганиш;
хорижда тажриба орттириш — Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан мамлакатимиз таълим тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш учун ажратилган грантларга мувофиқ, шунингдек, таълимни бошқариш органлари билан таълим ва спорт таълими муассасалари ҳамда спорт ташкилотлари тажрибаларини ўрганиш;
касбий фаолияти натижалари — жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг касбий фаолиятида эришган натижаси, тайёрлаган спортчилари ва уларнинг эришган ютуқлари, ўқув адабиётлари ва илмий-тадқиқот ишлари, рационализаторлик таклифлари, патентлар ҳамда муаллифлик гувоҳномалари.
3. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан тасдиқланади.
4. Хорижий давлатларда таълим муассасаларини тамомлаган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш уларнинг базавий маълумоти тўғрисидаги ҳужжатини белгиланган тартибда нострификациядан ўтказгандан кейин амалга оширилади.
5. Вазирликлар ва идоралар тизимидаги таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислари Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда — Институт) ва унинг филиалларида Вазирлик томонидан тасдиқланган режага асосан, нодавлат таълим ташкилотларининг ходимлари ва жисмоний шахслар эса — ихтиёрий равишда улар билан тузилган тўлов шартнома асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтадилар.
Олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) таълим йўналиши ҳамда олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари, ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари битирувчилари, шунингдек Олий таълим муассасалари жисмоний тарбия ва спорт фаолияти йўналишларининг 3-4-курсларида таҳсил олаётган талабалари тегишли спорт тури бўйича тренер лавозимига ишга қабул қилинганда, уларга Институт томонидан уч йил муддатга малака сертификати берилади.
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг дипломида биттадан ортиқ йўналиш, мутахассислик ёки ихтисослик кўрсатилган бўлса, улар машғулот олиб бораётган ҳар бир спорт тури бўйича таълим муассасасининг тавсияси асосида алоҳида малака ошириш курсларидан ўтадилар.
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар фаолият юритаётган (ёки ишга қабул қилинаётган) асосий ёки ўриндошлик асосидаги иш жойлари орқали малака ошириш курсларига жалб этилади.
2-боб. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг мақсади ва асосий вазифалари
6. Қайта тайёрлаш фаолиятининг мақсади — жисмоний тарбия ва спорт бўйича маълумотга эга бўлмаган кадрларни жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари бўйича фаолиятни амалга оширишга қўшимча касбий билим, кўникма ва малакаларнинг зарур ҳажмини эгаллашига эришиш.
7. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича маълумотга эга бўлмаган кадрларнинг ўқув-машғулот жараёнида талаб этиладиган сифатини таъминлайдиган даражадаги фаолиятни олиб боришга зарур ва етарли касбий тайёргарликни таъминлаш қайта тайёрлаш фаолиятининг вазифаси ҳисобланади.
8. Малака ошириш фаолиятининг мақсади — касбий билим, кўникма ва малакаларнинг чуқурлаштирилиши ҳамда янгилаб борилишини таъминлаш, жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг тоифаси, даражаси, разряди ва лавозими ошишига хизмат қиладиган зарур ҳажмини эгаллашини таъминлаш.
9. Малака оширишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ спорт таълими сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарликни амалга ошириш;
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг ўқув машғулотлари, ўқув-тарбиявий ишларни амалга оширишда илғор таълим технологиялари ва халқаро тажрибадан фойдаланиш, илмий ва ўқув-методик тадқиқотлар олиб бориш ҳамда амалиётга жорий этиш кўникмаларини мустаҳкамлаш;
малака оширишнинг бевосита (тўғридан-тўғри) ва билвосита шаклларини амалиётга жорий этиш ва доимий мониторингини олиб бориш;
малака ошириш жараёнларини ташкил этишда Интернет жаҳон ахборот тармоғи, мультимедиа тизимлари, масофадан ўқитиш усулларидан унумли фойдаланиш, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни эгаллаш ва уларни ўқув жараёнига татбиқ этиш кўникмаларини шакллантириш;
илғор хорижий тажрибалар асосида таълим дастурларини доимий янгилаб бориш ҳамда таълим жараёнига жорий этиш;
касбий билим, кўникма ва малакани узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ профессионал таълим сифатини таъминлашга қаратилган касбий тайёргарликни амалга ошириш;
мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, педагогик янгиликка интилишни ривожлантириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
илмий-педагогик салоҳиятдан келиб чиқиб, малака оширишнинг касбий эҳтиёжларни қаноатлантиришга йўналтирилган шаклларини мустақил танлаш ва ўзлаштириш;
таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш орқали жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг тайёргарлиги сифатига қўйиладиган малакавий талабларни такомиллаштириш.
3-боб. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мазмуни ҳамда сифатига қўйиладиган умумий талаблар
10. Қуйидагилар қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таълим дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар ҳисобланади:
касблар ва лавозимларга бўлган малака талабларига мувофиқлик;
таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини, таълим турлари ва босқичлари бўйича давлат талабларининг узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлашга, тингловчиларнинг билимларини янгилаш ва чуқурлаштиришга, замонавий ахборот технологияларидан фойдалана олишга, касбий малака ва кўникмаларни ҳосил қилишга, таълимнинг самарали усуллари ҳамда технологияларини эгаллаш ва такомиллаштиришга қаратилганлик;
давлат таълим талаблари ҳажми ва мазмунининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш муддатларига ҳамда тегишли қонуности ҳужжатларига мувофиқлиги.
11. Таълим дастури илм-фан, педагогик ва инновацион технологияларнинг сўнгги ютуқларига мувофиқ ташкил этилиши ҳамда таълим турлари ўртасида узлуксизлик ва узвийликни таъминлаш талабларига мос бўлиши керак.
Таълим дастурларида таълим олувчилар томонидан билимларни мустақил излаш ва уларни ўзлаштириш назарда тутилиши лозим.
Институтнинг ўқув режаси ва дастурларини тузиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва уларни таълим жараёнига жорий этиш вазирлик томонидан амалга оширилади.
12. Қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг сифати жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни тайёргарлик даражаси, билими, кўникмаси ҳамда касбий маҳорати, уларга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлиги билан белгиланади.
13. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидаги ўқув жараёни ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширилади ҳамда унинг мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар тегишли таълим дастурлари билан белгиланади.
4-боб. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш шакллари
14. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ўқитиш сифатига қўйиладиган талабларни оширишни ва меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган таълим дастурлари бўйича янги касб билимлари, малака ва кўникмаларни ўзлаштириш орқали амалга оширилади.
15. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш қуйидаги турларда амалга оширилади:
педагогик қайта тайёрлаш;
касбий қайта тайёрлаш;
махсус ўқув курсларда ўқитиш.
16. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш курслари юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмалари ёки меҳнат бозорининг талаблари белгиланадиган айрим педагогларнинг қайта ихтисослашуви ёки янги мутахассисликка эга бўлиши муносабати билан Институт ташаббусига кўра тўлов шартнома асосида ташкил этилади.
Институт қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш бўйича мурожаатларни қабул қилади, ўрганиб чиқади, контингентни шакллантиради ҳамда курсларни ташкил этиш муддатини белгилайди.
5-боб. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар малакасини оширишнинг шакллари
17. Малака ошириш қуйидаги шаклларни ўз ичига олади:
бевосита (тўғридан-тўғри) малака ошириш;
муқобил малака ошириш;
мустақил малака ошириш.
илмий-тадқиқот муассасаларида тажриба орттириш;
хорижда тажриба орттириш;
Мустақил ва муқобил шаклларда малака оширишнинг мазмуни давлат таълим талабларида акс эттирилади.
18. Мустақил малака ошириш қуйидагича амалга оширилади:
очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш;
спорт, ҳакамлик ва малака тоифасига эга бўлиш;
ўқувчи ва спортчилар билан ишлаш, семинар-тренинглар ташкил этиш;
спорт мусобақалари ва турли кўрик-танловларда совриндор ўқувчи ва спортчиларни тайёрлаш;
дарсдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этиш;
илмий конференцияларда маърузалар билан иштирок этиш ёки илмий журналларда мақолалар чоп этиш;
мустақил тажриба орттириш;
ўқув-услубий адабиётлар тайёрлаш ва нашрдан чиқариш.
19. Муқобил малака ошириш шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси», «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси», «Ўзбекистон ифтихори», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвонларига эга бўлиш;
сўнгги 4 йилда Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ва уларни тайёрлаган тренерлар;
Ўзбекистон Фанлар академияси академиги илмий унвонига эга бўлиш;
сўнгги 4 йилда фалсафа доктори (PhD) ёки мутахассислик бўйича фан доктори (DSc) даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилиш;
сўнгги 4 йилда камида битта мутахассислик бўйича фан доктори (DSc) даражасини олиш учун ҳимоя қилинган диссертация ишига илмий маслаҳатчи ёки фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун ҳимоя қилинган 2 та диссертация ишига илмий раҳбарлик қилиш;
сўнгги 4 йилда мутахассислик бўйича доцент ёки профессор илмий унвони олган;
сўнгги 4 йилда хорижий мамлакатларда малака ошириш, стажировка ўташ (малака оширишнинг давомийлиги бир ойдан кам бўлмаган, стажировканинг давомийлиги уч ойдан кам бўлмаган муддатда);
сўнгги 4 йилда якка муаллифликда жисмоний тарбия ва спорт бўйича дарслик ёки ўқув қўлланма тайёрлаш ва нашрдан чиқариш;
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар касбий фаолияти натижаларини баҳолаш мезонлари бўйича 85 ва ундан юқори балл тўплаган.
20. Масофадан ўқитиш асосидаги малака ошириш курсларида ўқув машғулотлари онлайн шаклда ўтказилади.
6-боб. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсининг давомийлиги ҳамда ўқув юкламасининг ҳажми
21. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш давомийлиги уни ташкил этиш шаклларига ҳамда касбий малака даражаси ва индивидуал касбий эҳтиёжи тизимида жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислари мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда — буюртмачи) талабларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
22. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар тўрт йилда камида бир марта малака оширишлари шарт.
Малака ошириш шаклларининг умумий давомийлиги камида 4 ҳафта (144 соат) этиб белгиланади.
Малака оширишнинг бевосита (тўғридан-тўғри) шакли учун аудитория машғулотлари ва мустақил ишларнинг ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.
Айрим ҳолларда малака оширишнинг бевосита (тўғридан-тўғри) шакли умумий давом этиш муддати, асосий ишдан ажралган ҳолда ўқитишда, камида 3 ҳафта (144 соат), аудитория машғулотларининг ва мустақил ишларнинг энг юқори ҳажми ҳафтасига 48 соат этиб белгиланиши мумкин.
23. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш давомийлиги ва ўқув юкламасининг ҳажми:
педагогик қайта тайёрлаш — камида 4 ой (576 соат);
касбий қайта тайёрлаш — камида 4 ой (576 соат);
махсус ўқув курслари — 3 ой (432 соат), 6 ой (864 соат), 10 ой (1440 соат) этиб белгиланади.
24. Спорт фаолиятини якунлаган (камида I катталар разряди) спортчилар тренерлик фаолияти билан шуғулланишлари учун спорт турлари бўйича тренер, спорт педагогикаси ва психологияси бўйича 3 ойлик (олий маълумотли спортчилар учун), 6 ойлик (ўрта ва ўрта махсус маълумотли спортчилар учун) ва 10 ойлик (ўрта маълумотли спортчилар учун) махсус ўқув курсларида, тўлов шартнома асосда ўқитилади.
25. Аудитория машғулотлари ва мустақил ишларнинг ҳафталик юкламаси энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.
26. Аудитория машғулотларининг барча турлари 80 дақиқа давом этади, ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.
7-боб. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш
27. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидаги ўқув жараёнлари 15 — 25 нафар тингловчидан иборат академик гуруҳларда ташкил этилади.
Истисно тариқасида, тингловчилар контингенти етарли бўлмаган йўналишларда, шу жумладан рус тилида дарс олиб бориладиган гуруҳларда, тингловчилар контингенти гуруҳ таркибида йиғилмайдиган кам сонли алоҳида спорт турларида ўқув жараёнини ташкил этишда тингловчилар сони камида 5 нафар этиб белгиланиши мумкин. Малака ошириш курслари учун гуруҳ талаб этилган таркибда шаклланмаган тақдирда, тингловчилар контингентини ўқитиш турдош спорт турлари ва малака ошириш йўналишлари бўйича гуруҳлар таркибида амалга оширилади.
Малака ошириш курсларида тингловчилар контингенти етарли бўлмаган йўналишларда, истисно тариқасида, Институт ва унинг филиаллари раҳбарининг буйруғи билан малака ошириш масофавий таълим шаклида амалга оширилиши мумкин.
28. Курсларга тингловчиларни қабул қилиш тасдиқланган режа-жадвал ва жўнатувчи томонларнинг буйруғи асосида Институт ва филиаллар раҳбарининг буйруғи билан амалга оширилади. Малака ошириш курсларига тингловчиларни қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ курслар бошланиши санасидан бошлаб 3 кун мобайнида расмийлаштирилади.
29. Қайта тайёрлаш ёки малака оширишга юборилган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар Институт ва филиаллар раҳбарларининг буйруғи билан тингловчилар сафига қабул қилинади.
30. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари бошлангандан кейин уч кун мобайнида келмаган тингловчилар, сабабларидан қатъи назар, курсларга қўйилмайди.
31. Тингловчиларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига ўз вақтида келмаганлигининг ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабаблари бўлган тақдирда уларга ўқишнинг тегишли йўналиши (мутахассислиги) бўйича навбатдаги курсларда ўқишга рухсат берилади. Тингловчиларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига ўз вақтида келмаганлигининг ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабаблари бўлмаган тақдирда улар курслардан ўтмаган ҳисобланади.
Жорий йилда режага киритилган тингловчилар турли сабабларга кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилган ҳолатда, уларнинг ўрнига ҳудудий бошқарма ва ташкилотлар томонидан тингловчилар рўйхати тақдим этилиши мумкин.
32. Институт ва филиаллар тингловчиларининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига ўз вақтида келмаганлиги ҳолатлари тўғрисида буюртмачи ва вазирликка дарҳол хабар беради.
33. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидаги ўқув машғулотлари маъруза, онлайн маъруза, интерфаол семинарлар, видео дарслар, амалий машғулот, кўчма машғулот, тажриба алмашиш, маҳорат дарслари, мустақил ўқиш, масофадан ўқитиш, онлайн ва бошқа шаклларда олиб борилади.
34. Кўчма, амалий машғулотлар илғор таълим ва спорт таълими муассасалари, спорт мажмуалари ва бошқа ташкилотларда ташкил этилади.
35. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш, уларни талаб даражасида ўтказиш, таълим самарадорлигини таъминлаш учун шароитлар яратиш масъулияти Институт ва филиалларга юкланади.
36. Жорий йилда режага киритилмаган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар Институт ва филиаллар билан тузилган тўлов шартнома асосида малака ошириш курсларидан ўтишлари мумкин.
37. Институт ва филиаллар буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этади.
38. Институтда 3, 6 ва 10 ойлик махсус ўқув курсларга мурожаат этилган йўналишлардан келиб чиққан ҳолда тўлов шартнома асосида ташкил этилади.
39. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув жараёни тегишли йўналишлар бўйича тасдиқланган намунавий ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилган ишчи ўқув режаси ва дастурлар асосида амалга оширилади ҳамда машғулотлар жадвали билан тартибга солинади.
40. Намунавий ўқув режаси ва дастурлар таълим, спорт, фан, техника, технологиялар ҳамда соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари асосида такомиллаштирилади.
41. Институт ректори, проректорлари ва филиаллар директорлари, директор ўринбосарлари ҳамда профессор-ўқитувчилари, бўлим бошлиқлари, илмий ходимларига олий таълим муассасаларининг тегишли ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади. Бунда, бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган тингловчилар нисбатининг чекланган нормативи Институт ва филиалларда таълим жараёнини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда 1:10 нисбат этиб белгиланади.
Институт ва унинг филиалларида фаолият кўрсатаётган услубчи ва дастурчи-муҳандислари штат бирликлари негизида бош мутахассис ва етакчи мутахассис штат бирликлари жорий этилади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Институтнинг ўқитувчи тариф ставкалари миқдори қўлланилади.
42. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил қилиш, уларни талаб даражасида ўтказиш, таълим жараёни самарадорлигини таъминлаш ҳамда тингловчиларнинг яшаши учун шароит яратиш (тингловчилар турар жойи мавжуд бўлса) Институт ва унинг филиаллари зиммасига юклатилади.
8-боб. Малака ошириш курсларининг тингловчилари
43. Вазирлик томонидан тасдиқланган режага киритилган малака ошириш курслари тингловчилари учун ўқишнинг барча даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади, уларнинг ўқув юкламаси эса бошқа аъзолар ўртасида тақсимланади.
44. Ишдан ажралган ҳолда Институт ва унинг филиалларига малака оширишга юборилган тингловчилар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат сафари харажатлари сафарга юборувчи ташкилот ҳисобидан қопланади.
45. Тингловчи қуйидаги сабабларга кўра курсдан четлаштирилади:
ўз хоҳишига биноан;
касаллиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
ўқув интизомини ва таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганлиги учун;
малака ошириш курсида 18 академик соатдан ортиқ, қайта тайёрлашда 36 академик соатдан ортиқ ўқув машғулотларини сабабсиз қолдиргани учун;
масофавий қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари модулларини машғулотлар жадвалига мувофиқ тўлиқ ўзлаштирмагани учун;
тўлов шартнома асосида ўқиётган тингловчилар шартнома билан боғлиқ мажбуриятларни бажармагани учун;
суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги сабабли;
вафот этганлиги сабабли.
46. Тингловчилар малака ошириш ёки қайта тайёрлаш курсидан четлатилганда сабаблари кўрсатилган ҳолда буюртмачига маълум қилинади.
47. Малака ошириш курсидан четлатилган ёки якуний аттестациядан ўта олмаган тингловчи малака ошириш курсида бир йил мобайнида такроран ўқийди. Малака ошириш курсида такроран ўқиш тингловчининг ўз ҳисобидан тўлов шартнома асосида амалга оширилади ва бунда, буюртмачи ташкилот томонидан унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда, таътил бериш тартибида малака оширишга қайта юборилади.
Малака ошириш курсига қайта юборилган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар ўқиш якунлари бўйича якуний аттестациядан такроран ўтмаган бўлса, тўлов шартнома бўйича тўланган маблағлари қайтарилмайди.
Малака ошириш курсларида ўқиш якунлари бўйича аттестациядан такроран ўтмаган ёки асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда малака ошириш курсларидан такроран ўтмаган тақдирда, ушбу ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатидан қатъий назар меҳнат шартномаси белгиланган тартибда икки ой мобайнида бекор қилинади. Улар ўз фаолиятини бошқа таълим муассасаларида (тегишли таълим туридан ташқари) давом эттириши ёхуд бошқа ташкилотларда ишлаши ҳамда ўзининг касбий малакасини мустақил равишда ошириши мумкин.
Бунда жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларга малака ошириш курсларидан ўтишга ҳамда улар билан асосий иш жойи бўйича меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бир йил ўтгандан кейин тўлов шартнома асосида малакасини оширишига рухсат берилади. Бунинг учун улар Институт ва унинг филиалларига малакасини ошириш тўғрисида ариза билан мурожаат қиладилар.
9-боб. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими ва уни бошқариш
48. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимига қуйидагилар киради:
Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги;
тизимида жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислари мавжуд вазирликлар, идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар (буюртмачи).
49. Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги:
Институт ва филиаллар тизимига умумий раҳбарлик қилади ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
кейинги календарь йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган малака ошириш курслари бўйича тақдим этилган буюртмалар асосида режа ва жадвалларни тасдиқлайди;
Институт ва унинг филиаллари томонидан буюртма ва режалар бажарилиши юзасидан умумий назоратни амалга оширади;
ҳар йили 15 ноябрга қадар буюртмачиларнинг буюртманомалари асосида ҳамда вазирлик томонидан қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш даврийлигига мувофиқ кейинги календарь йил учун ойлар ва таълим йўналишлари режаси ва рўйхатини шакллантиради;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш йиллик режаси ҳамда рўйхатини ҳар йили 5 декабрга қадар тасдиқлайди;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг намунавий ўқув режа ва дастурларини таълим соҳасидаги тегишли вазирликлар билан келишилган ҳолда тасдиқлайди;
Институт ва филиаллар ходимлари ҳамда педагоглар таркибини институт, шунингдек хорижий давлатларнинг етакчи таълим ва илмий муассасаларида малакасини ошириш чораларини кўради.
50. Буюртмачи:
навбатдаги календарь йилга жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар ҳақида маълумотларни уларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, қачон ва қайси таълим муассасасини битирганлиги, диплом бўйича мутахассислиги, иш жойи ва стажи, лавозими, охирги малака оширган вақти кўрсатган ҳолда Вазирликка тақдим этади;
тасдиқланган режа ва жадвал асосида жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни белгиланган муддатда Институт ва филиалларга ўқишга етиб боришларини таъминлайди.
10-боб. Қайта тайёрлаш курслари тингловчиларини аттестациядан ўтказиш ва баҳолаш
51. Тингловчилар қайта тайёрлаш курслари таълим дастурларини ўзлаштириб бўлгандан сўнг, Институт томонидан якуний аттестациядан ўтказилади. Якуний аттестация суҳбат ва онлайн тест синовларидан иборат бўлади.
52. Якуний аттестация комиссияси таркиби камида 5 кишидан иборат таркибда Институт томонидан тузилади ва тасдиқланади.
53. Якуний аттестация комиссияси таркибига Вазирлик, Институт унинг филиаллари, таълим муассасалари, спорт мактаблари, федерациялар, уюшмалар вакиллари жалб қилиниши мумкин.
54. Якуний аттестация комиссияси таркибининг учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
55. Қайта тайёрлаш курслари тингловчилари якуний аттестацияси суҳбат ва онлайн тест синовлари асосида умумий 100 баллик тизимда баҳоланади.
56. Қайта тайёрлаш курслари тингловчилари учун суҳбат умумий 50 баллик мезон асосида баҳоланади. Мезон Институт илмий кенгаши томонидан тасдиқланади.
Мезон тингловчиларнинг касбий-амалий фаолияти бўйича саволлардан иборат бўлади.
Суҳбатда бешта йўналишдан биттадан саволлар автоматлаштирилган тарзда компьютерда ихтиёрий танланади. Ҳар бир савол 10 баллик тизимда баҳоланади.
Бунда, суҳбат саволлари олдиндан Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Онлайн тест қайта тайёрлаш курслари ўқув режасидаги барча модуллар бўйича тайёрланган тест саволлари асосида ўтказилади. Онлайн тест асосида тингловчининг билим даражаси 50 дақиқа давомида 50 та тест саволлари асосида 50 баллик баҳолаш тизими орқали аниқланади.
Онлайн тест натижаси тест якунланиши билан дарҳол автоматик тарзда экранда акс эттирилади. Ушбу тест синовларини ўтказиш Институтнинг серверида жойлаштирилган электрон тизимга компьютерларининг уланиши ва тест синовларини марказлашган ҳолда видеокузатувини ёзиб бориш орқали амалга оширилади.
Суҳбат ва онлайн тест синовларидан умумий 56 балл ва ундан юқори балл тўплаган тингловчи якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ва мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган давлат намунасидаги диплом берилади.
57. Масофадан ўқитиш шакллари асосидаги қайта тайёрлаш курсларида тингловчиларнинг ўзлаштириши онлайн шаклида қайд этиб борилади ва курсларни тўлиқ ўзлаштирган тингловчиларга қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида ўтказиладиган якуний аттестацияда бевосита иштирок этишга рухсат берилади.
Масофадан ўқитиш шакллари асосидаги қайта тайёрлаш курсларини тўлиқ ўзлаштирмаган (56 фоиздан кам) тингловчилар навбатдаги курсларда бир маротаба қайта ўқишга рухсат берилади.
Тингловчилар бевосита якуний аттестацияда иштирок этиши имконияти мавжуд бўлмаган (карантин ҳолати, фавқулодда вазиятлар) ҳолларда истисно тариқасида масофадан туриб онлайн шаклда аттестациядан ўтадилар.
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш курслари ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ташкил этилади.
11-боб. Малака ошириш курслари тингловчиларини аттестациядан ўтказиш ва баҳолаш
58. Тингловчиларнинг малака ошириш курси давомида олган билимларини баҳолаш мақсадида Институт ва филиаллар томонидан аттестациядан ўтказилади.
59. Аттестация икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич касбий фаолият натижалари, иккинчи босқич якуний онлайн тест синовларидан иборат бўлади.
60. Аттестацияни ўтказиш учун Аттестация комиссияси камида 5 кишидан иборат таркибда Институт ва филиаллар томонидан тузилади ва тасдиқланади.
61. Аттестация комиссияси таркибига Институт ва филиаллар, олий таълим муассасалари, спорт мактаблари, федерациялар (уюшмалар) вакиллари жалб қилиниши мумкин.
62. Аттестация комиссияси таркибининг учдан икки қисми иштирок этса ваколатли ҳисобланади.
63. Аттестация комиссияси ўз қарорини тингловчининг касбий фаолият ҳамда онлайн тест синовлари натижаларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилади.
64. Аттестация комиссиясининг қарори Институт ва унинг филиаллари раҳбарининг курсларни муваффақиятли якунлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги малака сертификати бериш тўғрисидаги буйруғини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
65. Тингловчилар икки босқич натижаларига кўра баҳоланади. Биринчи босқич учун 100 балл, иккинчи босқич учун 50 балл.
Биринчи босқич мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар касбий фаолияти натижаларини баҳолаш мезонларига, иккинчи босқич модуллар бўйича тайёрланган 50 та тест саволлари асосида аниқланади.
66. Биринчи босқич натижаларига кўра 56 балл ва ундан юқори балл тўплаган тингловчилар якуний аттестациядан озод қилинади, бироқ малака ошириш курсининг ўқув жараёнига жалб этилади.
67. Масофадан ўқитиш шакллари асосидаги курсларда тингловчиларнинг ўзлаштириши онлайн шаклида қайд этиб борилади ва курсларни тўлиқ ўзлаштирган тингловчиларга Институт ва филиалларда ўтказиладиган аттестацияда бевосита иштирок этишга рухсат берилади.
68. Аттестацияни биринчи босқичи натижаларига кўра 56 баллдан кам тўплаган тингловчи иккинчи босқичга жалб этилади.
Иккинчи босқич малака ошириш курси ўқув режасидаги модуллар бўйича тайёрланган 50 та тест саволлари асосида 50 дақиқа давомида 50 баллик баҳолаш тизими орқали аниқланади.
Биринчи босқич натижаларига кўра умумий 100 баллдан камида 56 балл (56 фоиз) ёки иккинчи босқич натижаларига кўра умумий 50 баллдан 28 балл (56 фоиз) тўплаган тингловчи аттестациядан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ҳамда унга мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган давлат намунасидаги малака сертификати берилади.
Муқобил малака ошириш шаклларидан бирини амалга оширган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларига Институт ва филиалларда ўтказилган маҳорат дарси натижасига кўра Аттестация комиссиясининг қарорига мувофиқ давлат намунасидаги малака сертификати берилади.
Биринчи босқич натижаларига кўра 56 балл (56 фоиз)дан, иккинчи босқич натижаларига кўра 28 балл (56 фоиз)дан кам тўплаган тингловчи аттестациядан ўтмаган ҳисобланади.
69. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг малака тоифаларини олиши (ўзгартириши) ва эгаллаб турган лавозимларига мослиги аттестациядан ўтказишда улар қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларидан ўтганлиги тўғрисида ҳужжатнинг (диплом, малака сертификати) мавжудлиги талаб этилади.
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни малака ошириш курслари ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ташкил этилади.
12-боб. Апелляцияларни кўриб чиқиш тартиби
70. Институт ва унинг филиалларида тингловчилар апелляцияларини кўриб чиқиш учун апелляция комиссияси ташкил этилади.
71. Апелляция комиссияси таркибига спорт федерация (уюшма)лари, институт ва филиалларнинг ҳамда спорт таълим муассасаларининг малакали мутахассислари, таниқли спорт вакиллари, шунингдек Вазирлик ходимлари киритилади.
72. Апелляция комиссиясининг таркиби Институт ва унинг филиаллари раҳбарларининг буйруғи билан тасдиқланади. Апелляция комиссиясининг иш тартиби апелляция комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқда белгиланади.
73. Тингловчи ёки унинг буюртмачиси ёхуд уларнинг ўрнини босувчилар (васийлар) қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси якуний аттестацияси тўлиқ якунланиб, натижаси эълон қилингандан сўнг уч кун давомида Институт ва унинг филиалларида ташкил этилган апелляция комиссиясига ёзма шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.
74. Тингловчининг мурожаати қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса ёки белгиланган муддатдан кечикиб тақдим этилса тингловчининг апелляцияси кўриб чиқилмайди.
75. Мурожаат этувчи (тингловчи) апелляция комиссияси томонидан апелляцияни кўриб чиқилиши жараёнида иштирок этиши мумкин.
Апелляцияни комиссиясининг иши баённома билан расмийлаштирилади. Апелляцияни кўриб чиқиш натижаси бўйича баённома апелляция комиссияси раиси, аъзолари ва даъвогар томонидан имзоланади.
76. Апелляция шикояти уч иш кунида апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Апелляция комиссияси апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
якуний аттестация комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш;
якуний аттестация комиссиясининг қарорини бекор қилиш ва малака сертификатини бериш тўғрисида.
77. Якуний аттестация комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
апелляция мазкур Низом талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган бўлса;
апелляцияда келтирилган сабаблар ўз тасдиғини топмаса.
78. Якуний аттестация комиссиясининг қарорини бекор қилиш ва малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарор малака имтиҳони мазкур Низом талаблари бузилган ҳолда ўтказилган тақдирда қабул қилинади.
79. Малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг Институт ва унинг филиаллари мурожаат этувчи (тингловчи)га малака сертификатини беради.
13-боб. Якунловчи қоида
80. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги
ДИПЛОМ
(тавсифи)
Қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом муқоваси томонлари 148х210 мм ўлчовда яхлит қопланган тўқ яшил ранг сунъий чармдан тайёрланган кўринишга эга.
Унинг юз томони юқори қисмида тилла рангда, лотин ёзувидаги ўзбек тилида «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI SPORTNI RIVOJLANTIRISН VAZIRLIGI» сўзлари пастроқда босма нақш усулида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири, «JISMONIY TARBIYA VA SPORT BO‘YICНA MUTAXASSISLARNI QAYTA TAYYORLASН VA MALAKASINI OSНIRISН INSTITUTI» ҳамда «DIPLOM» сўзлари ёзилган.
Қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом муқоваси ички қисми қалин, томонлари 145х200 мм ўлчамда оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч пушти рангда босиб чиқарилади.
Қайта тайёрлаш тўғрисидаги дипломнинг ички қисми чап томонида четидан 5 мм чекинган ҳолда эни 22 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 20 мм бўлган Давлат герби тасвири жойлашган.
Қайта тайёрлаш тўғрисидаги дипломнинг ички қисми чап томонида юқорида лотин ёзувидаги ўзбек тилида «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Qayta tayyorlash haqida DIPLOM» сўзлари босилади. «DIPLOM» сўзидан пастроқда QТ икки лотин ҳарфи ва олти хоналик сондан иборат бўлган рақам тўқ пушти рангда босилади.
Шунингдек, диплом бланкасининг ўнг томони қуйи қисмида фонсиз 35х35 мм ўлчамда QR-код тизими жойлаштирилади.
Диплом:
босиб чиқаришнинг икки усули — асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори усули;
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
махсус қоғозлар;
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.
ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ҲАҚИДАГИ ДИПЛОМНИНГ ШАКЛИ
Diplomning muqovasi

Diplomning ichki tomoni

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш
СХЕМАСИ


Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling