1. Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Download 75.35 Kb.
|
1 2
Bog'liqКҚ-173-IV 30.12.2020
[ОКОЗ: 1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт] [ТСЗ: 1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт] Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори «Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва девони ходимлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси кубоги учун «Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш, шунингдек соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади: 1. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва девони ходимлари ўртасида футбол, волейбол, бадминтон ва стол тенниси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси кубоги учун «Парламент ўйинлари» спорт мусобақалари 2021 йилнинг февраль — июнь ойларида вилоят, минтақавий ҳамда республика босқичларидан иборат тарзда ташкил этилсин. «Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларининг республика босқичи Тошкент шаҳрида ўтказилиши белгилансин. 2. «Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларини ташкил этиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда «Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш чораларини кўрсин. 4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларининг вилоят ва минтақа босқичларини ўтказиш, ғолибларни тақдирлаш ва уларнинг республика босқичидаги мусобақаларда иштирок этишини таъминлаш чораларини кўрсин. 5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Сенат девони билан биргаликда бир ой муддатда «Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларининг республика босқичини ўтказиш жойи, мусобақалар мобайнида иштирокчиларнинг Тошкент шаҳрида яшаши ва овқатланиши ҳамда бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш юзасидан таклифлар тайёрласин. 6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамда Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси «Парламент ўйинлари» спорт мусобақалари ғолибларини Сенат Раиси кубоги ҳамда бошқа совғалар билан тақдирлашни ташкил этишга масъул этиб белгилансин. 7. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари З. Низамходжаев зиммасига юклансин. Ўзбекестон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА Тошкент ш., 2020 йил 30 декабрь, КҚ-173-IV-сон Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги ҚҚ-173-IV-сонли қарорига ИЛОВА «Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида НИЗОМ Мазкур Низом минифутбол, волейбол, бадминтон ва стол тенниси турлари бўйича спорт мусобақасининг (бундан буён матнда мусобақа деб юритилади) мақсади ва асосий вазифалари, мусобақаларни ташкил этиш ва бошқариш, уларни ўтказишга раҳбарлик қилиш, уни молиялаштириш, шунингдек мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тартибини белгилайди. 1-боб. Умумий қоидалар 1. Мусобақа халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Девони ходимларидан иборат бўлган жамоалар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси кубоги учун ташкил этилади. 2. Мусобақалар амалда ўрнатилган қоидаларга кўра ўтказилади ва ҳакамлар томонидан баҳоланади. Мусобақани ўтказиш учун ҳакамлар таркиби Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (бундан буён матнда вазирлик деб юритилади) томонидан белгиланади. 3. Мусобақаларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши қарорига ҳамда мазкур Низомга амал қилинади. 2-боб. Мусобақанинг мақсад ва вазифалари 4. Мусобақа: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги ПҚ-3031-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастури талабларини бажариш; «Парламент ўйинлари» спорт мусобақалари ёрдамида сенаторлар ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлар, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоларини жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш; аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, минифутбол, волейбол, бадминтон ва стол тенниси спорт турларини оммалаштириш ва уни янада ривожлантириш каби мақсад ва вазифаларни ўз ичига олган. 3-боб. Мусобақани ўтказишга раҳбарлик қилиш 5. Мусобақани ўтказишга умумий раҳбарлик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан амалга оширилади. 6. Мусобақани ўтказиш учун ҳакамлар ҳайъати рўйхати Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади. 7. Мусобақани адолатли ва шаффоф ҳолда ўтказилиши ҳакамлар ҳайъати зиммасига юклатилади. 8. Мусобақада иштирок этувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва расмийлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда амалга оширилади. 4-боб. Мусобақани ўтказиш жойи ва муддати 9. Мусобақалар қуйидаги уч босқичда ташкил этилади: биринчи босқич — вилоят миқёсида февраль-март ойларида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари аъзоларидан ташкил топган жамоалар ўртасида; иккинчи босқич — ҳудуд миқёсида (минтақа) вилоят миқёсида биринчи ўринни эгаллаган жамоалар ўртасида апрель-май ойларида ўтказилади; учинчи Республика босқичи июнь ойида ҳудудлардан (минтақалардан) биринчи ўринни эгаллаган жамоалар ўртасида Тошкент шаҳрида ташкил этилади. 10. Ҳудудлар қуйидаги тартибда бўлинади: биринчи ҳудуд — Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти; иккинчи ҳудуд — Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятлари; учинчи ҳудуд — Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари; тўртинчи ҳудуд — Жиззах ва Сирдарё вилоятлари; бешинчи ҳудуд — Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри; олтинчи ҳудуд — Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. 11. Мусобақаларнинг Республика босқичи ташкилий қўмитанинг қарорига мувофиқ белгиланган вақтда ва жойда ўтказилади. 12. Мусобақаларнинг спорт турлари рўйхати Низомнинг 1-иловасига мувофиқ, мусобақа дастурлари мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ амалга оширилади. 6-боб. Мусобақани ўтказиш шартлари 15. Минифутбол ва волейбол спорт тури бўйича мусобақалар эркаклар ўртасида, бадминтон бўйича аёллар ўртасида, стол тенниси бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилади. Бунда, мусобақаларнинг вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллаган жамоага ҳудуд босқичида иштирок этиш ҳуқуқи берилади. Мусобақаларнинг ҳудуд босқичида биринчи ўринни эгаллаган жамоа Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Мусобақанинг мандат комиссияси ўтганидан сўнг мусобақада иштирок этиш ёки жамоаларга янги ўйинчи қўшиш истагини билдирган жамоаларга рухсат этилмайди; Мусобақаларни ўтказиш тизими, услуби иштирок этаётган жамоалар сонидан келиб чиққан холда тасдиқланган ҳакамлар ҳайъати томонидан спорт иншоотининг имкониятини инобатга олиб танланади ва тасдиқланади. 16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон «Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тадбирини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ташкил этилади. 17. Мусобақани ўтказиш Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тайинланган мусобақанинг бош ҳаками зиммасига юклатилади. 18. Мусобақа ҳакамларининг вазифалари амалдаги қоидалар асосида белгиланади. 19. Мусобақада ҳакамлар ҳайъатининг сони мазкур Низом 3-иловасига мувофиқ белгиланади. 20. Мусобақа низомининг тегишли бандларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда мусобақанинг бошланишидан 3 кун олдин мусобақа иштирокчиларига бу ҳақида маълум қилинади. 7-боб. Мусобақада иштирок этиш учун талабнома (буюртма)ларни топшириш шартлари 21. Мусобақага талабнома (буюртма)лар мазкур Низомнинг 4-иловасидаги намуна асосида мандат комиссиясига тақдим қилинади. 22. Мусобақада иштирок этувчи спортчилар мандат комиссиясига сенатор ёки депутат эканлигини тасдиқловчи гувоҳномасини кўрсатиши шарт. 23. Мусобақада иштирок этиш учун талабнома (буюртма) мазкур низомнинг 4-иловасига асосан, мусобақа бошланишидан 5 кун олдин Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг тегишли ҳудуддаги бўлинмасига тақдим этилади. 24. Талабномалар мусобақа ўтказиладиган куни иштирок этувчи жамоа вакили томонидан мандат комиссиясига тақдим этилади. 8-боб. Мусобақани молиялаштириш манбалари 25. Мусобақа ўтказилишининг молиялаштириш шартлари: мусобақанинг иштирокчилари — спортчилар, тренерларнинг овқатланиши, ётоқхона ва йўл харажатлари сафарга юборувчи ташкилот ёки ҳомийлар томонидан қопланади; мусобақада иштирок этувчи ҳакамлар ва хизмат қилувчи ходимларнинг харажатлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан қопланади. 26. Мусобақанинг молиялаштирилиши юзасидан ушбу Низомнинг молиялаштириш шартларига Олий Мажлис Сенати томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. 9-боб. Мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш 27. Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари Олий Мажлис Сенати Раисининг кубоги, I, II, ва III даражали дипломлар ва медаллар, шунингдек Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда ҳомий ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланади. «Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида низомга 1-ИЛОВА Спортнинг минифутбол, волейбол, бадминтон, стол тенниси спорт турлари бўйича мусобақалар РЎЙХАТИ
Download 75.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling