Босқичлар
| |
Субъектлар
| |
Чора-тадбирлар
| |
Бажариш муддатлари
|
| | | | | | |
1-босқич
| |
Кўмак олувчи
| |
Кўмак олувчи ўзининг тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик ёки шу каби бошқа йўналишдаги аниқ лойиҳасини илова қилган ҳолда ишчи органга ариза тақдим этади.
| |
Жазони ўтаб бўлгандан кейин уч ой ичида
|
| | | | | | |
2-босқич
| |
Ишчи орган
| |
Аризани Идоралараро комиссияга киритади.
| |
Уч иш кунида
|
| | | | | | |
3-босқич
| |
Идоралараро комиссия
| |
1. Кўмак олувчининг лойиҳасини ўрганиб чиқади ва молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ёки етарли асос мавжуд бўлмаса, молиялаштириш мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тайёрлайди.
2. Идоралараро комиссия томонидан кўмак олувчининг лойиҳасини молиялаштириш мақсадга мувофиқ эмас деб топилганда, унга лойиҳани такомиллаштириш ёки янги лойиҳани тақдим этиш бўйича тавсиялар беради.
| |
Ўн иш кунида
|
| | | | | | |
4-босқич
| |
Идоралараро комиссия раиси
| |
Идоралараро комиссия томонидан тайёрланган кўмак олувчининг лойиҳасини молиялаштириш бўйича хулосани тасдиқлайди.
| |
Хулоса тақдим этилган куннинг ўзида
|
| | | | | | |
5-босқич
| |
Ишчи орган
| |
Идоралараро комиссиянинг кўмак олувчи тақдим этган лойиҳани молиялаштириш юзасидан киритган хулосаси Идоралараро комиссия раиси томонидан тасдиқлангандан сўнг Молия вазирлигининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига тегишли маълумотларни киритади ва хулосани туман (шаҳар) ҳокимлигининг молия бўлимига юборади.
| |
Хулоса тасдиқлан-гандан кейин бир иш кунида
|
| | | | | | |
6-босқич
| |
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими
| |
Кўмак олувчининг мобил телефон рақамига ёки электрон манзилига ёрдам пули ажратилганлиги тўғрисида хабар юборилади, ёрдам пулини бериш бўйича электрон тўлов қайднома (ведомост)лари шакллантирилади.
| |
Уч иш куни ичида
|
| | | | | | |
7-босқич
| |
Туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлими
| |
Ёрдам пулини бериш учун зарур маблағларни АТ «Халқ банки» бўлими (филиали)нинг махсус ҳисобварағига ўтказиб боради.
| |
Ҳар ойнинг 5-санасига қадар
|
| | | | | | |
8-босқич
| |
АТ «Халқ банки» бўлими (филиали)
| |
Кўмак олувчига ёрдам пулини тўлайди, Идоралараро комиссияга ёрдам пули тўланганлиги тўғрисида электрон маълумот тақдим этади, тўланмаган маблағларни тегишлилигига кўра туман (шаҳар) бюджети ёки Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига қайтаради ҳамда туман (шаҳар) молия бўлимига электрон маълумот тақдим этади.
| |
Бир ой ичида
|
| | | | | | |
9-босқич
| |
Ишчи орган
| |
Кўмак олувчи лойиҳасининг амалга оширилиш ҳолатини мониторинг қилади, мониторинг натижаси бўйича маълумотнома тайёрлайди ва Идоралараро комиссияга киритади.
| |
Ёрдам пули тўланган вақтдан бошлаб бир йил давомида ҳар чоракда бир марта
|