1. Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат


III. ТЕЛЕВИДЕНИЕ ВА РАДИОЭШИТТИРИШ


Download 159.52 Kb.
bet3/7
Sana12.03.2023
Hajmi159.52 Kb.
#1263377
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
133 11.03.1997 (ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаш тартиби )

III. ТЕЛЕВИДЕНИЕ ВА РАДИОЭШИТТИРИШ

17.

Республика телевидениеси ва радиоэшиттириши сухандони.

6

18.

Вилоят телевидениеси ва радиоэшиттириши сухандони.

6

19.

Телевидение ва радиоэшиттиришдаги овоз режиссёри.

6

* Беш кунлик иш ҳафтасида ҳисобланаётган давр (ҳафта, ой, йил) учун иш вақти меъёри сақланади.
** Иш ҳафтаси муддати, соатларда.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 октябрдаги 375-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 20-сон, 161-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажаришлари, шунингдек, уларнинг жамият манфаатларига доир ҳаракатларни амалга оширишлари билан боғлиқ кафолатли тўловларни бериш
ТАРТИБИ
Мазкур Тартиб меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарувчи, шунингдек, жамият манфаатларига доир ҳаракатларни амалга оширувчи ходимларга кафолатли тўловларни пул билан таъминлаш манбаларини ва уларни беришни белгилайди.
1. Ходимлар томонидан давлат ёки жамият манфаатларига доир бажариладиган вазифалар:
сайлов ҳуқуқини амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
депутатлик ва сенаторлик вазифаларини бажариш;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 майдаги 135-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 21-сон, 154-модда)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Конституциявий ҳуқуқларга ва инсон эркинлигига риоя қилиш комиссияси фаолиятида қатнашиш;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 27 октябрдаги 283-сонли қарорига мувофиқ тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 44-сон, 467-модда)
тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси ишида иштирок этиш;
ҳарбий бурчни бажариш;
суриштирув органларига, терговчи, прокурор ҳузурига, судга гувоҳ, жабрланувчи, эксперт, мутахассис, таржимон, холислар тариқасида (чақириқ бўйича) бориш;
халқ маслаҳатчилари, жамоат айбловчилари ва жамоат ҳимоячилари, жамоат бирлашмалари ва меҳнат жамоалари вакиллари сифатида суд мажлисларида, шунингдек, қонун билан назарда тутилган бошқа ҳолларда иштирок этиш;
2. Ходимлар томонидан жамият манфаатлари йўлида қилинадиган ҳаракатлар:
авариялар, табиий офатларнинг оқибатларини тугатиш;
инсон ҳаётини сақлаб қолиш;
қуйиш учун қон топшириш ва бошқа ҳоллар.
3. Давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш вақтида (қонун билан белгиланган ёки тегишли органнинг чақириқ қоғозида, хабарномасида кўрсатилган вақтда) иш берувчи ходимнинг иш жойи (лавозими)ни сақлаган ҳолда уни ишдан озод қилиши шарт.
4. Ходимнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажариши, шунингдек, унинг жамият манфаатларига доир қилаётган ҳаракатлари вақтида ушбу вазифаларни бажариш учун қонун билан белгиланган вақтдаги ёки тегишли орган томонидан берилган маълумотномада кўрсатиб ўтилган муддатдаги лимитга мувофиқ ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади.
5. Ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш, шунингдек, жамият манфаатларига доир ҳаракатлар қилишлари вақтидаги уларнинг ўртача иш ҳақини сақлаб қолиш билан боғлиқ харажатлар:
бюджет ҳисобидан — бюджетдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар томонидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 288-модда)
6. Давлат бошқаруви органлари, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари бошқарув аппарати, шунингдек, жамоат ташкилотлари ва бирлашмалари, молиявий таъминлаш манбаларидан қатъи назар, ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажаришлари билан боғлиқ кафолатли тўловларни ташкилотларнинг иш ҳақи фонди ҳисобидан амалга оширадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш
ТАРТИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Таътиллар вақтига ҳақ тўлаш, ишдан бўшатиш нафақасини, ишсизлик нафақасини тўлаш, шунингдек олий таълим тизимида ўқиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш даври учун ўртача ойлик иш ҳақи биринчи йил ишловчиларга ҳисоблаб чиқариб кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда уларни ўн иккидан бирга (олти ой тўлиқ ишлаганларга олтидан бирга; етти ой тўлиқ ишлаганларга еттидан бирга ва ҳоказолар), ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқитувчилари учун ҳисоблаш даврида тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган суммани ўндан бирга оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Уларга ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар киради (коронавирус пандемияси даврида ходимларга бериладиган барча қўшимча рағбатлантириш тўловлари, жумладан махсус тўловлар, кунлик қўшимчалар, бир йўла бериладиган тўловлар ва зарарлиги учун қўшимча устамалардан ташқари).
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)
2. Йил охирида ортиқча бажарилган соатлар учун ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ ушбу соатлар бажарилаётган вақтда амалда бўлган ставкалар бўйича тўланади.
3. Ходимларнинг саломатлигига меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши иш берувчи томонидан қопланиши учун суммалар ҳисоб-китоби Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
4. Меҳнатга яроқсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш варақалари бўйича тўловлар (нафақалар ҳисоблаш) ҳисоб-китоби Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
5. Бошқа барча ҳолларда (1—4-бандларда кўрсатиб ўтилганлардан ташқари) ўртача ойлик иш ҳақи кейинги икки календарь ойидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади.
6. Ходим меҳнат таътилида бўлганда, давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш, икки ойгача бўлган муддатда иш қидириш (меҳнат бўйича маҳаллий орган томонидан берилган маълумотномага мувофиқ уч ой), шунингдек, касаллик даврида тариф ставкалари, лавозим маошлари миқдорлари ошган ҳолларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартларидаги корхоналар, ташкилотлар, муассасаларнинг ишлаган кунларига тўғри келган иш кунларининг амалдаги сони учун тўловлар қайта ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ижодий таътиллар бериш
ТАРТИБИ
Ижодий таътилларнинг муддати
[СПиТ:

1.Меҳнат ҳуқуқи / Ижодий таътил]

1. Ишлаб чиқариш ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга муваффақиятли олиб борувчи шахслар учун илм толибларига номзодлик ва докторлик илмий даражаларини олиш диссертацияларини, шунингдек, дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар қўлёзмаларини тугаллашлари учун муаллифларга шарт-шароитлар яратиш мақсадида асосий иш жойларидаги ўртача ойлик иш ҳақлари ва лавозимлари сақланган ҳолда:
номзодлик диссертациясини ва дарсликлар ҳамда ўқув-услубий қўлланмаларни тугаллашлари учун муаллифларга 3 ойгача;
докторлик диссертациясини тугаллаш учун 6 ойгача бўлган муддатга ижодий таътиллар берилади.
Ижодий таътилларга ҳақ тўлаш белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, шунингдек, илмий кадрлар тайёрлаш учун назарда тутиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.
2. Жамоа шартномаларида ёки иш берувчи билан касаба уюшмаси Қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллар органи ўртасидаги битимга кўра мазкур Тартибнинг 1-бандида назарда тутилгандагига қараганда иш берувчининг маблағлари ҳисобига ижодий таътилларнинг муддати узоқроқ муддатга белгиланиши мумкин.
Диссертацияларни тугаллаш учун ижодий таътиллар бериш тартиби
3. Ижодий таътиллар:
давлат олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларига — ушбу муассасалар Илмий кенгашининг тақдимномасига кўра директор (ректор) томонидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бошқа давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари ходимларига — илм толиби бириктириб қўйилган олий таълим муассасаси (ташкилоти), илмий ташкилот Илмий кенгашининг тақдимномасига кўра вазирлик (идора) томонидан берилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
4. Илмий даражалар олувчи илм толибларига бериладиган ижодий таътилларни расмийлаштириш учун кафедра, шуъба, лаборатория ва шунга ўхшашлар Кенгашга сабаблари кўрсатилган илтимоснома юборади.
5. Ижодий таътил бериш тўғрисидаги тавсиянома илмий ишнинг муҳимлигини, олиб борилган тадқиқотларнинг ҳажмини ва диссертацияни таътил вақтида тугаллаш мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда Илмий кенгашлар томонидан берилади.
6. Илмий кенгаш тавсияномасида диссертацияни ниҳоясига етказиш учун зарур бўлган таътилни бериш вақти ва муддатлари кўрсатилади.
7. Ижодий таътил олган шахслар, таътил тамом бўлгандан сўнг, қилинган ишлар тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.
Дарсликлар ёки ўқув-услубий қўлланмалар муаллифларига ижодий таътиллар бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Давлат олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот муассасалари ходимларига олий таълим муассасаси (ташкилоти), илмий ташкилот Илмий кенгашининг тавсияномасига кўра дарсликлар ёки ўқув-услубий қўлланмалар ёзишлари учун асосий иш жойларидан ижодий таътил берилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
9. Иш муаллифлар жамоаси билан ёзиладиган бўлганда ижодий таътил муаллифлар жамоасининг барча аъзолари томонидан тасдиқланган ёзма ҳолдаги аризага кўра муаллифлар жамоаси аъзоларидан бирига берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Илмий таътил тамом бўлгандан сўнг муаллиф олий таълим муассасаси (ташкилоти), илмий ташкилотнинг Илмий кенгашига қўлёзма ҳолидаги ишни, асосий иш жойидаги муассаса, корхона, ташкилотнинг раҳбарларига эса ишнинг тугалланганлигини тасдиқловчи ҳужжат топширади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Якунловчи қоидалар
11. Нодавлат олий ўқув юртларида, илмий-тадқиқот муассасаларида, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ижодий таътиллар бериш ҳамда уларнинг муддати жамоа шартномасида (агар у иш берувчи билан касаба уюшмалари қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллар органи ўртасидаги битимга кўра тузилмаган бўлса) ёҳуд мазкур Тартибнинг 3—10-бандларида белгиланган тартибга мувофиқ ходим билан тузилган меҳнат шартномасида белгиланади.
12. Илмий даражалар олувчи илм толибларига, шунингдек, дарсликлар ёки ўқув-услубий қўлланмалар муаллифларига навбатдаги таътиллар, улар ижодий таътиллардан фойдаланганликларидан қатъи назар, қонун билан белгиланган тартибда берилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига
8-ИЛОВА
Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг
ЧЕКЛАНГАН МУДДАТИ

т/р

Ишларнинг номи

Иш куни муддати, соат

1

2

3


Download 159.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling