1. Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]
Download 1.42 Mb.
|
0020-22 22.01.2022
Изоҳ: Қишлоқ оилавий поликлиникаларида тез тиббий ёрдам хизмати ташкил этилганда коридор охирида 2 та хона ажратилади. Бунда биринчи хонада навбатчи ходимлар хонаси 12 м2., иккинчи хонада эса дори воситалари ва тиббий жамламаларни сақлаш хонаси — 6 м2 ни ташкил этади. 25-§. Кир ювиш хоналарига қўйилган талаблар 235. Кирхона шифохоналар таркибий тузилмаси ҳисобланиб, кирхона биноси алоҳида турган бинода ёки лойиҳа топшириғига биноан шифохонанинг бошқа даволаш бўлимларига қулай бинода жойлаштирилади. 236. Бир ёки бир неча ДПМларга (шифохона мажмуасига) хизмат кўрсатувчи кирхонада касаллик қўзғатувчиси билан зарарланган ва зарарланмаган чойшабларни қабул қилиш учун алоҳида кириш жойи, акушерлик, юқумли касалликлар, йирингли жарроҳлик ва бошқа бўлимларнинг чойшабларини зарарсизлантиришда технологик линияси алоҳида бўлиши кўзда тутилиши керак. 237. Кирхоналар қуввати 1 та ўрин учун 2,3 кг ва амбулатория-поликлиника муассасасига 1 та қатнов учун 0,4 кг қуруқ чойшаблар нисбатига қараб белгиланади. Алоҳида бўлимлар учун кирхоналар ташкил этиш шарт эмас. 238. Янги ва қайта қурилаётган ДПМ кирхоналари автомат кир ювиш машиналари билан жиҳозланиши мумкин. 239. Кирхоналарнинг таркиби ва майдони битта сменада чойшаблар ҳажмига қараб, қуйида кўрсатилган 22-жадвалга мувофиқ амалга оширилади. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling