1. Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]
Download 1.42 Mb.
|
0020-22 22.01.2022
4-боб. ДПМ ошхоналарига қўйилган талаблар 273. Ошхона ва овқат тарқатиш хоналарининг тузилиши, асбоб-ускуналари ва уларни сақлаш, озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш ва реализация қилишга санитария-гигиена талаблари ушбу санитария қоидалари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар асосида амалга оширилади. 274. 15 та ўрингача бўлган шифохоналарда ошхона учун овқатни тайёрлаш, идишларни ювиш ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ҳудудларига шартли равишда бўлинган битта хонадан фойдаланиш мумкин. 275. Алоҳида бинода жойлашган ошхоналар шифохоналар даволаш бўлимлари билан қулай транспорт тоннеллар орқали бирлаштирилади, юқумли касалликлар ва сил касалликларига қарши шифохоналар бундан мустасно. 276. Экспедиция хонасининг транспорт тоннели билан боғлаш учун зина-лифт тармоқ кўзда тутилади. 277. Кўп тармоқли шифохоналар таркибида юқумли касалликлар бўлими мавжуд бўлганда ушбу бўлим учун ошхонанинг хоналари таркибида камида 6 м2 майдонга эга бўлган овқат тарқатиш учун экспедиция хонаси ташкил этилади. 278. Ошхона хоналарини тақсимлашда хом маҳсулотларни сақлаш ва тайёрлаш, тайёр маҳсулотларни тақсимлаш ҳудудларини аниқ ажратиш лозим. Таомларни тайёрлашда ишлаб чиқариш жараёнининг кетма-кетлигига қатъий риоя қилиш зарур, бунда хом озиқ-овқат маҳсулотлари билан тайёр маҳсулотлар кесишмаслиги керак. 279. Барча қозон, идиш ювиш (шу жумладан овқат тарқатиш хоналарида) сув иситиш учун захира титанлар ўрнатилган бўлиши керак. 280. Барча ювиш ванналари юқори қабул қилиш воронкасидан камида 20 мм сув узилиши билан оқова сув тармоғига уланган бўлиши керак. 281. Ошхона хоналари таркиби ва майдони 25-жадвалга мувофиқ бўлиши лозим. 25-жадвал Ошхона хоналарининг таркиби ва майдонлари
Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling