1. Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим] Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Таълим тўғрисида
-боб. Таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
Download 324 Kb.
|
ЎРҚ-637 23.09.2020 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 68-модда. Таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
10-боб. Таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
67-модда. Таълим ташкилотларининг халқаро ҳамкорлиги Таълим ташкилотлари қуйидагилар воситасида тегишли хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари билан халқаро ҳамкорликни амалга оширади: таълим муаммолари юзасидан илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш; қўшма факультетлар, ўқув марказлари ва илмий лабораториялар ташкил этиш; халқаро даражадаги биргаликдаги таълим ҳамда илмий-тадқиқот лойиҳалари ва дастурларини тайёрлаш; ҳамкорликда фундаментал ҳамда амалий илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш; илмий-амалий семинарлар, конференциялар ва симпозиумлар ўтказиш; талабалар, магистрлар, докторантлар, ўқитувчилар ва илмий ходимлар алмашинишини амалга ошириш; икки томонлама дипломлар (Double Diploma) дастурларини жорий этиш; Олдинги таҳрирга қаранг. қонунчиликка мувофиқ бошқа тадбирлар. (67-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Таълим ташкилотлари қонунчиликка мувофиқ хорижий давлатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлашни амалга ошириши мумкин. (67-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) 68-модда. Таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлик Олдинги таҳрирга қаранг. Таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. (68-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари: хорижий давлатларнинг тегишли ваколатли органлари, таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади; Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқароларни хорижий давлатларнинг таълим муассасаларига ўқиш учун юборади; педагог ходимлар ва таълим олувчилар алмашинувини амалга оширади; раҳбар ҳамда педагог ходимларнинг хорижий давлатларда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этади; ўз ходимлари ҳамда мутахассисларини халқаро конференцияларга ва стажировкаларга юбориш, уларнинг халқаро лойиҳалар ҳамда илмий тадқиқотларда иштирок этишини қўллаб-қувватлайди. Олдинги таҳрирга қаранг. Таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари қонунчиликка мувофиқ таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бошқа тадбирларни ҳам амалга ошириши мумкин. (68-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Download 324 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling