1. Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим] Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Таълим тўғрисида
-модда. Таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари
Download 216 Kb.
|
Таълим тўғрисида 2020
26-модда. Таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органларидир. Таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари ўз ваколатлари доирасида: таълим соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади; таълим соҳасидаги тармоқ давлат дастурларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади; таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга услубий раҳбарлик қилишни амалга оширади; давлат таълим стандартлари (шу жумладан мактабгача таълим ва тарбия давлат стандарти) ва давлат таълим талабларида кадрларнинг маълумоти даражасига ва касбий тайёргарлиги сифатига қўйилган талабларнинг таълим ташкилотлари томонидан бажарилиши устидан назоратни амалга оширади; давлат таълим стандартлари (шу жумладан мактабгача таълим ва тарбия давлат стандартини) ва давлат таълим талаблари ишлаб чиқилишини таъминлайди ва уларни тасдиқлайди; таълим олувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини баҳолаш тартибини белгилайди; профессионал таълимнинг касблар ва мутахассисликлар, олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари, шунингдек билим соҳалари ва таълим соҳалари рўйхатини белгилайди; таълим-тарбия жараёнига ўқитишнинг илғор шакллари, янги педагогик технологиялар, ўқитишнинг техник ва ахборот воситалари жорий этилишини таъминлайди; таълим ташкилотларида кадрларнинг касбий тайёргарлиги сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади, ўқув дастурларини такомиллаштиради; ўқув адабиётларини тайёрлаш ва нашр қилишни ташкил этади; ўзлаштиришни баҳолашга, ўқув жараёнини, таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестациясини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлайди, шунингдек экстернат тартибида таълим олувчиларнинг тоифаларини белгилайди; давлат олий таълим муассасаларининг ректорларини тайинлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади; таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади; таълим ташкилотларида моддий-техника ресурсларидан фойдаланишга доир талабларни ишлаб чиқади; таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади; таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади. Таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Download 216 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling