1. Ижтимоий-маданий масалалар / Туризм]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


Download 240.55 Kb.
bet4/4
Sana23.02.2023
Hajmi240.55 Kb.
#1224659
1   2   3   4
Bog'liq
ПҚ-232 30.04.2022 Ички туризм

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3219-сон қарорининг 3-банди учинчи хатбошисидаги «Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига» сўзлари «Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3514-сон қарорида:
а) 8-банднинг биринчи хатбошисидаги «2023 йил 31 декабрга» сўзлари «2025 йил 1 январга» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 15-банднинг иккинчи хатбошисидаги «2020» рақами «2025» рақами билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги «Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4755-сон қарорига 2-илованинг 3-банди чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4819-сон қарорига 8-илованинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«

Ш.А. Нуруллоев



Маданий мерос агентлиги директори

».

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 октябрдаги «Туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5270-сон қарорининг 7-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «2022» рақами «2023» рақами билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-55-сон қарорининг 1-банди «б» кичик бандида:
а) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, экоуйлар мажмуаси, контейнер шаҳарчалар ва чодирли лагерлар ташкил этиш ва уларни таъмирлаш учун — 1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача муддатга»;
б) бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 07/22/232/0378-сон)

Download 240.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling