1. Ижтимоий-маданий масалалар / Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хизмат]


Шаҳарларнинг кўп квартирали турар-жой секторида қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб тўплашни жорий қилиш


Download 1.03 Mb.
bet10/15
Sana23.04.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1384241
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
ПҚ-4291 17.04.2019

5.2. Шаҳарларнинг кўп квартирали турар-жой секторида қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб тўплашни жорий қилиш

20.

Кўп квартирали турар-жой секторида ҚМЧларни саралаб тўплаш учун чиқинди тўплаш шохобчаларини махсус контейнерлар билан жиҳозлаш.

Беш турдаги маркаланган контейнерларни ўрнатиш:
қайта ишланадиган ҚМЧлар (полимерлар, қоғоз ва металл каби иккиламчи моддий ресурслар аралашмасидан ташкил топган);
органик ҚМЧлар (озиқ-овқат ва бошқа биологик чирийдиган чиқиндилар);
қайта ишланмайдиган ҚМЧлар (бошқа аралаш ҚМЧлар);
хавфли маиший чиқиндилар (аккумуляторлар, симобли лампалар, батарейкалар, тиббиёт чиқиндилари ва бошқалар);
шиша идиш буюмлари.

2022 — 2025 йиллар

Бюджетдан ташқари ва санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотларнинг ўз маблағлари

Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Тоза ҳудуд» ДУК, «Махсустранс»ДУК, санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар

Аҳолини ҚМЧларни саралаб тўплаш усулидан фойдаланишга жалб қилиш. ҚМЧларни саралаб тўплашни самарали таъминлаш. Чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарида ҚМЧларни қўшимча саралаш учун кетадиган пул маблағларини тежаш. Хўжалик айланмасига жалб этиладиган иккиламчи моддий ресурслар ҳажмини ошириш. Кўча ва ҳовли ҳудудларининг санитария ҳолатини яхшилаш.

21.

Кўп квартирали турар-жой секторида ҚМЧларни алоҳида олиб чиқиб кетиш тизимини жорий қилиш.

Сараланган ҚМЧларни чиқинди ташиш техникаси билан чиқинди тўплаш шохобчаларини айланиб чиқиб олиб чиқиб кетиш учун алоҳида графикларини ташкил этиш.

2022 — 2025 йиллар

Талаб этилмайди

Давлат экология қўмитаси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Тоза ҳудуд» ДУК, «Махсустранс»ДУК,
санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар


Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling